Тоғ мушуги (шунингдек, баъзи ўринларда калта юнгли тоғ мушуги деб ҳам танилган) мушукларнинг янги зоти ҳисобланади. Тоғ мушугининг ўзига хос хусусиятларидан бири унинг чўл словсини ва жунли мушуклари зотларининг чатишмасидан келиб чиққан.

Тавсифи

Тоғ мушуги Чўл словсини ва Жунгли мушуклари зотининг чатишмасидан пайдо бўлган бўлиб, Жунгли мушукларининг жингалак қулоқларини Чўл словсинида акс эттирган дейишимиз мумкин[1][2][3]. Бу мушук турлари узун ёки калта думли, холдор ёки доғларга эга бўлмаган бўлиши мумкин[1][4]. Тоғ мушугининг узун, кенг пешонаси ва тўмтоқ, қийшайган тумшуғи бор[5]. Кўзлари бўртиб чиққан, қулоқлари бир оз жингалак ва орқа томонга қийшайган бўлади[5]. Бу турнинг баъзиларида полидактил панжаларига эга бўлиб, лекин бу тур мушуклари учун асосий хусусият эмас. Нега деганда, мушуклар ёши улғайгани сари тиззалари ва сонлари, бир сўз билан айтганда оёқлари билан боғлиқ муаммолар келиб чиқиши исботланган. Лекин Тоғ мушукларини соғлик билан боғлиқ муаммолари кўзга ташланмайди, бундан ташқари улар сувни хуш кўрувчи турга мансубдир[2][6]. Таналари мушакдор ва ўта сезгирдир[6][5]. Тоғ мушуги зотларининг урғочи турлари 4,5 дан 6,4 кг гача, эркак зотлари эса 6,8 дан 9,1 кг гача ўсиши мумкин[2][6]. Бу мушук турлари ҳайбатли кўринишига қарамасдан инсонлар билан дўстона ва киришимли, жуда фаол ва ишончли зот вакиллари ҳисобланади[2]. Тоғ мушуги турли хил рангларда бўлиши мумкин. Асосан бу тур Чўл силовсини рангини олган. Икки хил рангли мушуклар ҳайвонларнинг зот стандартлари назариясида рухсат этилмаган. Баъзи мушуклар шундай кўринишга эга бўлсада, стандарт зотнинг бир қисми сифатида қаралмайди[7].

Тарихи

Тоғ мушугини захира тур эмас, балки асосий тур сифатида ажратиб кўрсатиш ва зотдорлар орасида рақобат қилишга эга бўлиши учун 2004-йилдан ҳаракат бошланган[5]. Тоғ мушуги номи 2005-йилнинг охирида кириб келган[6][5]. 2008-йилнинг 1-майидан бошлаб Халқаро Мушуклар Ассоцацияси (ХМА) томонидан бу зотни рақобат учун тан олинган мушук зотлари деб тан олинган ва 2016-йилда кенг тарқалган янги зотлар рўйхатига киритилди[5][8]. Халқаро Мушуклар Ассоцацияси (ХМА) бу тур мушукларни икки турга ажратади: Момиқ тоғ мушуклари ва оддийгина тоғ мушуклари[5][9].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „Ҳигҳланд Лйнх“. Раре анд Эхотиc Фелине Регистрй. 2018-йил 4-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 26-март.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 „Ҳигҳландер“. Cац 101. Сеасон 4. Анимал Планет. Қаралди: Аугуст 16, 2016.
  3. ↑ „Ҳигҳландер“. ПетГуиде.cом (2015-йил 25-ноябр). Қаралди: 2016-йил 16-август.
  4. ↑ „Ҳигҳландер Шортҳаир“. ТИCА.орг. Тҳе Интернатионал Cат Ассоcиатион (2018-йил 13-август). Қаралди: 2020-йил 6-январ.
  5. ↑ 5,0 5,1 5,2 5,3 5,4 5,5 5,6 „Ҳигҳландер Шортҳаир“. ТИCА.орг. Тҳе Интернатионал Cат Ассоcиатион (2018-йил 13-август). Қаралди: 2020-йил 6-январ.
  6. ↑ 6,0 6,1 6,2 6,3 „Ҳигҳландер“. ПетГуиде.cом (2015-йил 25-ноябр). Қаралди: 2016-йил 16-август.
  7. ↑ „Ҳигҳландер Cат Стац“. Cацтер. 2016-йил 22-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 16-август.
  8. ↑ „Броwсе Алл Бреэдс: Адванcед Неw Бреэдс“. ТИCА.орг. Тҳе Интернатионал Cат Ассоcиатион (2018-йил 13-август). Қаралди: 2020-йил 6-январ.
  9. ↑ „Ҳигҳландер Бреэд Гроуп (ҲГ/ҲГС) Стандард“. ТИCА.орг. Тҳе Интернатионал Cат Ассоcиатион (2015-йил 1-май). 2018-йил 19-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 6-январ.