Togʻay
Тоғай — одам, баъзи умуртқасиз ҳайвонлар ва умуртқали ҳайвонлардаги бириктирувчи тўқима тури; коллаген толалар, ҳужайралараро зич моддадан иборат бўлиб, унда Т. ҳужайралари (хондробластлар ва хондроцитлар) жойлашган. Таянч функсиясини бажаради. Одам ва ҳайвонларда Т. ҳамма суякларнинг туташган жойида, қовурғанинг кўкракдаги учида, қулоқда, трахея ва бронхлар деворида ва бошқа соҳаларда учрайди. Гиалин, эластик ва толали Т. фарқланади. Нафас йўллари, қовурғаларнинг олдинги учлари гиалин Т.; ҳиқилдоқ, ташқи эшитув йўли, қулоқ супраси эластик Т.дан иборат. Умуртқалар танасининг ораси толали Т. дан тузилган. Эмбрионда Т. скелетнинг кўп қисмини ташкил қилади, вояга етган организмда (Т. ли балиқлардан ташқари) суякларнинг бўғим юзасинигина қоплаб туради ва қовурғалар, ҳиқилдоқ, кекирдак, бронхлар, қулоқ супраси, бурун ва бошқа жойларда учрайди.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |