Токантинс
португалча: Тоcантинс
Тавсиф
Майдони 770 км²
Жойлашуви
Давлат

Токантинс (португалча: Тоcантинс) — Бразилиядаги дарё. Узунлиги 2850 км, ҳавзасининг майдони 770 минг км². Маранян ва Алмас дарёларининг қўшилишидан ҳосил бўлади. Бразилия ясситоғлиги ва Амазонка пасттекислигидан оқади. Пара дарёсига (Амазонка дарёсининг делтасидаги ўнг тармоғи) эстуарий ҳосил қилиб қуйилади. Йирик ирмоғи — Арагуя (чапдан). Қуйилиш жойидаги ўртача сув сарфи 16,8 минг м³/сек, октабрдан март—апрелгача суви кўпаяди. Сув омбори қурилган. Қуйилиш жойидан 350 км масофада кема катнайди.