Томдибулоқ — Ўзбекистон Республикаси Навоий вилояти Томди туманидаги шаҳарча (2009-йилдан[2]). Туман маркази. Яқин темир йўл стансияси — Қизилқудуқ (65 км). Аҳолиси 5,1 минг киши[1] (2024). Артезиан қудуғидан сув олади. Ҳудудида туман ҳокимияти, туман давлат ва маъмурий ташкилотлари, умумий таълим мактаблари, кутубхона, клуб муассасалари, савдо, маданий ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, алоқа бўлими, марказий касалхона, поликлиника, дорихона ва бошқа тиббий муассасалар бор. Томдибулоқдан тумандаги йирик аҳоли пунктларига автобус қатнайди[3].

Томдибулоқ
шаҳарча
41°43′0″Н 64°37′0″Э / 41.71667°Н 64.61667°Э / 41.71667; 64.61667
Мамлакат Ўзбекистон
вилоят Навоий вилояти
туман Томди тумани
Аҳолиси
 (2024[1])
5 100
Вақт минтақаси УТC+5
Tomdibuloq xaritada
Tomdibuloq xaritada

Яна қаранг

Манбалар