Тоқ (араб.) — меъморчиликда қўлланиладиган термин. Бинонинг яримшар шаклида ишланган эшик, дарвоза тепаси ва пештоқидаги равоқ; бино ва иншоотларнинг яримшарсимон қилиб ишланган томи, гумбаз остидаги раста. Ўрта аср Ўрта Осиё шаҳарларидаги тўрт равоқли (тоқ равоқли) гумбазли иншоот. Асосий савдо зали, қатор савдо расталари ҳамда ҳунармандлар устахонасидан иборат бўлиб, шаҳар маркази, чорраҳа ва чорсуларида бунёд этилган. Қатор усти ёпиқ бозорлар чорсу, каппон, тим ва бошқа номларда аталган.

Яна қаранг