Toqi Telpakfurushon
Тоқи Телпакфурушон (форсча телпакфурушлар тоқи) — Бухородаги меъморий ёдгорлик ва бош кийимлари сотиш ва тайёрлаш учун қурилган савдо марказларидан бири бўлган. Мазкур меъморий ёдгорлик Шайбоний ҳукмдор Абдуллахон ИИ даврида 1571-йилда бунёд этилган[1]. Ҳозирги кунда Ўзбекистон моддий ва маданий меъросининг кўчмас мулк обектлари миллий рўйхатига киритилган.
| Тоқи Телпакфурушон | |
|---|---|
| Муқобил номлари |
Чоҳарсуйи Оханин Тоқи Китобфурушон Тоқи Хожа Муҳаммад Паррон Тоқи Аллофи Тоқи Ордфурушон |
| Умумий маълумот | |
| Мақоми | Тарихий обида |
| Тури | тоқ |
| Шаҳар | Бухоро |
| Мамлакат | Ўзбекистон |
| Қурилиши бошланган | 1571-йил |
| Техник ҳолати | |
| Материал | пишган ғишт, ёғоч, ганч |
| Қаватлар сони | 1 |

Тарихи
Токи Тепакфурушон ХВИ асрда Бухоро хонлигини идора қилган Шайбоний ҳукмдор Абдуллахон ИИ даврида бунёд этилган ва чорраҳага яқин қурилган. Ўрта асрларда бу ерда эса бу ерда тулки ва қундуз телпаклар, мисқоли салла, ажойиб тумоқлар сотилган[2]. Тоқи Теплакфурушон турли даврларда турлича номланиб келинган. Токи Тепакфурушон гумбази сақланиб қолинганлиги ва катталиги жиҳатида иккинчи ўринда туради. Масалан Чоҳарсуйи Оханин, Тоқи Китобфурушон ва Тоқи Хожа Муҳаммад Паррон каби номлар билан машҳур бўлган. Кейинчалик Тоқи Аллофи ва Тоқи Ордфурушон каби номлар билан ҳам аталган. Ўрта асрларда тоқда китоб сотувчи муқавасоз усталарнинг дўконлари ҳам бўлган[3]. Ушбу тоқ бошқа тоқилардан катталиги билан ажралиб туради. Токи Тепакфурушон яқинида ҳозирги кунда темирчилик устахонаси ва ҳаммом мавжуд. Ҳозирги кунда Тоқи Телпакфурушонда савдо расталари ва ҳунармадлар устахоналари мавжуд. Мустақиллик йилларида Тоқи Телпакфурушон қайта таъмирланди.
Меъморчилиги
Тоқи Тепакфурушон пишиқ ғишт, ёғоч, тош ва ганчдан бунёд этилган. Бино устаси елпиғич шаклидаги бешта кўчани ажойиб бурилишлар қилиб мунтазам олтиёқли шаклдаги хонада бирлаштирган. Мазкур тоқдаги хонанинг томи улкан гумбаз билан қопланган. Токи Тепакфурушон гумбазнинг дарчалари мавжуд. Ушбу тоқ олти бурчак шаклида бўлиб, марказий гумбазда дарчалари эшиклари бор. Тоқи Телпакфурушонда ироқи, зардўппи, ва бошка хил турли дўппилар дўконларининг витриналарини ҳозир кунда ҳам безаб туради[2]. Вақф ҳужжатларига кўра, турли томонлардан келиб туташган 5 кўчанинг кесишган жойида қурилган (1570—1571). Бош гумбази 6 қиррали девор устига ўрнатилган, атрофи — кўча, кўчалардан кириш қисмлари эса кичик гумбазчалар билан ёпилган. Гумбаз диаметри 38 метр, зал шифти 10 метр, савдо кўчасининг сақланиб қолган майдони 28 метр, кўча кенглиги 14 метр. Ўтмишда гумбаз остида бош кийим ва китоб сотувчи муқовасоз усталарнинг дўконлари бўлган.
Манбалар
- ↑ Ражабов 2016, с. 172.
- ↑ 2,0 2,1 Пугаченкова 1979, с. 5.
- ↑ Бухоро шарқ дурдонаси 1997, с. 104.
Адабиётлар
Илмий адабиётлар
- Ражабов Қ, Иноятов С.. Бухоро тарихи. Тошкент: Тафаккур нашриёти, 2016 — 460-бет. ИСБН 978-9943-24-119-0.
- Пугаченкова Г. Тим ва тоқлар. (инглиз, рус, ўзбек тилларида). Тошкент: Ўзбекистон нашриёти, 1979 — 14-бет.
- Азизхўжаев А Масъул муҳаррир. Бухоро шарқ дурдонаси. Тошкент: Шарқ нашриёти, 1997 — 232-бет.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
