Торбернит, мис, уранли слюдка (швед минералоги Торберн Бергман номидан) — оддий сувли фосфатлар кичик синфга мансуб минерал. Кимёвий таркиби Cу(УО2)2 [РО4)212Н2О. Тетрагонал сингонияли. Оч яшил, шишадек ялтироқ, кучли радиоактив. Қаттиқлиги 2—3, зичлиги 3,2—3,6 г/см3. Уран рудалари конлари оксидланиш зонасида кенг тарқалган минерал. Пегматитли гранитларда ҳам учрайди. Т. ураннинг фосфатли ва силикатли бирикмалари ҳамда темирнинг гидрооксидлари билан бирга учрайди. Юқори трали тури метаторбернит (Cу(УО2)2[ПО4]2 8Ҳ2О). Йирик уюмлари — уран рудаси. Уран рудаларини қидиришда даракчи ҳисобланади.