Torf

Торф (олмонча: торф ) — ботқоқлик ўсимликларининг ўта намгар ва ҳаво кириб бориши қийин бўлган шароитда табиий чириши ва чала парчаланган қолдикларининг тўпланишидан ҳосил бўладиган фойдали қазилма, ёқилғи. Торфнинг органик моддаси турли даражада парчаланган ўсимлик қолдиқларидан иборат. Торф ер устида ёки минерал ётқизиқлар қоплами остида биринчи ўн м лардаги чуқурликда ётади. Чиринди (гумус) Торфга қорамтир ранг беради. Кимёвий таркиби Торф ҳосил қилувчи ўсимликларнинг кимёвий таркибига ва торфнинг парчаланиш даражасига боглик бўлиб, унда 50—60% углерод, 5— 6,5% водород, 30—40% кислород, 1— 3% азот, 0,1—1,5% олтингугурт бор. Торфга хос хусусиятлар: табиий шароитда жуда кўп нам (88—96%) сақлаш, ғоваклик (96—97% гача) ва бошқа торфнинг текстураси бир жинсли, баъзан қатламли, структураси, одатда, толасимон ва пластик. Ранги сариқ ёки қўнғирқора. Торфнинг қуруқ ҳолатда зичлиги (0,3 г/см3 гача), иссиқлик ўтказиш коэффициенти кам, газ ютиш хусусияти эса кўп бўлади. Торфнинг дунёдаги захираси 500 млрд. т бўлиб, конларининг майдони дунё бўйича 176 млн. Торф тез уваланишидан узоққа ташиб бориш кийин. Шунинг учун маҳаллий ёқилғи сифатида фойдаланилади. Брикетланган ҳодда ташиш кулай. Торф йирик электр стялари, иссиклик электр марказлари ҳамда зд ва фка қозонхоналарида ёқиш учун ишлатилади. Торфдан қурилиш материаллари (плиталар) ҳам тайёрланади. Газлаштириш ва чала кокслаш йўли билан кимёвий моддалар олинади. Торфда ва оҳак аралашмасини тайёрлашда торфаммиакли ўғитлар ишлаб чиқаришда, сабзавотчилик ва гулчиликда биологик ёқилғи, чорвачиликда тўшама сифатида, тиббиётда даволаш муолажаларида ишлатилади. Торф конлари барча материкларда: Шимолий ярим шарда — Ғарбий Сибир ва ғарбга томон Атлантика океанининг соҳилларигача ҳамда Шим. Американинг шим.шарқий қисмида бор. Жанубий ярим шарда эса Жан.
Шарқий Осиё оларидагина топилган.
Яна қаранг
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |