Тошбақалар (Тестудинес) – судралиб юрувчилар туркуми. Танаси суякмугуз ёки суяктери совут билан қопланган. Совут орқа (карапакс) ва қорин (пластрон) қалқондан иборат. Кўпчилик тошбақаларнинг тузилиши қадимги даврдан ҳозиргача деярли ўзгармаган. Совутининг узунлиги 12 см дан 2 м гача. Тошбақалар кўзи ва ҳид билиш органлари яхши ривожланган, лекин ёмон эшитади. Тишлари бўлмайди, жағи тумшуққа ўхшаш мугуз пластинкалар билан қопланган. Умуртқа поғонаси – бўйин ва дум бўлимлари ҳаракатчан, бошқа қисмлари карапакс билан бирлашиб кетган. Совутнинг бўлиши туфайли оёқлар камари суяклар, қовурғалар остига силжиган. 250 га яқин тури бор. 2 кенжа туркум (яширин бўйинлилар ва ёнбош бўйинлилар) га ажратилади. Яширин бўйинлилар (Cрйптодира) 8 оила: каймансимон тошбақалар, чучук сув тошбақалари, қуруқлик тошбақалари, денгиз тошбақалари, терили тошбақалар, юмшоқ танали тошбақалар ва бошқаларни; ёнбош бўйинли тошбақалар пеламедузасимонлар ва илон бўйинлилар оилаларини ўз ичига олади.

Тошбақалар
Биологик классификация
Домен: Эукариотлар
Олам: Ҳайвонлар
Тип: Хордалилар
Синф: Судралиб юрувчилар
Туркум: Тошбақалар
Тестудинес

Экологик жиҳатдан тошбақалар денгиз ва қуруқлик тошбақаларига ажратилади. Қуруқлик тошбақалари Антарктикадан ташқари барча қитъаларда ва кўпчилик оролларда, денгиз тошбақалари дунё океанининг тропик ва субтропик ҳудудларида қисман бареал қисмида тарқалган. Қуруқлик тошбақалари совуқ тушганда қишки, қурғоқчилик пайтида ёзги уйқуга кетиши мумкин. Қуруқлик ва денгиз тошбақалари, асосан, ўтхўр, чучук сув тошбақалари, одатда, этхўр (балиқлар, сувда ва қуруқликда яшовчилар, умуртқасизлар билан озиқланади). Тошбақалар бир неча ой озиқланмасдан яшаши мумкин. Қуруқликда жуфтлашади. Айрим турлари йил давомида уч мартагача ва ундан ҳам кўп марта бир неча 100 тагача тухум қўяди. Тухумлари шарсимон ёки эллипссимон; қуруқлик тошбақаларида тери оҳак пўчоқ, денгиз ва чучук сув тошбақаларида пўст билан қопланган. Кўпчилик турларининг инкубация даври 2—3 ой (фил тошбақасиники 6—7 ой). 2—3 йилда жинсий вояга етади. Тошбақаларнинг ўсиши чекланмаган, фақат вояга етган даврида секинлашади. Бир неча ўн йил, баъзан 150 йилгача яшайди. Баъзи тошбақаларнинг гўшти, ёғи, тухуми, баъзан мугуз қалқонидан фойдаланилади. Айрим мамлакатларда тошбақаларни кўпайтириб боқадиган фермалар бор. Ўрта Осиёда, жумладан, Ўзбекистонда чўл тошбақалари Тестудо ҳарсfi элди тарқалган. Чўл тошбақалари баҳор ойлари уйқудан уйғонади; ўсимлик майсалари билан озиқланиб, қисман экинларга зиён етказади. Иссиқ ёз ва совуқ қишда уйқуга кетади. Куз қуруқ келганида ёз уйқуси қиш уйқусига уланиб кетиши мумкин. Тошбақалар сони камайиб бораётганлиги сабабли муҳофаза қилинади. 38 тури ва кенжа тури Халқаро Қизил китобга киритилган[2].

Манбалар

  1. ↑ Туртле Тахономй Wоркинг Гроуп. Туртлес оф тҳе Wорлд: Аннотатед Чеcклист анд Атлас оф Тахономй, Сйнонймй, Дистрибутион, анд Cонсерватион Статус, 8тҳ, Челониан Ресеарч Монограпҳс (но. 1), Челониан Ресеарч Фоундатион: Туртле Cонсерванcй, 2017 — 10, 24-бет. ДОИ:10.3854/cрм.7.чеcклист.атлас.в8.2017. ИСБН 978-1-5323-5026-9. ОCЛC 1124067380. Қаралди: 2018-йил 20-январ (2021-йил 25-февралда асл нусхадан архивланган). 
  2. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Тошбақалар“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (Т-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.

Адабиётлар