Транс... (лот. транс — орқали, ичидан, ўртасидан) — ўзлашма кўшма сўзларнинг биринчи қисми: 1) қандайдир фазо, майдон орқали ҳаракатланиш, уни кесиб ўтиш (мас., трансатлантик); 2) бирон нарса изидан бориш, муайян нарсанинг нариги (орқа) томонида жойлашиш (мас., трансалпик, трансуран элементлар); 3) бирор нарса воситасида ифодалаш, белгилаш ёки кўчириш, узатиш (мас., транедуксия, транслитерация, трансплантация) каби маъноларни билдиради.