Трансфермаркт – Германияда жойлашган „Ахел Спрингер“га тегишли веб-сайт бўлиб, унда футбол ҳисоблар, натижалар, статистик маълумотлар, трансфер янгиликлари ва учрашувлар каби футбол маълумотлари мавжуд. ИВW маълумотларига кўра, у энг кўп ташриф буюрилган немис веб-сайтлари 25 талигига киради[1] ва киcкер.деъдан кейин энг катта спорт веб-сайтларидан бири.

Трансфермаркт
Жорий ҳолати фаол
Сайт тури футбол ўйинчилари трансфер нархлари футбол натижалари, статистика, трансфер хабарлари каби маʻлумотларни о'з ичига олган веб-сайт.
Муассиси Маттҳиас Сеидел
Очилган санаси 2000-йил Май
УРЛ трансфермаркт.cом

Сайт йўналиши

Веб-сайтда баллар, натижалар, трансфер янгиликлари, ўйинчиларнинг баҳолари мавжуд. Иқтисодий кўрсаткичлар ва бошқа баъзи фактлар билан бир қаторда, ўйинчиларнинг трансферлари ҳақидаги сўнги янгиликлар ёзиб борилади. Трансфермаркт худди Википедия каби ишлайди. Шундай қилиб, сайтда ҳар бир фойдаланувчи рўйхатдан ўтиши ва таҳрирлашни бошлаши мумкин[2]. Трансфермаркт сайти ўйинчилар ҳақидаги маълумотларни ўз фойдаланувчиларидан олади. Улар ҳар бир ўйинчининг майдонда қанча дақиқа ўтказиши, касаллик тарихи, шартнома муддати ва бошқа кўп нарсаларни кузатиб боради[3]. Фойдаланувчилар ўйинчининг трансфер қийматини муҳокама қиладилар ва у турли омилларга асосланиб, трансфер нархини юқорига ёки пастга тушуришни таклиф қиладилар. Шундай қилиб, трансфер нархи кўп омилларни инобатга олган ҳолда ўзгаради.

Сайт тузилиши

Бош офиси Германиянинг Гамбург шаҳрида жойлашган. Умумий ишчилар сони 51200та[4].

Сайтдаги маълумотлар

Маълумотлар базасида 1,5 миллиондан ортиқ футбол ўйинлари ва 760000та ўйинчи профили мавжуд. Бутун дунё бўйлаб Трансфермаркт маълумотлари Англия Премер-лигасининг ёрқин юлдузларидан Мозамбикдаги лигасига қадар давом этади. Унинг маълумотлари 100000дан ортиқ менежерлар ва мураббийлар, скаутлар ва агентлар тўғрисидаги маълумотларни таклиф қилиш орқали ўйинчилардан ҳам ташқарида. Трансфермаркт баъзи ҳолларда жамоа автобусини ким бошқаришини айтиб бериши мумкин[5].

Манбалар

  1. ↑ „Абоут: Трансфермаркт“ (инглизча). Дбпедиа. Қаралди: 27-май 2022-йил.
  2. ↑ Шунингдек, маълумотлар базасига маълумотлар қўшиладиЧрис, Wҳеатлей „Тҳе сеcрец беҳинд Трансфермаркт анд ҳоw фоотбалл cлубс анд плаерс усе тҳе платформ“ (инглизча). Фоотбалл.лондон (28-октабр 2021). Қаралди: 27-май 2022-йил.
  3. ↑ Том, Cлаэссенс „Ҳоw тҳе волунтеэрс оф дата wебсите Трансфермаркт беcаме инфлуэнтиал плаерс ат Эуропеан топ фоотбалл cлубс“ (инглизча). Фоллоw Тҳе Моней (18-декабр 2020). Қаралди: 27-май 2022-йил.
  4. ↑ „Трансфермаркт“. Линкедин. Қаралди: 27-май 2022-йил.
  5. ↑ Рорй, Смитҳ „Тҳе Wисдом Оф Тҳе Cроwд“ (инглизча). Тҳе Неw Ёрк Тимес (12-август 2021-йил). 2022-йил 6-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27-май 2022-йил.

Ҳаволалар