Transuran elementlar
Трансуран элементлар - Менделеев даврий системасица урандан сўнг жойлашган (ат. рақами З>93 бўлган) кимёвий элементлар. Трансуран элементлар нисбатан тез радиоактив парчаланиши туфайли Ер пўстида айтарли миқдорда сақланиб қолмаган. Ернинг ёши 510’ йилга яқин, энг узоқ яшовчи Трансуран элементлар изотопларининг ярим емирилиш даври эса 107 йилдан кичик. Ер курраси пайдо бўлганидан бошлаб нуклеосинтез жараёнида ҳосил бўлган. Трансуран элементлар ё бутунлай парчаланиб битган ёки улар миқдори кескин камайиб (1012 мартагача) кетган. Энг узоқ мавжуд бўлувчи Трансуран элементлардан ҳисобланган плутоний (244Ри)нинг табиий минералларида ниҳоятда кичик миқдори топилган. Балки у Ер курраси пайдо бўлган пайтдан бошлаб сақланиб қолгандир. Уран рудаларида нептуний (237Нп) ва плутоний (239Ри) юқлари топилган.
Дастлабки Трансуран элементлар ХХ асрнинг 40-йилларида АҚСҲ да Э. Макмиллан ва Г. Сиборг бошчилигида бир гуруҳ олимлар томонидан синтезлаб топилган. Трансуран элементлар нишонни нейтрон оқими ёки зарядланган заррачалар билан нурлатиш йўли билан олинади. Агар нишон сифатида уран У ишлатилса, кучли нейтрон оқими ёрдамида Фм(Зқ100) гача бўлган барча Трансуран элементлар ни олиш мумкин. Мд101 (менделеевий) элементи 1955-йилда 99Эс (эйнштейний) элементини тезкор азаррачалар билан нурлатиб кашф қилинди. З>101 бўлган элементлар зарядланган заррачалар тезлаткичида [Бирлашган ядро тадқиқотлари институти сиклотрони (ОИЙАИ; Дубна, Россия) ва оғир ионлар чизикли тезлаткичи "Хайлак" (Беркли, АҚСҲ)]да олинди.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |