Trapp
Трапп (шведча траппа — зина) — траппли областлар деб аталадиган, поғонали кўринишга эга катта майдонларни эгаллайдиган (диабаз, габбродиабаз, габбро, долерит) асосли магматик тог жинслари гурухининг номи. Т. қатламлари таркибида: моноклинли пироксен, оливин, асосий плагиоклаз, магнетит, апатит, озроқ ромбли пироксен ва биотит; кўпгина иккиламчи минераллар: иддингеит, палагонит, хлорит, сеолит, пренит ва бошқа учрайди. Т. учун офитли, баъзан микролитли структура хос. Т. Ер пўстининг платформали областларида: Шарқий Сибир (2 млн. км² чамаси), Ҳиндистон, Жанубий Африка ва Жанубий Америкада жуда катта майдонларни эгаллаган. Унинг калинлига 2 км га етади. Т. фойдали казилмаларнинг жуда кўп тури ни ўз ичига олади. Т.нинг чўкинди жинслар ичига кириб бориши нефт ва газ уюмларини бузиб юборади. Т. таъсирида тоғ жинсларининг коллекторлик хусусиятлари яхшиланиши ҳам кузатилади. Улар нефт ва газ қопқоғи бўлиши хам мумкин. Т. ҳосил бўладиган магманинг дифференсиациялашган жараёни билан сулъфидли мисникелъ конлари (мас., Норилск рудали рни), платина ва темир рудаси конлари (Жанубий Африка) ва бошқа боғлиқ.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |