Траулер (инг. траwлер, траwл — ёйма тўр) — балиқ ва бошқа денгиз жонзотларини трал (конуссимон тўр қоп) ёрдамида овлаш ва уларга биринчи ишлов бериш (ёриб ичини тозалаш, ювиш, музлатиш ва бошқалар) учун мўлжалланган кема. Т. трал чиғирлари (лебёдкалари) билан жихрзланади. Чиғир барабанига 4 минг метргача арқон (ваер) ўралиши мумкин, натижада 2 км гача чуқурликдаги балиқларни овлашга имкон туғилади. Чиғир двигателининг қуввати 450 кВт га етади. Т.да балиққа ишлов бериш учун махсус машина ва механизмлар мажмуи, уни музлатиш учун совитиш қурилмалари, бошқариш асбоб ускуналари бўлади. Балиқларни трал ёрдамида овлайдиган чиғирсиз қайиқлар ҳам бор. Уларда ёйма тўрни сувга балиқчилар ташлайди ва йиғиб олади.