Треэ Рооц
Треэ Рооц — Винcент ван Гогҳ томонидан 1890-йил Ауверс-сур-Оиседа яшаб турган вақтда чизган санъат асаридир[1][2]. Ушбу асар рассом ижодининг манзарали суратлари орасида сўнгги қўш квадратли картинанинг яққол намунасидир[3].
| Треэ Рооц | |
|---|---|
| : ' | |
|
Винcент ван Гогҳнинг Треэ Рооц (Дарахт илдизлари) сурати | |
| Рассом | Винcент ван Гогҳ |
| Йил | 1890-йил |
| Жойлашуви | Винcент ван Гогҳ музейи, Амстердам |
Суратнинг чизилиш тарихи
1890-йил май ойида Ван Гогҳ Сен-Ремидаги Руҳий касалликлар шифохонасини тарк этгач, умрининг сўнгги ойларини Париж шимолидаги кичик қишлоқ ҳисобланган Ауверс-сур-Оиседа ўтказган[4]. Баъзилар ушбу суратни 1890-йил июл ойида, яъни рассомнинг ўлимидан бироз аввал чизилган энг сўнгги асари сифатида билишади.
Жан Ҳулскер суратни рассомнинг икки квадратли суратлари орасида энг оригинали сифатида тавсифлаган. Мухлислар асарга қараганда дарахтнинг илдизи ва танасини бир-биридан ажрата олади деб ҳисоблашган. Бироқ, асарнинг бош мавзуси нима эканлигини англаш қийин[5]. Ван дер Веэн ва Кнаппнинг фикрига қараганда, ушбу сурат Треэс анд Ундергроwтҳ асаридаги каби асосий жиҳати асарнинг бош мавзуси эмас, суратнинг айнан ўзидир, яъни асарнинг мавҳумлиги немис экспрессионизмига ишора қилади[6].
Ван Гогҳ 1882-йили Гаага шаҳрида яшаб турган вақтда Студй оф а Треэ (пастда) номли сурат яратган. Ван Гогҳ уни Сиэн асарининг йўқолган версияси билан бир вақтда тугатган. Ван Гогҳ акаси Тҳеога йўллаган мактубида бу суратларда ҳаёт учун ўз курашини ифодаламоқчи эканлигини таъкидлаб ўтган. Ван Гогҳ 1890-йилда шундай ўй-хаёллар билан Треэ Рооц асарини яратгани ёки йўқлиги номаълум. Манбалардан бунга оид ҳеч қандай маълумот сақланмаган. Асардаги ранглар орқали бирор маънони илғаб олиш мушкул.
Яратилган жой


2020-йилда Ван Гогҳ институтининг илмий тадқиқотчиларидан бири Воутер ван дер Вен бир франсуз аёлининг коллексиясида сақлаб келинган 1915-йилдаги откритка асосида Треэ Рооц деб номланган расм қаерда яратилганини аниқлаган. Рассомнинг сўнгги ижодий иши Париждан 20 мил шимолда, Ван Гогҳнинг 70 кун яшагани тахмин қилинувчи Ауверс-сур-Оисе қишлоғидаги Ауберге Равоух пансионатидан 150 метр узоқликда жойлашгани айтилади. Откриткадаги дарахтлар ва илдизларнинг жойлашиши бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида мутахассислар Ван Гогҳ ўзининг сўнгги расмини шу ерда чизган деган хулосага келганлар[7].
Манбалар
- ↑ Ван Гогҳ ин Ауверс: Ҳис Ласт Дайс. Тҳе Монаcелли Пресс, 2010 — 242-бет. ИСБН 1-58093-301-7.
- ↑ Тҳе wоркс оф Винcент ван Гогҳ. Амстердам: Меуленҳофф, 1970 — 307-бет. Қаралди: 10 майıс 2019.
- ↑ Тҳе Cомплете Ван Гогҳ: Паинтингс, Драwингс, Скетчес. Рандом Ҳоусе, 1986 — 476-бет. ИСБН 0-517-44867-Х.
- ↑ Ван Гогҳ: Тҳе Лифе. Рандом Ҳоусе, 2011 — 822 фф.-бет. ИСБН 0-375-50748-5. Қаралди: 19 март 2017.
- ↑ Ҳулскер (1980) п. 476
- ↑ ван дер Веэн анд Кнапп (2010) пп. 164, 242
- ↑ „Ван Гогҳ: Постcард ҳелпс эхперц 'финд лоcатион оф финал мастерпиэcе'“. ББC Неwс (28 теммуз 2020). 30 теммуз 2020да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 4 аğустос 2020.
Адабиётлар
- де ла Фаилле, Якоб-Баарт. Винсент ван Гогнинг асарлари: унинг расмлари ва расмлари . Амстердам: Меуленҳофф, 1970 йил. ИСБН 978-1-55660-811-7
- Ҳулскер, январ. Тўлиқ Ван Гог . Оксфорд: Файдон, 1980 йил. ИСБН 0-7148-2028-8
- Наифеҳ, Стивен; Смит, Грегори Уайт. Ван Гог: Ҳаёт . Профил китоблари, 2011 йил. ИСБН 978-1-84668-010-6
- ван дер Веэн, Wоутер; Кнапп, Питер. Ван Гог Ауверс филмида: унинг сўнгги кунлари . Монаcелли Пресс, 2010 йил. ИСБН 978-1-58093-301-8