Тридиб Чаудҳури (1911-йил 12-декабр – 1997-йил 11-май) – ҳиндистонлик сиёсатчи ва Ҳиндистон мустақиллиги фаоли. Инқилобий Социалистик партиянинг раҳбари ва асосчиси. Ғарбий Бенгалиянинг Баҳарампур шаҳридаги Лок Сабҳа аъзоси. 1974-йилги Ҳиндистон президентлик сайловларида мухолифатнинг қўшма номзоди ва Ҳиндистондаги президентлик сайловларида қатнашган биринчи бенгалиялик инсон. 1952-йилдан 1984-йилгача Лок Сабҳа аъзоси, 1987-йилдан 1997-йил вафотига қадар Ражя Сабҳа аъзоси бўлган. Шунингдек, Гоа озодлик ҳаракатида иштирок этган[1]. Тридиб Чаудҳури Инқилобий социалистик партиянинг асосчиларидан бири ҳисобланган[2].

Тридиб Чаудҳури
Мансаб даври
1993 – 1997 (2 чорак)
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 12-декабр 1911-йил
Баҳарампур, Бенгал президентлиги, Британия Ҳиндистони
Вафоти 1-май 1997-йил(1997-05-01)
(85 ёшда)
Калкутта, Ғарбий Бенгалия, Ҳиндистон
Сиёсий партияси Инқилобий социалистик партия (Ҳиндистон)
Истиқомат жой(лар)и Калкутта

1974-йил Ҳиндистонда президентлик сайлови

1974-йил 17-августда Ҳиндистон сайлов комиссияси мамлакатда билвосита 6-президентлик сайловларини ўтказган. Тридиб Чаудҳури 189 196 та овоз фарқи билан Фахруддин Али Аҳмадга мағлуб бўлган.

Китоблари

• Тҳе Сwинг Баcк: А Cритиcал Сурвей оф тҳе Девиоус Зиг-загс оф CПИ, Политиcал Лине (1947–50).

Манбалар

  1. ↑ парлиаментофиндиа обитуарй
  2. ↑ „Ҳисторй оф Муршидабад“. Муршидабад дистриcт администратион. Қаралди: 2010-йил 1-октябр.