Трико (франс, триcотер тўқимоқ) — 1) жун, ярим жун, пахта толалари ва кимёвий толалар аралашмасидан калин қилиб тўқиладиган костюмбоп газлама. Йўлйўл, катак ва майда гул ҳосил қилиб (саржа ўрилишда) тўқилади. Т., асосан, эркаклар костюмлари ва енгил палтолар тикиш учун ишлатилади; 2) трикотаж ўрилишнинг асосий бир тури; 3) трикотаждан тикилган, баданга яхши ёпишиб турадиган спортчилар кийими.