Trixinalar
Трихиналар, трихинеллалар (Тричинелла) — трихинеллалар оиласига мансуб нематодалар уруғи. Эркагининг уз. 0,6—1,6 мм, ургочиси 1,3— 4,4 мм. 2—3 тури бор. Спирал Т. куп учрайди. Вояга етган даврида йиртқич ва ҳаммахўр ҳайвонлар, жумладан, одам ингичка ичаги бўшлиғида яшайди. Оталанган урғочи Т. ичак деворига кириб олиб, микроскопик личинкалар туғади. Личинкалар қон орқали барча органларга тарқалади. Капиллярлардан мускулларга ўтиб, бир оз ўсгач, спиралланади ва оҳак капсулага ўралади. Капсулада бир неча вақт тирик сақланади. Ҳайвонлар зарарланган гўштни еб, Т.ни юқтиради; ана шундан сўнг Т. ингичка ичакка тушиб вояга етади. Одам яхши пиширилмаган чўчқа ёки бошқа ҳайвон гўштини еб зарарланади. Т. трихинеллёз касаллигини келтириб чикаради. Сохта трихинелла қушларда паразитлик қилади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |