Troxoida
Трохоида (юнонча: трочос — ғилдирак, эидос — кўриниш, шакл) — қўзғалмас айлана бўйлаб сирпанмасдан ғилдираётган доиранинг марказидан ҳ масофада жойлашган нуқта чизиб чиқадиган текис эгри чизиқ. Арап ҳ масофа ғилдираётган доиранинг г радиусига тенг бўлса, у ҳолда Т. эпициклоидага ёки гипоциклоидага айланади. Агар доира қўзғалмас айлананинг ташқи томонида ғилдираса, Т. эпитрохоида деб, агар доира қўзғалмас айлананинг ички томонида ғилдираса, Т. гипотрохоида деб аталади. ҳ>р бўл ганда Т. узайтирилган Т. деб ҳ<р бўлганда Т. қисқартирилган Т. деб аталади. Сайёраларнинг Ерга нисбатан ҳаракати тахминан Т.га ўхшаш бўлади. Механизмлар кинематикасида (хусусан, тишли ғилдиракларга тиш очишда) аҳамияти катта.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |