Серера

Серера (белгиси: ⚳;[1] лот. Cерес) — кичик сайёра, астероид; 1801-йилда Ж. Пиацси томонидан кашф этган. Серера кичик сайёралар ичида энг каттаси бўлиб, диаметри 770 км, ўртача кўринма юлдуз катталиги 7,5. Қуёш атрофини 4,6 йилда бир марта тўлиқ айланиб чиқади. Сереранинг Қуёш атрофидаги орбитаси Марс ва Юпитер орбиталари оралиғида жойлашган. Серера орбитасининг катта ярим ўқи, яъни унинг Қуёшдан ўртача узоқлиги 2,77 астрономии бирликка тенг. Серера орбита текислигининг эклиптика текислигига оғмалиги /=10°,61, экссентритети е=0,076. Ҳамма кичик сайёралар сингари серера ҳам аниқ геометрик шаклга эга бўлмаган қаттиқ жисм бўлиб, ўз атмосферасига эга эмас.

Манбалар

  1. ↑ ЖПЛ/НАСА. „Wҳат ис а Дwарф Планет?“. Жет Пропулсион Лабораторй (2015-йил 22-апрел). Қаралди: 2022-йил 19-январ.