Tugʻilish
Туғилиш (демографияда) — янги туғилганлар ҳисобига аҳолининг янгиланиб бориш жараёни; муайян аҳоли гуруҳи ўртасида бола туғилиб туриш суръати: бир йил давомида ҳар минг киши ҳисобига тўғри келадиган тирик туғилган болалар сони. Т. ўлим жараёни билан бирга аҳоли табиий ўсишининг асосини ташкил этади. Т.ни ифодаловчи бир нечта кўрсаткичлар мавжуд: Т.нинг умумий коэффициенти — 1000 кишига нисбатан туғилган болалар сонини ифодалайди ва промилледа белгиланади; Т.нинг махсус коэффициенти — ҳар 1000 та 15—49 ёшли аёлларга нисбатан туғилган болалар сони; Т. нинг ё ш гуруҳлари бўйича коэффициенти — ҳар 1000 та маълум ёш гуруҳидаги (15—19, 20—24, 25—29, 3034, 3539, 4044, 4549) аёлларга нисбатан туғилган болалар сони; Т.нинг йиғинди коэффициенти — туғилиш даражасини энг аниқ ифодаловчи кўрсаткич, унда маълум авлодга тегишли ҳар бир аёлнинг ҳаёти давомида туққан болалари сони ифодаланади. Кўпчилик давлатларда Т. даражасини ўрганиш ва уларни таққослашда Т.нинг умумий коэффициентидан кўпроқ фойдаланилади. Демофаф олимлар Б. С. Урланис ва В. А. Борисовлар томонидан Т. даражасини шу коэффициент ёрдамида баҳслаш мезони аниқланган. Мезон бўйича ўрганилаётган ҳудуд ёки аҳоли гуруғида Т.нинг умумий коэффициенти 16%о дан кам бўлса, Т. даражаси паст, 16— 24%о ~ ўрта, 25—39%о — юқори ва 40%о дан баланд бўлса Т. даражаси жуда юқори ҳисобланади.
Т. — биологик жараён, у инсонларнинг репродуктив майли, яъни фарзанд кўришга бўлган муносабати билан боғлиқдир. Репродуктив майл эса инсон яшаётган ижтимоий-иқтисодий муҳит таъсирида ўзгариб боради. Инсоният ўз тарихий тараққиёти давомида бир нечта ижтимоий-иқтисодий босқичларни босиб ўтди ва Т. даражаси жамият тараққиётининг ҳамма босқичларида ҳам бир хил бўлмаган. Ер юзида Т.нинг камайиш жараёни ХВИИИ асрнинг 2-ярмида Ғарбий Европа мамлакатларида бошланиб, АҚСҲ, Канада, Австралия ва Японияга тарқалди. Айниқса, иқтисодий жиҳатдан тараққий этган давлатларда Т. тез камая бошлади. Жаҳонда энг юқори Т. Африка мамлакатларига тўғри келади. 1970—90 йилларда Т.нинг энг тез камайиши Осиёга мансуб. Осиёнинг энг йирик мамлакатлари бўлган Хитой ва Ҳиндистонда оилада болалар сонини чеклаш давлат дастурига киритилган, яъни Т. давлат томонидан назорат қилинади. Осиё аҳолисининг 70% ини ташкил этган бу давлатларда Т.нинг камайиши бутун Осиё бўйича Т. кўрсаткичларига таъсир қилади. 1970— 90 йилларда Т. Осиёда 40%, Европада 16%, Австралия ва Океанияда 19%, Африкада 5%га камайган. Ривожланаётган мамлакатларда Т. нинг камайиши ривожланган мамлакатлардагига нисбатан секинроқ боради. Т.нинг умумий коэффициенти дунё бўйича (2001, промилледа) — 22, Африкада — 38, Америкада — 20, Осиёда — 22, Австралия ва Океанияда — 31 ва Европада — 10 га тенг. Дунё бўйича энг юқори Т. Малида (50%о) ва энг паст Т. Латвияда (8%о) кузатилмоқда.
Ўзбекистонда туғилишнинг умумий коэффициенти (ҳар 1000 аҳолига нисбатан туғилган болалар сони, ўртача) динамикаси Ўзбекистонда Т.нинг нисбатан юклилиги аҳолининг кўпчилиги қишлоқ турмуш тарзида яшаб келаётганлиги билан боғлиқ. Шунингдек, қулай демографик вазият ҳам Т.га ижобий таъсир кўрсатади. Никоҳдан ўтиш, оила қуриш ҳолларининг юқорилиги ҳам оилалар сонининг кўпайишига, улар эса, ўз навбатида, Т.нинг ўсишига сабаб бўлади. Ўзбекистонда янги иқтисодий ислоҳотларнинг жорий этилиши, бозор муносабатларининг шаклланиши ва бошқа ўлканинг демографик вазиятига ҳам маълум даражада таъсир этди.
Адабиётлар
- Мулладжанов И. Р., Демографическое развитие Узбекистана, Т., 1983; Буриева М. Р., Рождаемост в Узбекистане, Т., 1991; Бўриева М. Р., Демография асослари, Т., 2001; Демографический ежегодник Узбекистана, Т., 2003.
Мамлакат Бўриева.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |