Tugʻuruq
Туғуруқ — ҳомиладорликни якунлайдиган мураккаб физиологик жараён. Т.дан ҳомила ва йўлдош туғруқ йўлларидан ўтиб, ажралиб чиқади. Т. нормал кечганида ҳомила 10 акушер (9 календар) ойида туғилади; бу даврда ҳомила етук, бачадондан ташқарида яшаш қобилиятига эга бўлади.
Ҳомиладор аёлларнинг кўпчилигида Т.да 2 ҳафта олдин туғруқ нишонаси кўринади; бунда бачадон туби кескин олдинга эгилади, қорин пастга тушади ва аёл енгил нафас ола бошлайди; организмдан ажралган суюклик ҳисобига вазни бир қадар енгиллашади; бачадон мускуллари вақтвақти билан қисқариб таранглашади.
Аёлнинг кўзи ёришига 1—2 кун қолганида қиндан қуюқ чўзилувчан шиллиқ ажралади, баъзан шиллиқ бир оз қон аралаш бўлади (ҳомиладорлик давомида бачадон бўйни каналини тўлдириб турган шиллиқ тиқин ажралиб чиқади), қорин пастида, дум/азада, бел соҳасида тарқоқ оғриқ кузатилади. Т. нишонасидан аёл чўчимаслиги, аксинча Т.нинг яқинлашиб қолганлигини ҳис қилиши лозим. Ана шундай белгилар кўринганида аёл уйда бўлиб тургани маъқул, чунки тез орада тўлғоқ кучайиб, уни зудлик билан туғруқхонага элтиш зарур бўлади. Туғуруқ кечиши 3 жараёнга боғлиқ: 1. туғуруқ йўллари; 2. тугрук хайдовчи кучлар; 3. ҳомила ва унинг йўлдоши. Туғуруқ жараёни уч даврга бо’линади: 1. Бачадон бо’йнининг очилиши; 2. Ҳомиланинг ҳайдалиши; 3. Ё’лдошнинг туг’илиш даври. Баъзи аёлларда Т. нишонаси бошланганида қоғоноқ суви кетиб қолади; бундай белгилар пайдо бўлганда аёлни дарҳол туғруқхонага ётқизиш керак, акс ҳолда қоғоноқ суви билан бирга ҳомиланинг киндик ҳалқаси ёки кўли қинга тушиши мумкин. Бундан ташқари, қоғоноқ суви Т.дан олдин кетиб қолса, қин орқали бачадонга инфексия кириши осонлашади. Ҳомиладор аёл туғишига яқин дард тута бошлайди (қаранг Дард тутиши).
Ҳомила ўтадиган туғруқ йўли (туғруқ канали) — кичик чаноқ суяклари ва юмшоқ тўқимадан (бачадон бўйни, бачадон туби мускулларидан) ташкил топган бўлиб, шакли эгилган найга ўхшаш.
Туғруқ каналининг кириш қисми қаттиқ суяк ҳалқадан иборат, эни 13 см, бўйи 11 см. Бу ўлчамлар ҳомила бошининг нормал ўтишига мое бўлади; ўлчамларнинг бундан кичик бўлиши (тор чаноқ) туғруқни мушкуллаштиради. Бундай вақтда операция қилиб туғдирилади.
Т. биринчи марта туғаётган аёлларда 15—24 соат, такрор туғаётган аёлларда 10—12 соат давом этиши мумкин. Т.нинг қанча давом этиши аёлнинг ёшига (ёши каттароқ аёллар биринчи марта туғаётганида туғруқ узоқ давом этади), ҳомиланинг каттакичиклигига, чаноқ ўлчамига, бачадон мускулларининг қисқаришига боғлиқ.
Т. уч даврни ўз ичига олади. Биринчи давр узоқроқ (биринчи марта туғаётган аёлларда 13—18 соат, такрор туғаётганларда 6—9 соат) давом этади. Бу даврда бачадон бўйни астасекин текисланиб, Т. канали кенгаяди. Бачадон бўйнининг ташқи тешиги тўла очилгач қоғоноқ (ҳомила пуфаги) ёрилади. Баъзи ҳолларда ҳомила пуфаги ёрилмай қолса, бола "пардали" тугилади, бу ҳомила учун жуда хавфли, чунки у димиқиб нобуд бўлиши мумкин. Бачадон бўйнининг тўла очилиши ва қоғоноқ сувининг кетиши бачадон мускулларининг қисқаришига ва ҳомиланинг туғилишига имкон беради (иккинчи давр). Бу даврда бачадон мускулларининг ритмик қисқариши янада кучлироқ ва узоқроқ давом этиб, унга кррин девори мускуллари ҳамда диафрагманинг кискариши қўшилади, яъни кучаниқ рўй беради. Аёл ҳар кучанганида ҳомила туғруқ канали бўйлаб сурила бошлайди, бунда ҳомила маълум ҳаракатлар қилиб сурилади, бу эса унинг осонгина туғилишини таъминлайди. Ҳомила боши чаноқнинг катта ўлчамига мослашиб силжийди, бу даврда ҳомила боши букилади ва энгаги кўкрагига тегади, юзи ўнг ёки чапга қарайди.
Ҳомила Т. канали бўйлаб силжиганда энса қисми билан олдинга, юзи билан дум/аза томонга ўгирилиб олади. Ҳомиланинг боши чаноқ туби, тўғри ичак ва ташқи чиқарув йўлини босади, бунда аёлнинг ҳожати қистагандек туюлади. Кейинчалик аёл ҳар кучанганида ҳомила боши жинсий оралиқда кўринади, кучаниқ тўхташи билан кўринмай қолади; тез орада шундай пайт келадики, кучаниқ тутмай турганида ҳам қомила боши кўриниб тураверади. Бу вақтда туғруқни бошқарувчи акушерка чақалоқни туғдиришга киришади. Ҳомиланинг туғилиш даврида аёл акушерканинг айтгани бўйича кучаниқни тезлатиши ёки секинлатиши мумкин, бунда бола чиқаётганида туғруқ йўлидаги юмшоқ тўқималар йиртилмай қолади. Ҳомиланинг боши чиқиши билан танаси кўринади. Шу билан Т.нинг иккинчи, яъни ҳомиланинг туғилиш даври тугайди. Бу давр биринчи бор туғаётган аёлларда 1,5—2 соат, такрор туғаётган аёлларда ярим соатдан бир соатгача давом этади.
Чақалоқ билан йўлдошни бирлаштирувчи киндик кесиб боғланади. Чақалоқ туғилиши биланоқ йиғлайди, нафас ола бошлайди. Энди учи нчи давр, яъни йўлдош тушиш даври бошланади, бу ўртача 30 мин.дан 1 соатгача давом этади. Бунда йўлдош бачадон деворидан кўчади ва тушади; бир оз (250 мл ча) қон кетади. Йўлдош тушиш даврини врач синчиклаб кузатиб туради, чунки йўлдош бутунлигича тушмай, бирор бўлаги қолиб кеца, қон кетишига сабаб бўлиши мумкин. Йўлдош тушиши билан Т. тугаб, чилла даври бошланади.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |