Tulixon
Тулихон, Тули, Тулуй (тахминан 1192—1232) — Чингизхоннчнг кенжа ўғли, отасининг ҳарбий ишлар бўйича бош маслаҳатчиси, саркарда. Мўғуллар давлатининт 4 удусидан бирининг эгаси. Т. улуси 50 минг хонадондан иборат бўлган. Т. "еке(балиғ)нўён" (улуғ жаноб, хожа) ва "эзден" (ҳукмдор) каби унвонлар билан аталган, у отаси мулки(юрт)га меросхўр бўлган. 1211 — 15 йилларда Чингизхоннинг Шим. Хитойга қилган юришларида акалари (Жўжи, Чиғатой, Ўқтой) билан бирга қатнашган. Мўғуллар истилоси даврида отаси билан Бухорони эгаллаган (1220). 1220-йил Тағочор нўён билан 80 минг кишилик қўшинга бош бўлиб Хуросоннинг Марв, Нишопур, Ҳирот каби шаҳарлари, Туе, Сабзавор, Жожарм, Нисо, Обивард, Сарахс, Қоф вилоятларини 3 ой давомида босиб олиб вайрон қилган. Сўнфа отаси фармонига кўра, Толиқон, сўнг Бадахшон вилоятлари сари йўналиб отаси ўрдусига келиб қўшилган. Чингизхон вафотидан сўнг (1227) 129 минглик мўғул қўшинидан 104 минг нафари ҳамда Мўғулистон, Хитой, Қирғизлар ери Т. ихтиёрига берилган. 1229-йилдаги мўғул шаҳзодалари, нўёнлари қурултойи Чингизхоннинг 3ўғли Ўқтойни буюк қоон (хон) этиб тахтга ўтирганлигини қонунийлаштирмагунча Т. отасининг удели — ХалхаМонголияни бошқарган. 1229—30 йиллар Хитой юришидан қайтишда йўлда касал бўлиб вафот этган. Мўғул тилида "тули" — кўзгу маъносини билдиради. Т. вафотидан сўнг "кўзгу" атамасини қўллаш тақикланган, унинг мулкига хотини Сурхуктани (керайит маликаси, христиан динида бўлган) эгалик қилган. Т. мўғуллар орасида катта обрў-эътиборга эга бўлган. Бу авлод вакилларидан улуғ қоонлар чиққан (1248—1634). Т.нинг ўғли Ҳулоку Эрондаги элхонийлар сулоласига асос солган. Ички Мўғулистонда ҳанузгача Т.нинг мақбараси деб ҳисобланадиган кўҳна ибодатхона мавжуд.
Манба.Рашиа аддин, Сборниклетописей, т. 1—3, М., 1952—1960; Карпини П, История монголов, М., 1957.
Адабиёт
- Бартолд В.В., Сочинения, т.2(1), М., 1963; Мирзо Улуғбек, Тўрт улус тарихи, Т., 1994.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |