Туман — Ўзбекистон Республикасида маъмурий-ҳудудий бирлик. Ўрта асрлардан маълум. Шарқда, жумладан, Марказий Осиё мамлакатларида маъмурий-ҳудудий бўлиниш; уезд маъноларида ишлатилган. Ўзбекистон собиқ Совет Иттифоқи таркибига кирган даврда туманларни "раён" деб аташ раем бўлган. Ўзбек тили давлат тилига айланиши муносабати билан тарихий "туман" сўзи қайта тикланди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 68 моддасига мувофиқ, туман маъмурий-ҳудудий бўлиниш погоналаридан бири. Туман давлат юқори органларининг кўрсатмалари, қарорларини ҳаётга татбиқ этувчи ва бажарувчи асосий маъмурий-ҳудудий бирлик бўлиб, вилоят таркибига киради. Шунингдек, йирик шаҳарлар таркибида шаҳар туманлари ташкил этилиши мумкин (мае., Тошкент шаҳрида 11 та туман бор). Туманларни маҳаллий давлат ҳокимияти органлари — туман ҳокимлари ва халқ депутатлари туман кенгашлари бошқаради. Туманларни ташкил этиш ва тугатиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг розилиги билан амалга оширилади. Туманларга тегишли вилоят ҳокими томонидан тайинланадиган ҳамда туман халқ депутатлари Кенгашида тасдиқланадиган туман ҳокими раҳбарлик қилади.