Тун Ябғу — Ғарбий турк хоқонлигининг ҳукмдори (618—630).

Тун Ябг'у Шегуйхон вафотидан сўнг тахтга чиққан. Тун Ябг'у қобилиятли саркарда ва давлат бошлиғи бўлиб, фаол ҳарбий ҳаракатлар олиб борган. Жанубий Тохаристон (ҳозирги Афғонистон) ва қисман Гибин (ҳозирги Покистон) ерларини забт этди. Бу даврда Ғарбий Турк хоқонлиги таркибига деярли бутун Ўрта Осиё, Қозоғистоннинг катта қисми, қуйи Волга бўйлари, Шимолий Кавказ ерлари кирган. Давлат пойтахти Суяб шаҳри (ҳозирги Тўқмоқ шаҳри яқинида) бо'лган.

Тун Ябг'у марказий ҳокимиятни кучайтириш мақсадида давлатда маъмурий ислоҳот ўтказган. Вилоятларда назоратни кучайтириш учун ўз вакиллари — тудунларни юборган. Махаллий хукмдорларга туркий унвонлар инъом этган. Ўғли Тардушодни Тохаристонга ноиб қилиб тайинлаган. Тун Ябг'у хоқон Эронга қарши Византия билан иттифоқ тузган. 627-йил ғарбий турклар тузилган шартномага асосан, Эронга қарам бўлган Кавказорти худудига ҳужум қилган. 627-йили Чор (Дарбанд), 628-йил эса Тифлис (ҳозирги Тбилиси) забт этилган.

630-йил Тун Ябг'у амакиси Кул Баҳодур томонидан ўлдирилган.

Адабиёт

  • Гумилёв Л. Н., Древние тюрки, М., 1967;
  • История Востока, т. 2, М., 1995.
  • Кляшторнйй С. Г., Савинов Д. Г., Степнйе империи древней Евразии. Санкт-Петербург: Филологический факул'тет СПбГУ, 2005.