„Турфа гуллар“ („Бу турфа гуллар“, „Бу турфа гуллар, айтинг“, „Бу турфа гуллар, айтинг, муҳаббат боғиданми?“, „Муҳаббат боғиданми?“ деб ҳам номланади) — тожикистонлик ўзбек санъаткор Абдурауф Олимов ижро этган қўшиқ. Ашула 1986-йил ёзилган бўлиб, Олимов шуҳратини кескин оширишга ёрдам берган тароналардан биридир. Қўшиқ мусиқасини Олимовнинг шоир Восит Саъдулла ёзган шеърга басталаган[1].

„Турфа гуллар“
Абдурауф Олимов қўшиғи
Тил ўзбекча
Нашр қилинган 1986
Жанр анъанавий мусиқа
Давомийлиги 3:53
Қўшиқ муаллиф(лар)и Восит Саъдулла
Бастакор(лар) Абдурауф Олимов

Олимовнинг сўзларига кўра, қўшиқни 1986-йилда „Ямаҳа“ русумидаги синтезаторни харид қилганидан кейин ёзган. Қўшиқнинг ёзилиши тарихи ҳақида Олимов шундай деган:

Бу қўшиқни яратилиш тарихи бор. 1986-йил менда шундай имконият бўлди. „Ямаҳа Р70“ деган ўша даврдаги энг замонавий сентизатор сотиб олиш учун етарли маблағим бор эди. Синтезаторни сотиб олдим, шу „Муҳаббат боғиданми?“ деган қўшиқни яратдим. Кейин эстрада вариантини тайёрладим[2][3].

Қўшиқ Олимовнинг энг таниқли тароналаридан бири бўлиб, бир неча санъаткор, жумладан, Дилшод Раҳмонов, Шоҳруҳхон, томонидан кавер қилинган. Раҳмонов ижросидаги версия учун икки клип суратга олинган. Шоҳруҳхон ижросидаги версия учун эса 2019-йилда олинган клип ЁуТубеда оммалашган.

Манбалар

  1. ↑ Ашур, Садриддин „"Турфа гуллар¸ айтинг¸ муҳаббат боғиданми?"“. Озодлик радиоси (13-феврал 2009-йил). Қаралди: 5-август 2022-йил.
  2. ↑ „Узбек Чодирхаёл "Турфа гуллар¸ айтинг¸ муҳаббат боғиданми?"“. ЁуТубе (10-декабр 2011-йил). Қаралди: 4-август 2022-йил.
  3. ↑ YouTube logotipi Абдурауф Олимов "О'ЗБЕКИСТОН" каналида интервью ЁуТубеда

Ҳаволалар

Листен то тҳис артиcле (0 минутес)
Spoken Wikipedia icon
Тҳис аудио филе wас cреатед фром а ревисион оф тҳис артиcле датед 2022-йил 9-август (2022-08-09), анд доэс нот рефлеcт субсеқуэнт эдиц.