Турфон, Тулуфон — Хитойнинг шим.ғарбий қисмидаги шаҳар, СинцзянУйғур мухтор рнида, Турфон сойлигининг шим. чеккасида жойлашган. Аҳолиси 200 минг кишидан зиёд (1990-йиллар ўрталари). Нефтни қайта ишлаш ва озиқ-овқат, семент, саноати корхоналари бор.

Мил. ав. ИИ асрда Т. ҳунларга тобе бўлган, ВИ аср охиридан Турк хокрнлиги. таркибида, кейинчалик Уйғур хонлиги пойтахти. 1209 йилда мўғуллар эгаллаган. Мўғулистон хони Вайсхон даврида (1418—25) Т. иқтисодий ва маданий жиҳатдан анча юксалган. 15—ХВИИ асрларда Чиғатой хонлари қароргоҳи бўлган. 1758 йилда хитойлар босиб олган ва Т. аҳолисининг кўпчилиги Уч шаҳри (Учтурфон)га кўчирилган.