Маҳаллий бошқарув Туркистон генерал-губернаторлиги (рус. Туркестанскоэ генерал-губернаторство)(чиғ. тур.: تركستان گینرال گوبیرناطری)[1] — маъмурий-ҳудудий бирлик. Россия Империяси босиб олган Ғарбий Туркистон ҳудудида Россия императори Александр ИИ фармони билан ташкил этилган (1867-йил 11-июл).

Худди шу йили Туркистон ҳарбий округи ҳам тузилган. Туркистоннинг биринчи генерал-губернатори этиб рус подшосининг яқин мулозими генерал-адъютант Константин Петрович фон Кауфман тайинланди. У 14 йил мобайнида (1867—1881-йилларда) Туркистон ўлкасини қаттиққўллик билан бошқарган. Кавказ, Болтиқбўйи ўлкаларидаги озодлик ҳаракатларини бостиришда тажрибали маъмур ва уста сиёсатчи эканлигини кўрсатган фон Кауфманни „Туркистоннинг Бунёдкори“ деб улуғлашган. У Тошкент жамоатчилиги вакиллари йиғилиши (1868-йил 22-январ)да биринчи бор русларни Туркистон халқларининг „Катта Оғаси“ деб атаган. Туркистон ХИХ асрнинг бошларида Британия Империяси ва Россия Империяси орасида тортишувларга сабаб бўлган.

ХИХ аср бошидаги Туркистон

Россия императори фон Кауфманга ўлкани бошқаришда чекланмаган ҳуқуқ ва ваколатлар берган, натижада уни халқ „Ярим подшо“ деб билган. Ички ва ташқи сиёсатда унинг эркин иш юритиши мумкинлиги император томонидан берилган „Олтин Ёрлиқ“да ўз аксини топган.

1868—1880-йиллар давомида ҳарбий истилолар натижасида дастлаб 2 вилоятдан иборат генерал губернаторликка яна 3 вилоят қўшилди. ХИХ асрнинг охирларида Туркистон генерал-губернаторлигига Сирдарё, Еттисув, Самарқанд, Фарғона ва Закаспий каби 5 вилоятдан иборат бўлиб ҳудуди Европа Россиясининг У3 қисмига тенг эди. Туркистон генерал-губернаторлигининг барча ҳудуди 1.779.618 чақиримга тенг бўлган. Россия ҳукмдор доиралари Туркистонни империянинг таркибий қисмига айлантириш ва халқларини руслаштириш учун барча воситаларни ишга солди. Ўлкадаги сиёсий, маъмурий, иқтисодий ва маданий ислоҳотлар ана шу мақсадга қаратилган эди.

Асрий миллий давлатчиликни йўқотиб русча идора усулини қўллаш учун Санкт-Петербургнинг олий сиёсий доиралари қонунлар мажмуасини ишлаб чиқди. У тарихга „Туркистон ўлкасини бошқариш ҳақидаги Низом“ номи билан кирган. Низомга кўра, ўлка ҳокимияти „ҳарбий халқ бошқаруви“ деб номланди. Туркистон генерал-губернаторлиги вилоятлар (област), туман (уезд), жабҳалар (участка), бўлислар (волост) ва оқсоқолликларга бўлинди.

Вилоятлар, туманлар ва жабҳаларни рус офицергенераллари, бўлис ва оқсоқолликларни эса маҳаллий халқ вакиллари бошқарган. Вилоятларга ҳарбий губернаторлар, туман — уезд бошлиқлари, жабҳаларга эса участка приставлари тайинланган.

Мустамлакачилар маҳаллий бошқарув идораларига масъул шахслар тайинланишида ниҳоят ҳушёр иш тутиб, илғор, тараққийпарвар ва миллатпарвар кишилар бўлис бошқарувчиси, оқсоқол, юзбоши ёки қози сифатида сайланиб қолса, уларни лавозимга тасдиқламаслик учун турли ҳийла-найрангларни ишга солганлар.

Туркистонда мустамлака идораси 1898-йилгача „ҳарбий халқ“, ундан кейин эса „маъмурий полиция бошқаруви“ деб аталган бўлса ҳам унинг моҳияти мазмунан ўзгармаган, барча ваколатлар рус маъмурияти қўлида жамланган.

Туркистондаги сиёсий идора тизими „туб аҳоли ўртасида ҳар қандай норозиликни тагтуги билан шафқациз бостириш, биронбир душманлик ҳолати сезилса, дарҳол унинг кучайишига йўл қўймай бўғиб ташлаш, тартиббузарлар ва уларнинг маслакдошларига тегишли сабоқ бериш ва уларга рус қудратини кўрсатиб қўйиш учун ҳар қандай чоратадбирлар кўриш“ руҳи билан суғорилган.

Туркистондаги миллий озодлик ҳаракатини бўғиб ташлаш, истиқлол учун курашга қодир шахсларни „зарарсизлантириш“ режаси ишлаб чиқилиб, уни ижро этишга барча мустамлака арбоблари жалб этилган.

Рус дворян помешчиклари ўлкани руслаштиришнинг иқтисодий томонини кўзлаб, Давлат думасида Туркистон ўлкасидаги „ортиқча“ ерларни мусодара қилишни ёқлаб мухолифларини сиқувга олишган. 1910-йилнинг 7-апрелида Давлат думаси „Туркистон ўлкасини бошқариш ҳақидаги Низом“нинг 270-моддасини „Туркистон кўчманчиларининг ортиқча ерларини колонизация эҳтиёжлари учун“ мусодара этишга рухсат берувчи қўшимча билан тўлдириш масаласини муҳокама қилди. Рус мустамлакачи шовинистлари товуши баланд келиб қонун лойиҳаси қабул қилинди ва 1910-йилнинг 19-декабрдан қонун кучга кирди. Тўққиз йил ичида ана шу конунга кўра, Сирдарё-Фарғона кўчирувчилик раёни бўйича туб аҳолининг 744,9 минг десятина ери русларга тақсимлаб берилди. Подшонинг мусодарачилик сиёсати ўта шафқацизлик билан давом эттирилди.

Империя хукмдор доиралари Туркистон ўлкаси рус ва туб аҳолиси учун махсус сиёсат дастурини ишлаб чиқди.

Ҳарбий миршаблик руҳи Туркистон генерал-губернаторлиги сиёсий тузумида ўзининг яққол ифодасини топган.

Туркистон генералгубернатори бир вақтнинг ўзида ўлка бош ҳокими, округ қўмондони, бош прокурор ва бош миршаб вазифаларини бажарган.

Туркистон Генерал-губернаторлигини бошқарганлар

Бошқарган йиллари Генерал-губернатор
1867-1881 Кауфман Константин Петрович
1881-1884 Черняев Михаил Григоревич
1884-1889 Розенбах Николай Оттонович
1889-1898 Вревский Александр Борисович
1898-1901 Мирзаев Иброҳим Алишерович
1901-1904 Иванов Николай Александрович
1904-1905 Тевяшев Николай Николаевич
1905-1906 Субботич Деан Иванович
1906-1908 Гродеков Николай Иванович
1908-1909 Мишенко Павел Иванович
1909-1914 Самсонов Александр Василевич
1914-1916 Марцон Фёдор Владимирович
1916-1917 Куропаткин Алексей Николаевич

Илк замонавий сайловлар

Ўзбекистон ҳудудида ўтказилган илк замонавий сайловлар тарихи 1877-йил бориб тақалади. 1877-йил Туркистон генерал-губернаторлиги аҳолиси ҳамда ҳудудининг кенгайиши натижасида Тошкент шаҳар Думасини тузиш зарурати пайдо бўлди. Сирдарё ҳарбий губернаторлиги бошчилигида махсус ҳай’ат тузилди. Махсус ҳай’ат сайловчилар рўйхатини тузиш ҳамда сайлов ўтказиш бўйича иш олиб борди. 1877-йил август ойида Тошкент шаҳар Думасига сайловлар бўлиб ўтди. 1877-йил 30-август куни Тошкент шаҳар Думасининг очилиши бўлиб ўтди. Думага сайлов ҳар 4 йилда бир марта ўтказилган.[2]

1917-йилги Тошкент шаҳар думасига бўлиб ўтган сайлов

1917-йил 30-июлда Тошкент шаҳар думасига навбатдаги қайта сайлов бўлиши белгиланади. Бу сайловда асосан эскиликни ёқловчи „Уламо“ жамияти, тараққийпарвар „Шўрои исломия“ жамияти ва Болшевиклар орасида номзодлик учун кескин кураш кетади. Сайлов кунидан бир мунча илгариёқ руслар бу сафарги думага сайловда мусулмонларнинг қўли баланд келишини сезиб „Шаҳарнинг янги қисми учун алоҳида дума сайлаймиз“, деб Тошкент думасини иккига бўлиш таклифини кўтариб чиқадилар. Бу ҳолнинг олдини олиш учун „Шўрои исломия“ жамияти — агар рус тилини билмаган, сиёсий маълумоти бўлмаган „Уламо“ жамиятининг номзодлари сайловда ғолиб келса, думада рус номзодлари билан биргаликда иш юрита олармиканлар, агар юрита олмасалар, думанинг иккига бўлинишини аниқ билиб, оқибатда маҳаллий мухторият, мустақиллик олишга ғов бўлишларини, яна мустамлака ҳолида қолиб кетишларини билиб, иложи борича ўз жамиятларидан дума номзодлигига озми-кўбми русча маълумотли, янгича тарбияси бўлган юрист, доктор, комиссар, муаллим, зиёли савдогар, русча маълумотли приказчик, очиқ фикрли уламоларни кўрсатадилар. Лекин „Уламо“ жамияти Эски ва Янги шаҳар авом халқи орасида „Шўрои исломия“ жамиятининг номзодлари бадмазҳаб кафказли, динсиз татарлардан уларга овоз берманглар деб ташвиқ қиладилар. Натижада авом халқ муллалар ва бойлар жамияти "Уламонинг номзодларига овоз бериб, улардан 62 номзод ўтади, тараққийпарвар зиёлилардан эса фақат 11 киши сайланади. Думанинг ишларида бу „Уламо“ жамиятининг номзодлари „Муваққат мактаб комитети“ ҳай’атига номзод сайлашда ҳатто Мунавварқори Абдурашидхон ўғли ва Содиқ Абдусатторовга овоз бермайдилар. Бошқа ташкилий ишлар ҳай’атига овоз беришда ҳам ўша ўн бир тараққийпарвар ўрнига русларга овоз берадилар. Бахтга қарши Тошкент думаси болшевикларнинг зўрлиги билан 1917-йил 2-декабрдаги фармонига биноан тарқатиб юборилади.[3]

Яна қаранг

Адабиёт

  • Абрамов Ф., Положение об управлении Туркестанским краем, Т., 1916;
  • Садоков Х., Политико-административное устройство Туркестанского генерал-губернаторства, Т., 1973;
  • Ўзбекистоннинг янги тарихи, 1 китоб [Туркистон чор Россияси мустамлакачилиги даврида], Т., 2000.

Манбалар

  1. ↑ Wикимедиа Cоммонс — Филе:Приложениэ к Туркестанским ведомостям на узбекском язике (Туркестанская краэвая газета) № 12 1871 года.жпг
  2. ↑ ХИХ асрнинг иккинчи ярми – ХХ аср бошларида Тошкентнинг «янги шаҳар» қисми тарихи - Жаннат Исмоилова. Ўзбекистон РеспубликасиФА Тарих институти. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбекистон тарихи давлат музейи. Тошкент – “Фан ва технология” — 2004. {{cитатион}}: Андозада ҳеч қандай қиймат берилмаган (бўш) номаълум параметр мавжуд: |сеператор= (ёрдам)
  3. ↑ Абдулла Қодирий "Сайловми бу босқунчилик" мақоласига шарҳ {{cитатион}}: Андозада ҳеч қандай қиймат берилмаган (бўш) номаълум параметр мавжуд: |сеператор= (ёрдам); Ункноwн параметер |линк= игноред (ёрдам)