Turkiston legioni
Бу мақолада бир қанча муаммолар мавжуд. Илтимос, уларни тузатиб ёрдам қилинг ёки шу муаммоларни мунозара саҳифасида муҳокама қилинг.
|
Туркистон легиони — Марказий Осиёда туг'илган туркийлардан ташкил топган Вермахтнинг бо'линмаси. Совет пропагандаси бо'линманинг ташкил топишида Мустафо Чўқайни айблаган, лекин бундай бо'линмани ташкил қилишни олмонлар 1933-йилда о'йлаб қо'йган эдилар. Туркистон легиони фақатгина улкан Шарқий легионнинг бир қисми эди. Чо'қайга антисовет муҳожири сифатида 1941-йили буни таклиф қилишган эди. Лекин, у рози бо'лмайди ва Туркистон легионининг биринчи бошлиг'и деб ўзбек миллатига мансуб бўлган Вали Қаюмни тайинлашади.
| Туркистон легиони | |
Туркистон легиони рамзи | |
| Тури: | Вермахт таркибидаги легион |
| Мамлакат: | |
| Фаолият йиллари: | 1941-1945 |
| Таркиби: | 25.000 - 100.000 |
| Шиори: | "Тенгри Биз Менен" |
| Қатнашган: | Иккинчи жаҳон уруши |
Уларни бирлаштирадиган асосий мақсад Туркистонни рус зулмидан озод қилиш эди. Бо'линмани то'лдириб турадиган манба турк миллатига мансуб ко'нгиллилар, Қизил армия тарафида курашган ва асирга тушган аскарлар ҳамда Европа ва Туркияда яшайдиган муҳожирлар эди.
Тарих

Бу пайтга келиб Туркистон 23 йилдан бери СССР таркибида эди (1918-йилдан болшевиклар томонидан Туркистон мухторияти маг'луб этилганидан со'нг). Шу билан бирга, айтиб о'тиш керакки Россия империяси ҳам Туркистонда атиги 40 йил ҳукмронлик қилди. Қо'лида милтиқ ушлаб келган халқ маҳаллий аҳолининг ко'нглига ё'л топа олмади. Ко'пчилик янги ҳукуматга қарши бош ко'тармаса ҳам, ко'нглида то'лалигича мустамлакачиликка қарши эди. Лекин, 1941-йилга келиб совет пропагандаси авжига чиққан, о'сиб келаётган авлод эса коммунистик руҳда о'саётган эди ва бу йилга келиб халқнинг советлар давлатига қарши бош ко'тариши иложи ё'қдек туюларди. Лекин, муҳожирликда яшаётган халқ совет ҳукуматини қулашини, туркий ерлар озод бо'лишини чин дилдан хоҳлар эди. Шундай одамлар орқали олмонлар антисовет легионларини тузишга аҳд қилишди.
Ҳарбий ҳаракатларда иштироки
Туркистон легиони 1941-йилнинг 15-ноябрида ташкил қилинган. Туркистон полкининг 444-қо'риқ дивизияси сифатида яратилган. «Туркистон полки» 4 та ротадан ташкил топган эди. Қишда 1941-1942-йиллар Шимолий Таврияда ҳарбий ҳаракатларда иштирок этган. 1942-йилнинг февралида Полшада Туркистон легионининг о'қув лагери ташкил қилинган. Шарқий легионга бо'йсунарди. (олмонча: Коммандо дер Остлегионен ). 1942-йилнинг қишида фронтга 2 та туркистон баталёнлари юборилган (450 ва 452), кейин — то'ртта (781—784), баҳорда 1943-йили — 8 та баталён (785—792). Полша территориясида барчаси бо'либ 14 та туркистон баталёнлари тузилган.1944-йилга келиб фронтда 24та баталён иштирок этган.
Ко'пчилик туркистон баталёнлари генерал-полковник Фридрих Паулюснинг 6-армиясига тегишли эди. 1942-йилдан 1943-йилгача Астраханда 16-мотодивизия таркибида 450-, 782- ва 811- туркистон баталёнлари иштирок этишган. 1943-йилнинг майида Нойхаммерда генерал-маёр фон Нидермаер раҳбарлиги остида 162-туркистон пиёда аскарлари тузилган. 1943-йили дивизия Словенияга, кейин эса Италияга юборилади. Уруш со'нггида Шарқий-туркий СС бо'линмаси билан қо'шиб юборилади. Уруш охиригача Туркистон легионига ўзбек миллатига мансуб бўлган Боймирза Ҳайит бошчилик қилган. Боймирза Ҳайит Ўзбекистоннинг мустақиллигини ко'ришга эришган.
Мақсадлар
Туркистон легионининг аскарларига Буюк Туркситон давлати тузилиши ва'да қилинган эди. Шу билан бирга, Буюк Туркистон таркибига О'рта Осиё, Бошқирдистон, Волгабо'йи, Озарбайжон, Шимолий Кавказ ва Синтзян ҳам қо'шилиши керак эди[1].
Қизиқ малумотлар
- Туркистон легионининг байрог'и Қо'қон хонлиги байрог'и асосида яратилган.
Галерея
Манбалар
| Иккинчи Жаҳон Уруши ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
| Ўзбекистон тарихи ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
- ZiyoSfera:Betarafligi shubha ostida boʻlmish maqolalar
- Yaroqsiz sana parametriga ega andozalar ishlatilgan maqolalar
- Imloviy va grammatik xatolari bor maqolalar
- SSdagi musulmon diviziyalari
- Markaziy Osiyo
- Oʻzbekiston tarixi
- Vermaxt ko'ngilli askarlari
- Tarix
- Barcha chala maqolalar
- Ikkinchi Jahon Urushi haqidagi chala maqolalar
- Oʻzbekiston tarixi haqidagi chala maqolalar