Туркистон (қозоқча: Түркістан, Тüркıстан, تۇركىستان) — Қозоғистон Республикаси Туркистон вилоятининг маъмурий маркази. Сирдарёнинг ўрта оқимида. Чимкентдан 160 км (100 ми) шимоли-ғарбда, шимолда Қизилўрда ва жанубда Тошкент ўртасидаги Тошкент темир йўли ёқасида жойлашган. Аҳолиси ўн йил ичида 102 505 кишидан (1999-йилги аҳолини рўйхатга олиш)[5] 142 899 кишига (2009-йилги аҳолини рўйхатга олиш)[6] кўпайди. Ҳозир аҳолиси 220 133 киши[7]. Шаҳарда 46 миллат вакиллари яшашади. Шаҳар таркибига 12 қишлоқ ва 5 микрараён киради. Туркистоннинг энг кўзга кўринган тарихий ва маданий бойлиги ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган Хўжа Аҳмад Яссавий мақбарасидир[8]. Шаҳарга Ҳазрати Султон халқаро аэропорти хизмат кўрсатади.

Туркистон

қозоқча: Түркістан
шаҳар
43°18′00″Н 68°14′37″Э / 43.30000°Н 68.24361°Э / 43.30000; 68.24361
Мамлакат Қозоғистон
шаҳар Жанубий Қозоғистон вилояти
Ҳукумат
 • Аким Аширбеков Бақитжан Айдарханович
Аввалги номлари Шавгар, Ясси
Қачондан бери шаҳар 500
Аҳолиси
 (2012)
150,595[1]
Миллий таркиб қозоқлар 52,5 %
ўзбеклар 45,2 %
бошқалар 2,3%[2]
Вақт минтақаси УТC+6
Телефон коди +7 72533[3]
Почта индекс(лар)и 161200—161205[4]
Автомобил коди Х, 13
Turkiston xaritada
Turkiston
Туркистон

2021-йилда Туркистон Туркий давлатлар ташкилоти томонидан „Турк дунёсининг маънавий пойтахти“ деб эълон қилинди[9]. Ўша йили Туркистон Қозоғистоннинг энг яхши сайёҳлик йўналишлари ўнталигига кирди[10].

Аҳолиси

1999-йилгача шаҳар аҳолиси ўзгариши қуйидагича[5]:
1979-йил — 65,443
1989-йил — 77,692
1999-йил — 85,613
2009-йилгача шаҳар аҳолиси ўзгариши қуйидагича[6]:
1999-йил — 102 505
2009-йил — 142 899
Туркистон аҳолиси 2013-йилги статистика бўйича 246,521 кишини ташкил қилди, шулардан шаҳар аҳолиси — 62,4 %, қишлоқ аҳолиси − 37,6 %[11].

Географияси

Туркистон шаҳри энг яқин йирик шаҳар саналадиган Чимкент шаҳридан 170 км. узоқликда жойлашган. Туркистонга Олмаотадан поэздда, қарийб 20 соатлик йўлда етиб бориш мумкин. Шаҳарнинг шарқий томони Отирар тумани, шимол томони Кентов шаҳри ва Созақ тумани, ғарб томонидан Қизилўрда вилоятининг Янгиқўрғон тумани билан чегарадош.

Иқлими

Туркистон қиши қисқа, совуқ ва ёзи узоқ, қуруқ, жуда иссиқ бўлган салқин ярим қурғоқчил иқлимга эга (Кöппен БСк). Йиллик ёғингарчиликнинг катта қисми кеч куз ва кеч баҳор оралиғига тўғри келади.

Тарихи

Туркистондаги Ҳожа Аҳмад Яссавий мақбараси

Туркистон қадимги шаҳар. Муҳим ҳунармандчилик ва савдо марказларидан бири. Араб географлари асарларида келтирилган маълумотларга кўра, ИВ—Х асрларда Туркистон ўрнида Шавгар (Шоважар) шаҳар мавжуд бўлган. ХИИ—ХВИ асрларда эса Ясси деб аталган. Шарафуддин Али Яздийнинг „Зафарнома“сида Туркистон қишлоқ (қаръят) тарзида берилган. „Туркистон“ номи ХВИ асрдан маълум. Ўша даврда шаҳар Ҳазрати Туркистон номи билан ҳам машҳур бўлган. ХВИ—ХВИИ асрларда Қозоқ хонлигининг пойтахти бўлган. Туркистон шаҳрида Абилайхон, Абулхайрхон, Ишимхон ва бошқа қозоқ хонларининг мақбаралари жойлашган. Қозоқ хонлиги Хитой ва Жунғор хонликлари билан уруши пайтида Амир Умархон Туркистонни Қўқон хонлиги таркибига киритган. 1864-йилда Россия босиб олган (Чимкент уездидаги шаҳар, 1867-йилдан Сирдарё вилоятидаги шаҳар).

Саноати

Туркистонда темирчилик пресслаш жиҳозлари, „Сана“, „Техоснастка“ саноат корхоналари, пахта тозалаш, қурилиш материаллари, чорва молларига бериладиган антибиотиклар заводлари бор.

Ижтимоий соҳа

Туркистонда 4 университет, 72 умумий таълим мактаби ва коллежлар фаолият кўрсатади. Шаҳарда Амир Темур қурдирган Яссавий мақбараси мажмуаси (ХИВ аср охири) сақланиб қолган. 2000-йил октабрда Туркистоннинг 1500 йиллик юбилейи нишонланди.

Туризм

2021-йилда Туркистонда Марказий Осиёдаги энг йирик туризм мажмуаси Карвонсарой (қозоқча: Керуен-сарай очилди. Бу ноёб аттраксионда савдогарлар, ҳунармандлар, учар театр[манба керак], от спорти шоулари учун амфитеатр, бозор, меҳмонхоналар, ресторанлар, курорт ва фитнес маркази, кинотеатр ва оилавий дам олиш маркази мавжуд [12].

Транспорт тизими

Туркистонда шаҳар транспорти автобус ва таксилардан иборат.

Туркистонга Ҳазрати Султон халқаро аэропорти хизмат кўрсатади. У шаҳар марказидан 15 км (9.3 ми) шимолда жойлашган.

Қардош шаҳарлари

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ Численность населения РК по областям, городам и районам Республики Казахстан на 1 июля 2013 года, 2013-11-15да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2021-03-06
  2. ↑ Информация о городе Туркестан на официальном сайте Южно-Казахстанской области, 2014-12-05да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2013-11-19
  3. ↑ „Жанубий Қозоғистон вилоятининг телефон кодлари“. 2013-йил 16-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 19-ноябр.
  4. ↑ „Почтовые индексы Казахстана“. 2013-йил 22-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 19-ноябр.
  5. ↑ 5,0 5,1 Перепись населения РК 1999 года. Численность и размещение населения в Республике Казахстан (том 1), 2012-06-17да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2013-11-19
  6. ↑ 6,0 6,1 Перепись населения РК 2009 года. Численность и размещение населения в Республике Казахстан (том 1), 2011-11-13да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2021-03-05
  7. ↑ „Қазақстан Республикасы халқының жынысы және жергілікті жердің типіне қарай саны (2023-йил 1-январ ҳолатига)“. 2023-йил 5-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 4-июл.
  8. ↑ „Wорлд Ҳеритаге Лист“. УНЕСCО.
  9. ↑ „Туркистан Деcларатион оф тҳе Информал Суммит оф тҳе Cооператион Cоунcил оф Туркиc Спеакинг Статес“. Туркиc Cоунcил.
  10. ↑ „Казакҳстан Селеcц Топ 10 Тоурист Дестинатионс“ (эн). Тҳе Астана Тимес (2021-йил 16-июн). Қаралди: 2021-йил 27-сентябр.
  11. ↑ Административно-территориалниэ эдиници Южно-Казахстанской области на 1 января 2011 года[сайт ишламайди]
  12. ↑ „Туркистан Опенс Керуэн-Сарай - Cентрал Асиа'с Ларгест Тоурист Cомплех“ (эн). Тҳе Астана Тимес (2021-йил 12-апрел). Қаралди: 2021-йил 28-сентябр.
  13. ↑ „Кардеş Şэҳир Ҳамм“ (тр). Афёнкараҳисар. Қаралди: 2022-йил 28-август.
  14. ↑ „Кардеş Беледиелер“ (тр). Кеçиöрен. Қаралди: 2022-йил 28-август.
  15. ↑ „Токаев и Алиев подписали декларацию об «укреплении стратегических отношений» между Казахстаном и Азербайджаном“ (ру). Азаттйқ Радиосй (2022-йил 24-август). Қаралди: 2022-йил 28-август.

Ҳаволалар