Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ)[1] (озарбайжонча: Тüрк Дöвлəтлəри Тəşкилатı, қозоқча: Түрік Мемлекеттері ұйымы, қирғизча: Түрк мамлекеттеринин уюму, туркча: Тüрк Девлетлери Теşкилатı, венг.: Тöрöк Áлламок Сзервезете, инглизча: Организатион оф Туркиc Статес; 2021-йилгача собиқ Туркий кенгаш) — туркийзабон давлатлардан ташкил топган халқаро ташкилот. Ташкилотнинг асосий мақсади аъзо давлатларнинг ҳар томонлама дўстлик ва ҳамкорликни ривожланиришига қаратилган. Ушбу ташкилотга 2009-йил 3-октабрда Озарбайжоннинг Нахичеван шаҳрида асос солинган.

Туркий давлатлар ташкилоти

герб
Ишга тушган санаси 3-октабр 2009-йил
Жойлашуви Turkiya bayrogʻi Туркия, Истанбул (Котибият)
Ozarbayjon bayrogʻi Озарбайжон, Боку (Парламент ассамблеяси)
Qozogʻiston bayrogʻi Қозоғистон, Остона (Турк кенгаш академияси)
Асосчи(лар)и

 Озарбайжон
 Қозоғистон
 Қирғизистон
 Туркия
 Ўзбекистон
Кузатувчилар:

Тил(лар)и

Қозоқ тили
Озарбайжон туркчаси
Қирғиз тили
Турк тили
Ўзбек тили

Инглиз тили
Вебсайти туркиcстатес.орг
Ҳаво рангда — аъзо давлатлар, оч ҳаво рангда — Кузатувчи давлатлар.

Тарихи

1992-йилда илк бор "Туркийзабон давлатлар саммитиʻʻ бўлиб ўтди. 2009-йилнинг 3-октабр куни Озарбайжоннинг Нахчивон шаҳрида Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркия ўртасида „Нахичеван келишуви“ имзоланди ва „Туркий кенгаш“ халқаро ташкилотига асос солинди. Ташкилот котибияти бош биноси Туркиянинг Истанбул шаҳрида жойлашиши аниқлаб олинди[2].

Ушбу ташкилотга асос солинишдан аввал, 1992-йилда Қозоғистоннинг ўша пайтдаги пойтахти Олмаотада „Бирлашган туркийлар тили ва санъати маъмурияти“га асос солинган эди. 1998-йилда эса Озарбайжоннинг Боку шаҳрида „Туркийзабон давлатлар парламентлик ассамблеяси“ ташкил этилди. Яқин келажакда „Туркий Кенгаш“гаТуркманистон кириши кутилмоқда.

Йиғилишлар

2021-йилнинг 23—24-июн кунлари Ўзбекистоннинг Қўқон шаҳрида Туркий кенгаш туризм вазирларининг ВИ йиғилиши ва Туризм бўйича ишчи гуруҳнинг ХВ йиғилиши ўтказилди[3]. 24-июн куни туризм соҳасидаги вазирларнинг йиғилишида Ўзбекистон Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов таклифига биноан Қўқон шаҳри Туркий кенгашнинг туризм пойтахти деб эълон қилинди[4].

Аъзо давлатлар

Давлат Пойтахти Майдони Аҳолиси сони
(минг)
ЙИМ ЙИМ
Аҳоли жон бошига
 Озарбайжон Боку 86 600 км² 10 073 130 млрд. долл. 18 500 долл.
 Ўзбекистон Тошкент 448 976 км² 37 143 167 млрд. долл. 2800 долл.
 Қирғизистон Бишкек 198 500 км² 6 389 14млрд. долл. 1655 долл.
 Қозоғистон Нур-Султон 2 724 902 км² 20 000 320млрд. долл. 10000 долл.
 Туркия Анқара 783 562 км² 84 155 1400 млрд. долл. 13500 долл.
Жами: - 4 242 540 км² 157 760 11880млрд. долл. 11000долл.

Туркий Кенгашдаги кузатувчи давлат

Давлат Пойтахти Аҳолиси сони Майдони ЙИМ ЙИМ
Аҳоли жон бошига
 Можаристон Будапешт 9 778 371 93 036 км² 242 млрд. долл. 24 498 долл.
 Туркманистон Ашхобод 5 240 500 491 200 км² 95,5 млрд. долл. 17 485 долл.
Шимолий Қибрис Турк Республикаси Лефкосия 3 300 км² 294 900 1.7 млрд. долл. 10 095 долл.

Ташкилот соҳалари

  • Истанбул котибияти
  • Президентлар кенгаши
  • Ташқи ишлар вазирлари кенгаши
  • Юқори мартабалилардан ташкил топган комитет
  • Туркийзабон давлатлар оқсоқоллари кенгаши
  • Бокудаги парламент ассамблеяси
  • Остонадаги туркий академия
  • Туркий маданият халқаро ташкилоти

Ташкилот бош котиблари

Халил Ақинчи[5] Turkiya bayrogʻi Туркия 3.10.2009 16.09.2014
Рамил Ҳасанов Ozarbayjon bayrogʻi Озарбайжон 16.09.2014 3.09.2018
Бағдод Амреев Qozogʻiston bayrogʻi Қозоғистон 3.09.2018 2022
Кубаничбек Омруалиев  Қирғизистон 2022 ҳозирги кунга қадар

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ „Туркий Кенгаш номи «Туркий давлатлар ташкилоти» деб ўзгартирилади“. Газета.уз (12-ноябр 2021-йил). Қаралди: 14-ноябр 2021-йил.
  2. ↑ Нахичеванское соглашение о создании Совета сотрудничества тюркоязычных государств, 27-декабр 2010-йилда асл нусхадан архивланди, қаралди: 29-март 2015-йил{{cитатион}}: CС1 маинт: дате формат ()
  3. ↑ „Ўзбекистонда Туркий кенгаш туризм вазирларининг ВИ йиғилиши ўтказилади“. Бугун.уз. 2021-йил 24-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021 йил 11 июнь.
  4. ↑ „Қўқон шаҳрини Туркий кенгашнинг илк «Туризм пойтахти» сифатида номлаш таклиф қилинди“. Бугун.уз. 2021-йил 24-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021 йил 24 июнь.
  5. ↑ Информация из Официального сайта ТС, 14-феврал 2014-йилда асл нусхадан архивланди, қаралди: 29-март 2015-йил{{cитатион}}: CС1 маинт: дате формат ()

Ҳаволалар