Туркий давлатлар ташкилотининг 1-саммити — Туркий давлатлар ташкилотининг 2022-йил 11-ноябр[1] куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган саммити. Ушбу саммит ташкилот қайта ташкил қилингандан кейин ҳисоб бўйича 1-саммит ҳисобланади (аслида 9-саммит)[2][3][4].

9-Туркий кенгаш саммити
Мезбон давлат Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Сана 2022-йил 11-ноябр[1]
Шаҳарлар Самарқанд
Аввалги Истанбул саммити

Қатнашчилар

Қатнашчилар[5]
№ Ф.И.Ш. Лавозим Мамлакат
1 Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон президенти Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
2 Гурбангули Бердимуҳамедов Туркманистон Миллий кенгаши Халқ маслаҳати раиси Turkmaniston bayrogʻi Туркманистон
3 Ражаб Тоййиб Эрдўған Туркия президенти Turkiya bayrogʻi Туркия
4 Илҳом Алиев Озарбойжон президенти Ozarbayjon bayrogʻi Озарбайжон
5 Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон президенти Qozogʻiston bayrogʻi Қозоғистон
6 Садир Жапаров Қирғизистон президенти Qirgʻiziston bayrogʻi Қирғизистон
7 Виктор Орбан Венгрия бош вазири Vengriya bayrogʻi Венгрия

Ушбу тадбирда 5 та а’зо мамлакат — Ўзбекистон[6], Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон раҳбарлари ва 2 та кузатувчи давлат — Туркманистон ҳамда Венгрия давлатлари раҳбарияти иштирок этган[7].

Шунингдек, Ташкилот Бош котиби, Туркий тилли давлатлар парламент ассамблеяси (ТУРКПА) бош котиби, Халқаро туркий маданият ташкилоти (ТУРКСОЙ) бош котиби, Туркий тилли давлатлар парламент ассамблеяси (ТУРКПА) бош котиби, Туркий мерос ва маданият фонди президенти, Халқаро туркий академия президенти вазифасини бажарувчиси, Туркий давлатлар ташкилоти Оқсоқоллар Кенгаши раиси ҳам иштирок этади[7].

Ўзбекистон ТИВ хабарига кўра Шимолий Кипр бу саммитда иштирок этмайди[8].

Асосий масалалар

Саммитда қўшимча транспорт коридорларини ташкил этиш, транспорт, божхона хизматларига доир жараёнларни соддалаштириш, савдо алоқаларини ривожлантириш билан боғлиқ бўлган масалалар кўрилган[9].

Учрашувда давлат раҳбарлари иқтисодий, транспорт ва савдо масалаларини муҳокама қилади. Саммитда ташкилотнинг келаси 5 йилга мўлжалланган стратегик ҳаракатлар режаси қабул қилинади[10].

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғонни “Турк дунёсининг энг олий медали” ва Ўзбекистон миллий медали билан тақдирланган[10].

Ушбу саммитда Ўзбекистон ташкилотга раисликни қабул қилиб олади[9][11].

Имзоланадиган ҳужжатлар

Самарқанд саммитида 10 дан ортиқ ҳужжат имзоланган бўлиб, булар[7] транспорт соҳасидаги боғлиқлик бўйича, ташкилот ички тузилмасини мукаммаллаштиришга оид бўлган ҳужжатлар, Туркий давлатлар ташкилоти Самарқанд саммити декларациясидир[7][9].

Таъсири

2022-йилнинг 8—11-ноябр кунлари Самарқанд шаҳрида Туркий давлатлар ташкилоти саммити ўтказилиши муносабати билан „Самарқанд“ аэропорти вақтинча ёпилади. Самолётларни қабул қилиш ва парвозга чиқаришни вақтинча тўхтайди. „Узбекистан Аирпорс“ тарқатган хабарга кўра, аэропортни тижорий йўловчи ва юк ташиш рейслари учун вақтинча ёпиш тўғрисида қарор қабул қилинади[12]. Шунингдек, Самарқанд вилоят ИИБ томонидан 10—11-ноябр кунлари шаҳарга кириш йўллари вақтинча ёпилади. Вилоят ҳудудидан транзит ўтувчи транспорт воситалари учун айланма ҳаракат ташкил этилади. Махсус флаерлар ишлаб чиқилиб, ҳайдовчилар флаердаги ҚР код ёрдамида мобил илова орқали йўлларда ҳаракатланишади[13][14].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „Суммит Меэтинг оф тҳе Ҳеадс оф Стате / Говернмент оф тҳе Организатион оф Туркиc Статес - Самарканд, Узбекистан“ (инглизча).
  2. ↑ „Самарқандда 11-ноябр куни Туркий давлатлар ташкилоти саммити бўлиб ўтади“ (ўзбекча). Дарё.уз (2022-йил 3-октябр).
  3. ↑ „11-ноябр куни Самарқандда Туркий давлатлар ташкилоти саммити бўлиб ўтади“ (ўзбекча). газета.уз (3.10.22).
  4. ↑ PDF ikonka Министерство иностранных дел Республики Узбекистан ПДФ
  5. ↑ „Самарқандда Туркий давлатлар ташкилотининг саммити бўлиб ўтади“ (ўзбекча). пресидент.уз. Қаралди: 10.11.22.
  6. ↑ „Саммит Организации тюркских государств пройдёт 11 ноября в Самарканде“ (русча). газета.уз. Қаралди: 7.11.22.
  7. ↑ 7,0 7,1 7,2 7,3 „Президентнинг шу ҳафтадаги иш режаси ма’лум қилинди“ (ўзбекча). газета.уз. Қаралди: 7.11.22.
  8. ↑  РИАН (руО) Телеграм месенжерида
  9. ↑ 9,0 9,1 9,2 „Туркий ташкилот Самарқанд саммитида Ўзбекистон ушбу халқаро тузилмага раисликни қабул қилиб олади“ (ўзбекча). кун.уз. Қаралди: 10.11.22.
  10. ↑ 10,0 10,1 „Самарканд готовится к первому саммиту Организации тюркских государств“ (русча). туркменпортал.cом. Қаралди: 7.11.22.
  11. ↑ „Туркий давлатлар ташкилотининг Самарқанд саммитида Ўзбекистон ушбу халқаро тузилмага раисликни қабул қилиб олади“ (ўзбекча). дунё.инфо. “Дунё” АА (8.11.22). 2022-йил 10-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 10.11.22.
  12. ↑ „«Самарқанд» аэропорти вақтинча ёпилади“ (ўзбекча). кун.уз. Қаралди: 2.11.22.
  13. ↑ „10-11-ноябр кунлари Самарқандга кириш йўллари вақтинча ёпилади“ (ўзбекча). кун.уз. Қаралди: 4.11.22.
  14. ↑  Самарқанд ИИВ (ўзбекча) Телеграм месенжерида