Туркман тили — туркий тиллардан бири. Асосан, Туркманистонда, шунингдек, Ўзбекистон, Тожикистон, Қозоғистон республикаларининг айрим туманларида, Россия Федерациясининг Ставропол ўлкасида, Афғонистон, Туркия, Эрон ва бошқа мамлакатларда тарқалган. Туркманистоннинг расмий тили. Ўтган аср охирларида сўзлашувчиларнинг умумий сони 7,5 млн. (жумладан, Туркманистонда 5 млн.дан ортиқ, Ўзбекистонда 220 минг, Афғонистонда 1 млн, Эронда 1 млн. га яқин) кишидан иборат бўлган. Асосий лаҳжалари: така, ёвмут, эрсари, гўклан, сариқ, салир, човдур ва бошқалар. Ставрополдаги Туркман тили лаҳжаси трухмен тили деб аталади.

Туркман тили
Миллий номи Тüркменçэ, Тüркмен дили, Түркменче, Түркмен дили, تورکمن تيلی,تورکمنچه
Расмийлик ҳолати Turkmaniston Туркманистон
Сўзлашувчиларнинг умумий сони 6 563 000[1]
Туркумланиши
Туркум Евроосиё тиллари
Тил оиласи

Олтой тиллари

Туркий тармоқ
Ўғуз гуруҳи
Алифбоси лотин, кирилл, араб
Тил кодлари
ИСО 639-1 тк
ИСО 639-2 тук
ИСО 639-3 тук

Туркман тили ғарбий ўғуз қабила (уруғ) тиллари негизида шаклланган, лекин ривожланиш жараёнида қипчоқ гуруҳидаги туркий тилларга хос хусусиятларга ҳам эга бўлган. Туркман тилининг асосий ўзига хос белгилари: бирламчи (қад.) чўзиқ унлиларнинг мавжудлиги, тишлараро талаффуз қилинадиган с ва з ундошларининг (бошқа туркий тиллардаги одатий с ва з ўрнига) мавжудлиги, лаб ундошлари гармониясининг ривожланганлиги; келаси замон гумон феъли инкор шаклининг р тугалланмали вариантининг (бошқа туркий тиллар учун умумий бўлган майл шакли билан бирга) қўлланиши ва бошқалар. Лексикасида араб, форс, рус тилларидан ўзлашган сўзлар учрайди.

Эски адабий туркман тили, асосан, шеърият тили ҳисобланган. Ҳозирги адабий туркман тили эса ХХ асрнинг 20-йилларидан туркман лаҳжаларининг така лаҳжаси негизида бирлашуви натижасида шаклланган. 1928-йилгача араб, 1929—40-йилларда лотин, 1940— 90-йилларда рус графикасига асосланган ёзувдан фойдаланилган. 1991-йилдан яна лотин графикаси асосидаги ёзув жорий этилди.

Туркман тили' (Лотин алифбосида: тüркмен дили, Криилл алифбосида: Түркмен дили, ИСО 639-1: тк, ИСО 639-2: тук) — Туркманистоннинг миллий тили. Бу тилда Туркманистоннинг ўзида тахминан 3430000 киши гаплашади. Туркман тилида сўзлашувчиларни қуйидаги жадвалдан кўришингиз мумкин:

Жаҳонда туркман тилида гаплашадиганлар сони
Ҳудуд Сони Ахборотнинг йиллари
Туркманистон 5000 000[1] 2020
Эрон 1 000 000[1] 2023
Афг'онистон 1000 000[1] 2022
Ўзбекистон 220 000[1] 2021
Туркия 920 1982[1]
Тожикистон тахминан 90 минг киши
Қозог'истон тахминан 90 минг киши
Россия тахминан 90 минг киши

Классификацияси ва диалектлари

Туркман халқининг тили. Туркман тилида гаплашувчиларнинг умумий сони 7 миллион атрофида (2001), улар Туркманистон Республикасидан бўлак Ўзбекистон, Эрон, Ироқ, Россия, в.ҳ. давларида истиқомат қилишади. Туркий тиллар гуруҳининг ўғуз гуруҳига мансуб. Туркман тили ривожланишида қипчоқ тилларининг таъсири бўлган. Туркман тили ўғузларнинг ғарбий қабила тиллари асосида шаклланган. Асосий диалектлари теке, ёмуд, гоклен, эрсари, салир, сариқ, чаудор, нохур, қарадашли, алили, сурхи, хатап, мукри, эски, арабачи, чечес, баят, сакр, кирач, чандир, хасар, эмрели, дуэчи, мурче, мехинли, в.ҳ. киридиган гуруҳларнинг номи билан аталади. Ставропол ўлкасидаги туркман диалектини „трухмен“ деб аташ шаклланган. Қадимги туркман адабий тили, асосан, поэзия тили бўлди. Ҳозирги туркман адабий тили текин (теке) диалектининг ахал сўзи асосида шаклланган. Туркман тилидаги 39 фонеманинг 18 таси жарангли, 21 таси жарангсиз ҳарфлар. Қадимдан туркман тилида араб алифбосига асосланган ҳарфлардан фойдаланиб келинган. 1928-йили лотин алифбоси қабул қилинган, 1940-йили кирилл алифбосига алмаштирилган. 1994-йили қайтадан лотин алифбосига алмаштирилди.
Туркман тили туркий тиллари гуруҳининг ўғуз тармоғига, шунинг ичидаги шарқий ўғуз тармоғига киради. У бошқа ўғуз тиллари — озарбойжон ва турк тилларига ҳам ўта яқин ва шу тилларда сўзлашувчилар бир-бирининг тилларини тушунади.

Ёзуви

Ҳозирги туркман алифбоси:

А а Б б Ç ç Д д Э э Ä ä Ф ф Г г Ҳ ҳ И и
Ж ж Ž ž К к Л л М м Н н Ň ň О о Ö ö П п
Р р С с Ş ş Т т У у Ü ü W w Й й Ý ý З з


Алифболарнинг қиёсий жадвали:

Ҳақиқий

Лотинча

(1995-йилдан бери)

Лотинча

1993

Лотинча

1992

Кириллча

1940—1995

Лотинча

1929—1940

Арабча

(Совет Иттифоқи)

1923—1929

Арабча

Эрон[2]

Аа Аа Аа آ ع آ
Бб Бб Бʙ ب
Çç Cc Чч Cc چ
Дд Дд Дд د
Еэ Еэ Ээ Еэ ٱ اِ / ه
Ää Эа эа Әә Əə أ
Фф Фф Фф ف
Гг Гг Гг Ƣƣ گ ق غ گ
Ҳҳ Хх Ҳҳ Хх خ خ ٥ ح
Ии Ии Ии ى اى
Жж Җҗ Çç ج
Žž £ſ Жҳ жҳ Жж Ƶƶ ژ
Кк Кк Кк Ққ ک ق ق ك
Лл Лл Лʟ ل
Мм Мм Мм م
Нн Нн Нн ن
Ňň Ññ Нг нг Ңң Ꞑꞑ ڭ نگ
Оо Оо Оо او اوْ / وْ
Öö Ққ Өө Ɵɵ اۇ اؤ / ؤ
Пп Пп Пп پ
Рр Рр Рр ر
Сс Сс Сс ث س ص
Şş $¢ Ш ш Шш Şş ش
Тт Тт Тт ط ت ت
Уу Уу Уу او او / ُو
Üü Вв Үү Йй اۇ اۆ / ۆ
Ww Вв Вв و
Йй Хх Ии ى ایٛ
Ýý ¥ÿ Йй Йй Жж ي ی
Зз Зз Зз ظ ض ذ ز
Ёё
Ц ц Цс
Щщ
Ъъ
Юю
Яя

Мисоллар

Онуň маşйнй ýок.
Унинг машинаси йўқ.

Öýде Амандан баşга адам ýок.
Уйда Омондан бошқа киши йўқ.
Мен билемок. 'Мен билмайман.'
Мен билемокдйм. 'Мен билмайдиган эдим.'
Мен билмедим. 'Мен билмадим.'
Ол аç дäл.
У оч эмас.
Кофе гйзгйн болуп билер.
Қахва иссиқ бўлиши мумкин.

Кофе гйзгйн дäл болуп билер.
Қахва иссиқ бўлмаши мумкин.

Кофе гйзгйн дäлми?
Қахва иссиқ эмасми?

Мен йлгамок.
Мен югурмайман.

Мен йлгамадйм.
Мен югурмадим.

Мен йлгажак дäл.
Мен югурмоқчи эмасман.

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 1,5 Этҳнологуэ: Лангуагес оф тҳе Wорлд, Сихтеэнтҳ эдитион. Даллас, Тех.: СИЛ Интернатионал. Онлине: Репорт фор лангуаге cоде: тук
  2. ↑ راهنماي نوشتار درست تركمني, 1392 СХ.  (Wайбаcк Мачине сайтида 2016-03-03 санасида архивланган) „Архивированная копия“ (деадлинк). 2016-йил 3-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 1-декабр.