Туркманистон Совет Социалистик Республикаси, Туркманистон ССР (туркманча: Түркменистан Совет Социалистик Республикасы; русча: Туркменская Советская Социалистическая Республика) — Совет Иттифоқи таркибига кирган республикаларнинг бири. Айрим манбаларда Совет Туркманистони деб юритилади.

1924–1991
Мақом Совет Иттифоқи республикаси
Тарихий эра ХХ аср
Аввалги давлат
Кейинги давлат
Туркманистон Автоном Совет Социалистик Республикаси
Хоразм Халқ Совет Республикаси
Бухоро Халқ Совет Республикаси
Туркманистон
Ҳозирда ҳудудида қуйидагилар мавжуд  Туркманистон

1921-йил 7-августда Туркистон Автоном Совет Социалистик Республикаси таркибида Туркман вилояти тузилган. Миллий чегараланиш натижасида 1924-йил 27-октабрда Туркманистон ССР ташкил этилган.

Туркманистон ССР пойтахти Ашхобод шаҳри бўлган. Республика 44 раёнга бўлинган, 16 шаҳар, 74 шаҳар типидаги посёлкаси бўлган.[1]

1990-йилнинг 22 августида Туркманистон суверенитет эълон қилди. 1991-йилнинг 27-октабрига келиб республика ўз мустақиллигини эълон қилди. Туркманистон мустақиллиги 1991-йилнинг 26-декабрида Совет Иттифоқи парчаланиб кетганидан кейин тан олинди.

Тарихи

Туркманистон ССР ҳудудида синфий жамият милоддан аввалги 1-минг йилликда вужудга келган. ВИ—ИВ асрларда Ахоманийлар, Македониялик Искандар қўл остида бўлган. Милоддан аввалги ИИИ асрдан Парфия подшолиги, Сосонийлар давлати таркибида бўлган.

В—ВИИИ асрларда эфталитлар, турклар, араблар ҳокимияти ўрнатилган. Туркманистон ССР халқи арабларга қарши Муқанна қўзғолонида иштирок этган. ИХ—Х асрларда Тоҳирийлар, Сомонийлар давлатлари таркибида бўлган.

Совет қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиш жараёнининг илк босқичи. Мари вилояти, Туркманистон ССР.

ХИ асрга келиб Туркманистон ССР ҳудудини ўғузлар забт этган. ХИ—ХИИИ асрларда Салжуқийлар давлати Хоразм таркибида бўлган. ХИИИ—ХВ асрларда мўғуллар қўл остига ўтган. Сўнгра эса Темурийлар давлати Туркманистон ҳудудини эгаллаб олган. ХВ асрда туркман элати таркиб топа бошлаган.

ХВИ—ХВИИ асрларда Бухоро хонлиги таркибида, ХИХ асрнинг 60-йиллари охири — 80-йиллар ўртасида Россияга қўшиб олинган.

Туркманистонда Совет ҳокимияти 1917-йил ноябр-декабр ойларида ўрнатилган. Мамлакат ҳудудининг асосий қисми Туркистон Автоном Совет Социалистик Республикаси таркибига кирган. 1921-йил 7-августда Туркистон АССР таркибида Туркман вилояти тузилган. Миллий чегараланиш натижасида 1924-йил 27-октабрда Туркманистон ССР ташкил этилган.

1990-йилнинг 22 августида Туркманистон суверенитет эълон қилди. 1991-йилнинг 27-октабрига келиб республика ўз мустақиллигини эълон қилди. Туркманистон мустақиллиги 1991-йилнинг 26-декабрида Совет Иттифоқи парчаланиб кетганидан кейин тан олинди.

Манбалар

  1. ↑ "Туркманистон ССР" (ўзбекча). Энсиклопедик луғат. 2. Тошкент: Ўзбек совет энсиклопедияси. 1988. п. 298. 5-89890-018-7. 

Ҳаволалар