Туркий тилларнинг ёйилиш харитаси (ҳозирги ҳудудлар)

Туркийшунослик, туркология – туркий тилларда сўзлашувчи халқларнинг тиллари, этнографияси, тарихи, адабиёти, фолклори, маданиятини ўрганувчи гуманитар фанлар мажмуи.

Тарихи

Кошғарийнинг „Девону луғотит турк“ асаридан олинган ХИ асрга оид харита

Дастлаб туркийшунослик, асосан, филологик фан сифатида ривожланди. Туркийшуносликнинг энг муҳим манбалари: ВИИ—ХИ асрга мансуб урхун-енисей ёзувлари, уйғур ёзуви ёдгорликлари, ўрта асрларда яшаб, араб, форс ва туркий тилларда ижод этган муаллифларнинг асарлари ва бошқа туркий қабилалар ҳақида Маҳмуд Кошғарий томонидан тўплаб тартибга солинган энг қадимги маълумотлар тўплами – „Девону луғотит турк“ ва Абулғозий Баҳодирхоннинг тарихий- этнографик асарлари ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Ғарбий Европада туркийшунослик

Ғарбий Европа туркийлар билан ХИ–ХИИИ асрларда, Византия ҳамда салибчиларнинг салжуқ туркларига қарши кураши пайтида танишади. Турклар томонидан Константинопол (ҳозирги Истанбул)нинг босиб олиниши уларга бўлган қизиқишни янада орттирди. Европа адабиётида Усмонли турк империясининг дастлабки тавсифи ХВ—ХВИ асрларга мансуб. Ғарб шарқшунослигида туркийшуносликнинг ХВИИ—ХВИИИ асрлардаги бош йўналиши Усмонли турк империясини, унинг сиёсий ва ҳарбий қудрати негизларини ўрганишдан иборат бўлган. Европадаги дастлабки тадқиқот объектларидан яна бири турк тилидир: 1533-йилда дастлабки қўлёзма қўлланмаси, 1612-йилда Иероним Мегизернинг илк босма грамматикаси яратилди. Усмонли турк тили бўйича юқоридаги ва бошқа асарлар, айниқса, Ф.Менинскийнинг турк тили грамматикаси ва луғати (ХВИИ асрнинг иккинчи ярми) Ғарбий Европа ва Россияда ХВИИИ аср охири – ХИХ аср бошида туркий тилларни илмий ўрганишга замин ҳозирлади.

Россияда туркийшунослик

Россияда туркийшунослик билан мунтазам шуғулланиш (ХВИИИ асрнинг иккинчи ярмидан) И.Гиганов ва С.Халфинларнинг номи билан боғлиқ. Туркийшунослик Россияда ХИХ асрда ва ХХ аср бошларида сезиларли тараққиёт даражасига эришади ва комплекс фан сифатида шаклланади (Х. Д. Френ, И. О. Сенковский, М. М. Казимбек, Отто вон Бöҳтлингк, Лазар Будагов, Платон Мелиоранский, Ф.Е. Корш, Василий Григорев, Никита Бичурин, Владимир Веляминов-Зернов, Николай Хаников, Березин Иля Николаевич, Николай Веселовскийларнинг туркий халқлар тиллари, адабиёти ва тарихини, қисман нумизматикани ўрганишга бағишланган асарлари). ХИХ аср 60-йилларида Николай Илминский ва Василий Радловларнинг асарлари билан туркий тилларни ўрганиш (айниқса, қадимги ва ўрта туркий ёзув ёдгорликларини ўрганиш, тилларни қиёсий ўрганиш, умумтуркий луғат яратиш ва бошқалар) тарихида янги босқичга асос солинди. Лазар Будаговнинг 2 жилдли „Туркий лаҳжаларнинг қиёсий луғати“ (1869—1871), Василий Радловнинг 4 жилдли „Туркий лаҳжалар луғати тажрибаси“ (1888—1911) луғатлари туркий лексикография тарихида муҳим янгилик бўлди.

Ўрта Осиё халқлари тарихини, унинг ижтимоий, иқтисодий муаммоларини ўрганиш (ХИХ аср охири) эса Бартолд номи билан боғлиқ. ХИХ аср охири – ХХ аср бошларида туркийшуносликнинг ривожланишига туркий халқларнинг ўзларидан етишиб чиққан баъзи олимлар ҳам (Чўқон Валихонов, Қаюм Носирий, Мирза Охундов, Исъҳоқхон Ибрат, Ибрай Олтинсарин, Николай Катанов ва бошқалар) ҳисса қўша бошладилар. ХИХ аср охири – ХХ аср бошларида лингвистик туркийшунослик мактаблари Ўрта Осиё ва Кавказда ҳам пайдо бўлди. Николай Остроумов, Н. Н. Пантусов, Владимир Наливкин, И. А. Беляев, С.Лапин, И.Будзинский, Л.Афанасев, И. Д. Ягелло, И. М. Букин, Ибрай Олтинсарин кабилар Ўрта Осиёдаги туркий тилларни, Николай Хаников, Л.Лазарев, В. Х. Кондараки, М. А. Усмонов, О.Заатов, М. Г. Афанасев, Н. А. Карауловлар Кавказдаги туркий тилларни ўрганиш билан шуғулландилар.

СССРда туркийшунослик

Шўро даврида тарих ва тарихнавислик, тил ва адабиёт соҳаларидаги бир томонлама сиёсат ва мафкура тазйиқи сезилиб турсада, шарқшунослик ва туркийшунослик ижобий анъаналарга асосланган ҳолда ривожланишда давом этади. Бунда ўз ижодларини чор Россияси давридаёқ бошлаган Василий Бартолд, Василий Дмитриевич Смирнов, В. А. Богородицкий, Александр Самойлович, С.Е. Малов, Н. И. Ашмарин, А.Е. Кримский, А. П. Ковалевский, Николай Марр, И. А. Орбели ва бошқа олимлар алоҳида ўрин эгаллайди (Н. Ф. Катанов 48 та туркий тил ва лаҳжаларнинг чоғиштирма грамматикасини ёзди, Н. И. Ашмарин чуваш тилига оид 17 жилдли асар яратди).

1926-йилда Бокуда Бутуниттифоқ туркийшунослар қурултойи бўлиб, унда, биринчидан, туркийшуносликнинг муаммолари ўртага ташланиб, бу соҳадаги келажак вазифалар муҳокама қилинди, иккинчидан, СССРда яшовчи туркий халқлар ҳамда ёзувга эга бўлмаган бошқа халқ ва элатлар учун уларнинг фонетик қурилишини тўлароқ акс эттирувчи алифболар яратиш масаласи кўриб чиқилди. Натижада тил қурилиши соҳасида жадал ишлар бошланиб, Н. Ф. Яковлев, Л. И. Жирков, Александр Самойлович, Б.Чўпонзода, Евгений Поливанов, А. А. Палмбах, А. М. Сухотин, Константин Юдахин ва бошқа туркийшунослар томонидан СССРдаги туркий тиллар учун янги алифболар ва имлонинг илмий асослари яратилди.

Қадимги ёзув анъаналарига эга бўлган ўзбек, озарбайжон, уйғур, туркман, татар, бошқирд, қозоқ ва бошқа туркий халқлар 1927–1930-йилларда лотин графикаси асосидаги алифболарни қабул қилдилар. Бу жараённинг ижобий (савод чиқаришнинг осонлашуви) ва салбий (қадимдан ўз ёзувига эга бўлган ўзбек, озарбайжон, уйғур ва бошқа халқларни қарийб минг йиллик ёзма ёдгорликларидан, маданий меросидан маҳрум қилиш) оқибатлари илмий жамоатчиликка яхши маълум. Айни шу даврда (ўтган асрнинг 30-йиллари ва ундан кейин) туркийшуносликка, жумладан, туркий тилларни ҳар томонлама ўрганишга Чўпонзода, Н. К. Дмитриев, А. П. Поцелуевский, И. А. Батманов, Константин Юдахин, Э. К. Пекарский, Х.Жубанов, Н.Сауранбоев, С.Аманжолов, Б. М. Юнусалиев, Т. Н. Харитонов, Александр Боровков, Солиҳ Муталлибов, Ғози Юнусов, Андрей Кононов, Александр Шчербак, Сергей Николаевич Иванов, Виктор Решетов, Е. И.Убрятова, М.Ш. Шералиев, Адҳам Тенишев, Фатхулла Абдуллаев, Айюб Ғуломов, Шоназар Шоабдураҳмонов, М. З. Закиев, Ғанижон Абдураҳмонов, Ж.Киекбоев, Николай Баскаков ва бошқа муносиб қисса қўшдилар.

СССР ҳудудида яшовчи туркийзабон халқлар тарихи, этнографияси ва археологияси эса Василий Бартолд, Александр Якубовский, С. И. Руденко, Н. П. Диренкова, С. В. Киселёв, Василий Шишкин, Михаил Массон, Сергей Толстов, Алексей Павлович Окладников, Яҳё Ғуломов, А. Х. Маргулан, Татяна Жданко, Лев Гумилёв, А. Д. Грач, Леонид Кйзласов ва бошқа томонидан ўрганилди. Туркий халқлар адабиётларини ўрганишда ҳам муайян ютукларга эришилди (В. Д. Смирнов, Александр Самойлович, Евгений Бертелс, Владимир Гордлевский, Виктор Жирмунский, Абдурауф Фитрат, А.Саъдий, Мухтор Авезов, Ҳамид Орасли, М.Ғайнуллин, Ҳоди Зарифов, Иззат Султон ва бошқаларнинг асарлари).

1940-йиллардан бошлаб ҳозирги туркий тиллар ва уларнинг лаҳжаларини ўрганиш билан бир қаторда тарихий ва қиёсий-тарихий фонетикасини, грамматикасини ўрганиш бошланади, лексикология ва лексикография, диалектография ва диалектология ривожланади, 1950-йиллардан эса туркий ёзув ёдгорликларини лингвистик жиҳатдан ўрганиш кенг йўлга қўйилади.

С.Е. Малов ёдгорликларнинг матнларини ҳамда „Қадимий туркий ёзув ёдгорликлари“ номли умумлаштирувчи асарини нашр эттиради (1951). 10 кишидан иборат туркийшунослар гуруҳи томонидан „Қадимий туркий тил луғати“ (1969), Э. В. Севортян ва шогирдларининг 4 жилдли „Туркий тилларнинг этимологик луғати“ (1974—1989), Амир Нажибнинг „Туркий тилларнинг тарихийқиёсий луғати“ (1 жилд, 1979), ўзбек луғатчиларининг 4 жилдли „Алишер Навоий асарлари тилининг изохли луғати“ (1983—1985) каби луғатларнинг нашр этилиши, ҳозирги қозоқ, туркман, озарбайжон, ўзбек, татар, қирғиз, қорақалпоқ тиллари изоҳли луғатларининг яратилиши ҳам туркийшунослик ривожига катта ҳисса бўлиб қўшилди.

Ўзбекистонда туркийшунослик

Ўзбекистонда туркийшунослик муаммолари билан шуғулланиш ва шу соҳада мутахассислар тайёрлаш ишлари Ўзбекистон Фанлар академияси тил ва адабиёт, шарқшунослик, тарих, археология институтларида, Қорақалпоғистон бўлимида, Тошкент шарқшунослик институтида, Ўзбекистон миллий университети ва бошқа университетларнинг тегишли факултетларида амалга оширилмоқда. Ўзбекистонда туркийшуносликнинг тил, адабиёт, фолклор, тарих, этнография йўналишлари нисбатан ривожланган. Хусусан, лингвистик туркийшунослик ривожида Исъҳоқхон Ибрат, Абдурауф Фитрат, Ашурали Зоҳирий, Элбек, Қаюм Рамазон, Солиҳ Муталлибов, С.Иброғимов, Олим Усмон, Айюб Ғуломов, Ф.Абдуллаев, Улуғ Турсунов, Иристой Қўчқортоев, Қ.Каримов, Ш. Шукуров, Ғанижон Абдураҳмонов, Шоназар Шоабдураҳмонов, Алибек Рустамов, Мазлума Асқарова, Эргаш Фозилов, Қ.Маҳмудов, А.Нурмонов, Ҳ.Неъматов, Э.Бегматов, Э.Умаров ва бошқаларнинг, рус олимларидан Евгений Поливанов, Александр Боровков, Константин Юдахин, Андрей Кононов, Виктор Решетов, Александр Шчербакларнинг ҳиссалари катта.

ХХ асрнинг иккинчи ярмидан ҳозирги кунларгача туркийшунослик муаммолари барча туркий тилли давлатлар фанлар академияларига қарашли Шарқшунослик институтларида ёки шарқшунослик бўлимларида, университетлар ва институтларнинг шарқшунослик ва туркийшунослик факултетларида, Россия Федерацияси Фанлар академияси Шарқшунослик институти ва унинг Ленинград (ҳозирги Санкт-Петербург) бўлими, тилшунослик, этнография, археология институтларида, минтақавий бўлимлари ва илмий марказларида ўрганилмоқса ва ҳал қилинмоқда, уларда туркийшунослик бўйича етук мутахассислар тайёрланмоқда.

Туркияда туркийшунослик

Туркияда бу соҳадаги илмий тадқиқотлар (ўрта асрларни ўрганиш, манбаларни нашр этиш) ХХ аср бошларидагина пайдо бўлди. Истанбул университети ва бошқа муассасаларда нафақат Туркия тарихи, балки туркийшуносликнинг янада кенгроқ муаммолари – туркий халқлар тарихи ва адабиёти ўрганила бошлади (А.Рафиқ, М. Ф. Кўпрулу, А.Асим ва бошқалар) нашр этилди.

Туркийшунослик нафақат туркий халқлар яшайдиган мамлакатларда, балки улар муқим яшамайдиган Европа мамлакатларида ва АҚСҲда, Корея ва Японияда ҳам ривожланмоқда. Шарқий Европанинг бир қанча мамлакатларида туркийшунослик тарих, филология, баъзан соф тилшунослик соҳалари бўйича ривож топган.

ХИХ аср — ХХ аср бошларида венгер олимлари И.Кунош, Арминий Вамбери, Г.Куун, Б. Мункачи ва бошқа асосан, қадимги ва ҳозирги туркий тиллар лексикаси, тарихи ва грамматикасига оид асарлар ёздилар. Уларнинг ишини Д.Немет, Л.Лигети, К.Ласло, Д.Хазаи, А.РонаТаш, Д. Кара, Э.Шюцлар давом эттирмоқдалар. Айни шундай ишлар Полшада Т.Ковалский, Ананиаш Заёнчковский, В.Заёнчковский, Э.Триярский ва бошқа, Руминияда М.Губоглу, В.Дримба, Т.Лабел, М.Банеску ва бошқа, Болгарияда С.Чилингиров, С.Беликов, П.Живкова, Д.Гажанов, Г.Гилибов, С.Младенов, Н.Тодоров, М.Моллова ва бошқа, Чехия ва Словакияда Я. Рипка, И.Иречек, Ч. Трухелка, И.Блашкович, Й.Кабрда ва бошқа, собиқ Югославия республикаларида Г.Елезович, Х.Хажибегич, Х.Шабанович, А.Шкалич, Б.Журжев ва бошқа томонидан амалга оширилди.

Австрия, АҚСҲ, Буюк Британия, ГФР, Дания, Италия, Финландия, Франсия, Швейсария, Швеция ва бошқа мамлакатларда ҳам туркийшуносликнинг умумий ва хусусий масалалари билан шуғулланган ва шуғулланувчи олимлар анчагина. Булар — немис олимлари Г.Винклер, К.Броккелман, Г.Якоб, В.Банг, А. фон Габен, М.Хартман, Б.Флемминг, Г.Дёрфер; фин олимлари М.Кастрен, Рамстедт Густав Ён, М.Рясянен, П.Аалто; швед олимлари Г.Ярринг, К.Нилсон, Д.Юхансон; даниялик В.Грёнбек, К.Грёнбек, Вилҳелм Тҳомсен; австриялик М.Битткер, А.Тице, Ф.Миклошич, Г. Меер; англиялик Э.Гибб, Эдwард Денисон Росс, Ж.Клоусон; франсиялик Паве де Куртейл, Антоине-Исааc Силвестре де Саcй, Ж.Дени, Лоуис Базин; италиялик Л.Бонелли, Э.Росси, А.Бомбаччи; япониялик Шира Хаттори, Нобуо Ямада, И.Мурояма, Маcао Мори, Ш. Исави, Т.Хаяши ва бошқа кўзга кўринган туркийшунослардандир.

АҚСҲда туркийшунослик

АҚСҲда туркийшунослик ХХ асрнинг 30-йилларида пайдо бўлиб, 1950—1960-йилларда жадал ривожлана бошлади. Бу ривожланиш, асосан, Европа ва Туркиядан жалб этилган туркийшунослар ҳисобига бўлиб, Колумбия, Гарвард, ЛосАнжелес, Индиана университетиларида туркий тилларни ўқитиш-ўрганиш ишлари йўлга қўйилди (ҳозир ҳам ушбу университетларнинг ходимлари, тингловчи ва талабалари Ўрта Осиё туркий халқлари тиллари, адабиёти, тарихи, этнографиясини ўрганиш мақсадида Ўзбекистонда илмий сафарларда бўлмоқда). Индиана университети 1960-йилдан „Уралиc анд Алтаиc сериэс“ тўпламини нашр этади, унда урал ва олтой тиллари билан бир қаторда туркий тиллар бўйича ҳам материаллар чоп этилади. Америкалик Карл Ҳеинрич Менгес, О.Прицак, Денис Синор, Халаши Кун, Станфорд Ж. Шаw, Р. Х. Девисон, Р.Девере, Şэриф Мардин, В. Х. Микнейл ва бошқа АҚСҲда туркийшуносликнинг тил, адабиёт, тарих соҳалари ривожланишига катта ҳисса қўшдилар.

Туркийшунослик бўйича тадқиқотларни тарғиб қилиш, оммалаштириш мақсадида СССР даврида „Совет туркийшунослиги“ (русча: Советская тюркология) журнали (1970-йилдан Бокуда) ва „Туркология тўплами“ (русча: Тюркологический сборник, 1970-йилдан Москвада) мунтазам нашр этилиб турган, лекин 1990-йиллар ўрталарида мазкур журналини „Туркология“ номи билан нашр этишга уринишлар бўлса-да, кейинчалик бу жараён тўхтаб қолди. Туркийшунослик муаммоларини ёритувчи журнали ва бюллетенлар Лондонда („Асиа Мажор“), Истанбулда („Турк Дили“), Анқарада („Турк Дили Арастирмалари йиллиги“, „Тариҳ Арастирмалари Дергиси“), Парижда („Турcиcа“), Тошкентда („Шарқ машъали“, „Шарқшунослик“, „Ўзбек тили ва адабиёти“) ва бошқа жойларда нашр этилиб келмоқда. Қозоғистонда Аҳмад Яссавий номидаги Қозоқ-турк халқаро университетида „Туркология“ журнали нашр этилмоқда (2003-йилдан)[1].

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Туркийшунослик“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (Т-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.

Адабиётлар

  • Кононов АН., Тюркская филология в СССР, 1917-1967, М, 1968;
  • Баскаков Н. А., Введение в изучение тюркских язиков, 2 изд., М., 1969;
  • Кононов А. Н., История изучения тюркских язиков в России, Л., 1972;
  • Лунин Б. В., Историография обҳественнўх наук в Узбекистане. Библиографические очерки, Т.,1974;
  • Қўчқортоев И., Исабеков Б., Туркий филологияга кириш, Т., 1984.

Ҳаволалар

Викиомборда „Туркологй“ мавзуси бўйича медиафайллар бор.