Turon

Турон — турли хил манбаларда турли мақсадларда ва маъноларда ишлатилган тарихий-географик атама.
Айримлар Турон маъносида Мовароуннаҳр, Туркистон, Марказий Осиё ҳудудларини назарда тутадилар. Ўрта асрлар адабиётларида (Табарий, Беруний, Фирдавсий) Эрон ва Турон ҳудудий чегаралари Амударё орқали белгиланади. Дастлаб Авестода қайд этилган „тур“ этноними кейинчалик Марказий Осиё дашт ва тоғ ерларида яшовчи чорвадор аҳоли билан боғланган. Олимларнинг фикрига кўра, „турлар тушунчаси — бу сакмассагетларнинг дастлабки номи бўлиши мумкин. Сак, массагетлар ва уларга яқин қариндош қабилалар мил. авв. ВИ-ИВ асрларда Олтой ва Жанубий Сибир даштларигача тарқалган. Бу ҳақида археологик маълумотлар ҳам далолат беради ва Шинжон Уйғур ўлкасида саклар ёзувларининг тарқалиши ҳам шу фикрни тасдиклайди. Маҳмуд Кошғарийнинг таъкидлашича, Уйғуристоннинг Қашқар туманида „кансак“ тили сақланган эди. Шарқий Туркистондаги Хотан воҳасидан топиб текширилган ёзувлар „хотансак“ ҳужжатлари номи билан аталган. Демак, Турон — фақат Ўрта Осиё ҳудудининг қадимги атамаси деган хулоса баҳслидир. „Турон“, „туронликлар“ юрти тушунчасини кенг ҳудудлар билан боғлаш мумкин. Ўрта аср муаллифлари ҳам „Турон“ географик тушунчасини турлича тасдиқлайдилар. Баъзи тарихчи ва географларнинг айтишича, Турон — бу турклар, туркий қабилаларнинг юрти деган маънони билдириб, кейинчалик „Туркистон“ тушунчасига айланган. Академик. А. Муҳаммаджонов фикрича, „Турон“ атамаси суғдча — ер, тупроқ, дала ва дашт каби маъноларни билдирган. Шунга кўра, „Турон“ топоними пасттекислик, далаю даштликлар яъни кенг яйловлар деган маънони англатган.
Адабиётлар
- Бартолъд В. В. Работй по истории и филологии тюркскикҳ и монголъскикҳ народов / В. В. Бартолъд; Подгот. к изд. С. Г. Кляшторнйй; Отв. ред. А. Н. Кононов. — Перепеч. с изд. 1968 г. — М.: Вост. лит., 2002
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |