Turp
Турп (Рапҳанус сативус Л.) — карамдошлар оиласига мансуб икки йиллик ўсимлик. 5 минг йил муқаддам Қадимги Миср, Юнонистон ва Римда экилган. Ҳозирги пайтда дунёдаги барча мамлакатларда экилади. Биринчи йили кесикли, тукли барглардан иборат тўпбарг ва илдизмева ҳосил қилади. 2йили, экилгач, гулпоя чиқариб, 35—40 кунда гуллайди. Гуллаши бир ойгача давом этади. Гул тўплами — шингил. Гули 4 тожбаргли, 2 жинсли, оқ пушти, бинафша ёки очсариқ рангда, четдан ҳашаротлар, асосан асаларилар ёрдамида чангланади. Маданий турп редиска ва ёввойи турп билан осон чатишади. Меваси очилмайдиган урчуқ ёки силиндрсимон қўзоқдан иборат. Уруғи юмалоқ, овал шаклда, оч, тўқ жигарранг (редиска уруғига ўхшаш), 1000 донаси вазни 9—14 г, унувчанлиги (1 тоифа уруғларда 85%) 4—5 йилгача сақланади.
Турп фақат очиқ ерда етиштирилади. Уруғи 2—4°да униб чиқади. 13—20°да яхши ривожланади, ҳарорат 20°дан юқори бўлса илдизмеваларнинг ўсишига салбий таъсир қилади. Турп намсевар ўсимлик. Намлик етишмаса илдизмеваси яхши ўсмайди. Илдизмеваси йирик, 200 г дан 4–5 кг гача. Таркибида ўртача 1,92% оқсил, 1,58% қанд, 1,55% клетчатка, 8–29 мгвитамин С ва бошқа бор. Асосан, янгилигида, айрим вақтларда доривор сифатида истеъмол қилинади. Шунингдек, унда лавшага қарши витамин бор, модда алмашинуви, овкат ҳазмини яхшилайди. Турп Ўзбекистоннинг марказий вилоятларида июл охири — август бошида, жан. минтакаларда, август 2 ўн кунлигида, 2— 3 см чуқурликка экилади. Маиса кўкариб чиққунча тупроқ доимо нам ҳолда тутилади. Кейинги парвариш ўташ ва яганалашдан, ўз вақтида суғориб ва култивация қилиб туришдан иборат. Ўзбекистонда турпнинг Марғилон ва Андижон9 тезпишар навлари давлат реестрига киритилган. Ҳосилдорлиги: Марғилон нави 350—360 с/га; Андижон нави 480—500 с/га.
Адабиёт
- Пивоваров В. Ф., Аромов М. Х., Турд и кул ов Б. Х. и др., Овоҳниэ и бахчевиэ културў в Узбекистане, М., 2001; Останақулов Т. Э., Сабзавот экинлари биологияси ва ўстириш технологияси., Т., 1997.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |