Одам тухумҳужайраси

Тухумҳужайра — урғочи жинсий ҳужайра (гамета). Тухумҳужайрадан уруғланиш ёки партеногенез натижасида янги организм ривожланади. Ҳайвонларда тухумҳужайра муртакнинг ривожланиши учун зарур озиқ моддага эга бўлиб, яхши ихтисослашган. Сут эмизувчилар тухумҳужайрасини рус олими К. М. Бер (1827) кашф этган. Одатда, тухумҳужайра бир неча қават пўст билан қопланган. Кўпчилик ҳайвонлар тухумҳужайраси юмалоқ ёки овал шаклда, баъзан чўзиқ (ҳашаротларда). Ғовактанлилар ва айрим бўшлиқичлилар тухумҳужайраси доимий шаклда бўлмасдан амёбага ўхшаш ҳаракатланиш хусусиятига эга. Кўпчилик ҳайвонлар Тухумҳужайраси ҳаракациз. Тухумҳужайранинг ўлчами ситоплазмадаги сариклик миқдорига боғлиқ. Мас., паразит пардақанотлилар Тухумҳужайраси сарикҒшги бўлмаганлигидан жуда кичик (6х10 мкм); йўлдошли сут эмизувчиларнинг сариқлиги кам Тухумҳужайраси 50 мкм дан (дала сичқони) 180 мкм гача (қўй). Одам ва кўпчилик умуртқасизлар Тухумҳужайраси ўлчами 90 мкм га яқин. Захира сариқлик кўп бўлган моллюскалар, игнатерилилар, қисқичбақасимонлар Тухумҳужайралари диаметри 1,4 мм, клоакали сут эмизувчиларники –3,5–4,3 мм, лососсимон балиқларники 6–9 мм, тухумини оғзида олиб юрадиган денгиз лаққачалариники–17–21 мм, акулаларники 50–70 мм, товуқники – 30 см дан ортиқ, туя қушники – 80 см (пўчоғи билан бирга узунлиги –155 см, вазни 1,4 кг га яқин). Тухумнинг ўлчами ҳайвоннинг катта ёки кичиклигига боғлиқ бўлмасдан, серпуштлилигига тескари корреляцияда бўлади. Одатда, тухумини қўриқлайдиган ҳайвонлар йирик, лекин озроқ тухум қўяди. Насли тўғрисида ғамхўрлик қилмайдиган балиқлар минглаб, баъзан миллионлаб майда (треска 10 млн., диаметри 2 мм дан кичик) тухум қўяди. Лекин муртаги она организмда ривожланадиган йўлдошли сут эмизувчиларда бундай корреляция кузатилмайди – улар бир вақтнинг ўзида бир неча майда тухум қўяди. Тухум 2 қутбли тузилган: анимал қутбдан вегетатив қутб томонга сариқ модда миқдори ортиб боради.

Тухумҳужайра ситоплазмадаги сариклик миқдорига кўра алецитал, олиголецитал, мезолецитал, полилецитал, сариқликнинг ситоплазмада тарқалишига биноан гомолицетал, телолицитал, сентролецитал; майдаланиш типи бўйича голобластик ва меробластик хилларга ажратилади. Ўсимликлар Тухумҳужайраси кўпинча махсус ургочилик жинсий органи – архегонийда (спорали юксак ўсимликлар ва очиқ уруглилар) ёки муртак халтасида (гулли ўсимликлар) ривожланади[1].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Тухумҳужайра“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (Т-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.