Тюрингит (Германиядаги Тюрингия кони номидан), темирли хлорит — оксидланган хлоритлар (лептохлоритлар) гуруҳига мансуб минерал. Кимёвий таркиби (Фе2Қ, Фе3Қ)3 [Ал2Си2О10](ОҲ2)(Мг,Фе)3(ОҲ)6. Қаттиқлиги 2—2,5, зичлиги 3,15—3,19 г/см3. Моноклин сингонияда кристалланади. Яширин кристалл массалар ҳолида бўлади. Ранги сарғиш яшилдан қорамтир яшилгача. Чўкинди темир конларида йирик тўпламлар ҳолида учрайди: темирли кварситларда метаморфизм жараёнида ва магматик жинслар темир силикатларининг гидротермал ўзгаришидан ҳам ғосил бўлади. Йирик кони — Тюрингия (Германия)да. Ўзбекистонда Қурама тоғларида топилган. Темир рудаси сифатида саноат аҳамиятига эга.

Манбалар