Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Атроф-муҳит бўйича дастури ёки УНЕП (инглизча: УНЕП, Унитед Натионс Энвиронмент Программе) БМТ тизимида яратилган дастур бўлиб, бутун тизим даражасида табиатни муҳофаза қилишни мувофиқлаштиришга ёрдам беради. Дастур БМТ Бош Ассамблеясининг 1972-йил 15-декабрдаги № 2997-сонли резолюцияси (А/РЕС/2997(ХХВИИ)) асосида ташкил этилган. УНЕПнинг асосий мақсади ҳозирги ва келажак авлодлар манфаати учун атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва яхшилашга қаратилган чора-тадбирларни ташкил этиш ва амалга оширишдир. Дастур шиори -"Атроф-муҳит тараққиёт манфаати учун".

УНЕП штаб-квартираси Кениянинг Найроби шаҳрида жойлашган. Шунингдек, УНЕПнинг олтита йирик ваколатхонаси ва турли мамлакатларда минтақавий ваколатхоналари ҳам мавжуд. УНЕП глобал ва минтақавий даражадаги барча экологик муаммоларни ҳал қилиш учун жавобгар ташкилотдир.

УНЕП фаолияти Ер атмосфераси, денгиз ва қуруқлик экотизимлари соҳасидаги турли лойиҳаларни ўз ичига олади. УНЕП экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги халқаро конвенсияларни ишлаб чиқишда ҳам муҳим рол ўйнайди. УНЕП тез-тез ҳукуматлар ва халқаро нодавлат ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади. УНЕП кўпинча атроф-муҳитни муҳофаза қилиш лойиҳаларига ҳомийлик қилади ва уларни амалга оширишга ёрдам беради.

УНЕП, шунингдек, потенсиал хавфли кимёвий моддалар, трансчегаравий ҳаво ифлосланиши ва халқаро юк ташиш йўлларининг ифлосланиши каби масалалар бўйича ҳам тавсиялар ва халқаро ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этади.

Бутунжаҳон метеорология ташкилоти УНЕП билан биргаликда 1988-йилда Иқлим ўзгариши бўйича ҳукуматлараро панелни (ИПCC) ташкил этган. УНЕП, шунингдек, Глобал экологик фонднинг (ГЕФ) ҳомийларидан бири ҳисобланади.

УНЕП ҳомийлигида ҳар йили Бутунжаҳон атроф-муҳит куни нишонланади.

Тузилма

УНЕП Бошқарув Кенгаши 2012-йилгача тўрт йиллик муддатга сайланган 58 штатдан иборат бўлган. Кенгашдаги ўринлар географик жиҳатдан тақсимланган. Бошқарув Кенгашининг роли БМТнинг турли хил экологик дастурлари бўйича ишнинг асосий йўналишларини белгилаш ва БМТга аъзо давлатлар ўртасида атроф-муҳит масалалари бўйича ҳамкорлик ғояларини тарқатишдир. УНЕП котибияти 890 нафар ходимдан иборат бўлиб, улардан 500 га яқини бошқа мамлакатлардан шартнома асосида ишлайди. Котибият ЙУНЕПнинг турли сиёсат ва дастурларини амалга оширишни назорат қилади. Котибият бюджетни тақсимлаш билан ҳам шуғулланади. Бюджет миқдори қарийб 105 миллион АҚСҲ долларини ташкил этади ва бу пуллар ЙУНЕПга аъзо давлатларнинг аъзолик бадалларидан йиғилади.

УНЕП фаолиятини қуйидаги етти йўналишда амалга оширади:

  • Турли конфликтлар ҳақида огоҳлантириш ва можароларни баҳолаш
  • Экологик сиёсатни амалга ошириш
  • Технология, ишлаб чиқариш ва иқтисодиёт
  • Минтақавий ҳамкорлик
  • Экологик қонунлар ва конвенциялар
  • Глобал даражада атроф-муҳитни муҳофаза қилиш Алоқа ва оммавий ахборот

Ижрочи директор

УНЕПнинг ҳозирги ижрочи директори Ингер Андерсен (Дания) бўлиб, у 2019-йилда аввалги диреcтор ўрнига тайинланган. Доктор Топфер 1998-йил февралидан бошлаб кетма-кет 2 муддат директор лавозимида ишлаган. 2006-йил 15-мартда БМТнинг собиқ Бош котиби Кофи Аннан Бутунжаҳон табиатни муҳофаза қилиш иттифоқининг собиқ бош директори Ачим Штайнерни УНЕП ижрочи директори лавозимига тайинлаган. 17-мартда БМТ Бош Ассамблеяси Аннаннинг таклифини маъқуллаган ва Штайнерни бош директор лавозимига тайинлаган. Бироқ, Штайнер Аннанга 500 000 доллар мукофот топширган ҳакамлар ҳай’атининг бош ҳаками эканлиги маълум бўлганидан кейин бу тайинлов манфаатлар тўқнашуви туфайли тортишувларга сабаб бўлган. Лондон газетасининг хабар беришича, бу тайинлов „манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш учун БМТнинг юқори мартабали амалдорларга нисбатан қўлланилиши керак бўлган стандартлар ҳақида янги саволлар туғдирган“. Бош директор лавозимини кетма-кет 17 йил давомида (1975-йилдан 1992-йилгача) доктор Мостафа Камол Толба эгаллаб, атроф-муҳит масалаларини жамоатчилик муҳокамасига олиб чиқишга ва бу соҳада муваффақиятларга эришишга муваффақ бўлган. Унинг раҳбарлиги остида УНЕП ўзининг энг катта муваффақиятларидан бири, 1987-йилда озон қатламини ҳимоя қилиш бўйича тузилган Монреал протоколини имзоланишга эришган. 1972-йил декабр ойида БМТ Бош Ассамблеяси УНЕП раҳбари лавозимига Морис Стронг номзодини бир овоздан мақуллаган. Морис Стронг, шунингдек, 1972-йилги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Атроф-муҳит бўйича халқаро конференсиясида ва 1992-йилдаги Ер саммитида Бош котиб сифатида ишлаган. Стронг глобал экологик ҳаракатни ривожлантиришга қаратилган кўплаб экологик соҳаларда катта таъсирга бўлган.

УНЕП халқаро йиллари

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Атроф-муҳит дастури томонидан 2007-йил (2008-йилга узайтирилган)[1] „Халқаро Делфинлар йили“ деб эълон қилинган. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаш тўғрисидаги конвенсияси АCCОБАМС ва АСCОБАНС делфинларини сақлаб қолиш бўйича ихтисослашган келишувлари ҳамда кит ва делфинларни муҳофаза қилиш жамияти билан ҳамкорликда 2007-йилни ,,Делфинлар йили" деб эълон қилишни таклиф қилган.

Делфин йилининг расмий ҳомийси 2006-йил 17-сентабрда уни расман очган Монако шаҳзодаси Алберт ИИ ҳисобланади. Қўшиқчи ва Тҳе Баcкстреэт Бойс гуруҳи аъзоси Ник Картер махсус топшириқлар бўйича элчи бўлган[2].

  • 2009-йил — Халқаро табиий толалар йили (БМТ 61/189 резолюцияси).
  • 2010-йил — Халқаро биологик хилма-хиллик йили (БМТ 61/203 резолюцияси).

Ҳисоботлар

УНЕП кўп сонли тақдимотлар, ҳисобот ва фактлар, шунингдек, бюллетенларни нашр қилади. Мисол учун, тўртинчи Глобал атроф-муҳит ташаббуси (ГЕИ-4) экология, ривожланиш ва инсон фаровонлиги ҳақидаги ҳисоботнинг яхши намунаси бўлиб, сиёсатчилар ва барча манфаатдор жамоатчилик учун таҳлилий материаллар ва маълумотларни тақдим этади. ГЕИ-4нинг асосий ғояларидан бири инсониятни „ўз имконият доирасидан ташқарида яшаши“ ҳақида огоҳлантиришдир. Ҳисоботда қайд этилишича, инсоният шунчалик каттаки, омон қолиш учун зарур бўлган ресурслар миқдори мавжуд миқдордан анча кўп. Экологик императив (ёки бир кишини озиқ-овқат билан таъминлаш учун зарур бўлган ер миқдори) 21,9 гектарни ташкил қилади, Ернинг биологик сиғими эса бир кишига ўртача 15,7 гектарга тўғри келади.

УНЕПдаги ислоҳотлар

2007-йил феврал ойида Иқлим ўзгариши бўйича ҳукуматлараро панелнинг тўртинчи ҳисоботи эълон қилингандан сўнг, Франсиянинг собиқ президенти Жак Ширак томонидан тақдим этилган ва бошқа 46 давлат томонидан қўллаб-қувватланган „Париж ҳаракатига чақирув“ Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Атроф-муҳит бўйича ташкилоти (УНЕО) УНЕПни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти асосида самарали ишлаб чиқилган ва назорат қилувчи бошқа бир ташкилот билан алмаштиришга чақирган. Қўллаб-қувватловчи 46 давлат орасида Европа Иттифоқи мамлакатлари ҳам бўлган, бироқ АҚШ, Россия, Саудия Арабистони ва Хитой каби иссиқхона газларининг максимал миқдорини ишлаб чиқарувчи давлатлар иштирок этмаган[3].

Машҳур халқаро лойиҳалар

УНЕП қуёш энергиясини ривожлантириш дастурларига ҳомийлик қилади. Қуёш панелларини сотиб олишда сезиларли чегирмаларни таклиф қилади. Шу тариқа истеъмолчилар учун нархни сезиларли даражада пасайтириб, ушбу панелларнинг харидорлари сонини оширади. Бундай лойиҳанинг энг машҳур намунаси 100 000 кишига ёрдам берган Ҳиндистоннинг Қуёш панеллари кредит дастуридир. Ушбу дастурнинг муваффақияти Тунис, Марокаш, Индонезия ва Мексика каби бошқа ривожланаётган мамлакатларда ҳам худди шундай лойиҳаларни амалга оширишга туртки бўлган.

УНЕП, шунингдек, Яқин Шарқдаги сувли ботқоқ ерларни ҳимоя қилиш лойиҳасига ҳомийлик қилади. 2001-йилда УНЕП сувли ботқоқ ерларни ҳимоя қилиш дастурини олиб бориб, сунъий йўлдош орқали тасвирга олинган фотосуратларини эълон қилган. Бу тасвирлар сувли ботқоқ ерларнинг 90 фоизи аллақачон вайрон бўлганлигини кўрсатган. УНЕПнинг ,,Ироқ сув-ботқоқли ҳудудларида экологик бошқарувни қўллаб-қувватлаш" дастури 2004-йилда ботқоқли ҳудудни экологик жиҳатдан соғлом бошқариш мақсадида бошланган .

Музликларнинг эриши

УНЕПнинг 2008-йил 16-мартдаги баёнотига кўра, музликларнинг эриши рекорд даражани қайд этмоқда ва уларнинг аксарияти бир неча ўн йил ичида йўқ бўлиб кетиши мумкин. 30 хил музликларни ўрганиш натижаларига кўра, музликларнинг қисқариши 2006-йилда максимал даражада бўлганлиги аниқланган. Охирги мавжуд маълумотларга қараганда, 2006-йилда музликлар ўртача 4,9 футга қисқарган. Энг сезиларли пасайиш 2006-йилда Брейдалбликкбреа музлигида қайд этилган ва 2006-йилда 10,2 футни ташкил этган. Илгари (1980-йилдан 1999-йилгача) музликлар йилига ўртача бир футга қисқарар эди, бироқ янги минг йилликнинг бошланиши билан пасайиш йилига ўртача 20 дюймга кўпайган[4].

Яна қаранг

  • БМТ Глобал Шартномаси
  • Глобал исиш
  • делфин йили
  • Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Миллиард дарахти кампанияси

Манбалар

  1. ↑ „Еар оф тҳе Долпҳин ҳомепаге“. 2009-йил 15-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 5-сентябр.
  2. ↑ „Неwсwисе Сcиэнcе Неwс | Суперзвезда поп-музики Ник Картер помогаэт защищаэт делфинов и океани“. 2008-йил 5-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 5-сентябр.
  3. ↑ Дойле, Алистер. „46 государств требуют усиления роли ООН в области экологии“. Реутерс (2007-02-03). 2016-йил 15-майда асл нусхадан архивланган.
  4. ↑ „У.Н.: Ледники тают с рекордной скоростью“. 2020-йил 9-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 5-сентябр.

Ҳаволалар