Украина Совет Социалистик Республикаси, Украина ССР (украинча: Украї́нська Радя́нська Соціалісти́чна Респу́бліка; русча: Украи́нская Советская Социалистическая Республика) — Совет Иттифоқи таркибига кирган республикаларнинг бири. Айрим манбаларда Совет Украинаси деб юритилади.

1919–1991
1941–1944: Немис ва румин оккупацияси
Мақом Совет Россиясининг қўғирчоқ мамлакати (1919–1922)
Совет Иттифоқи республикаси (1922–1990)
Украина қонунчилиги устувор бўлган иттифоқдош республика (1990–1991)
Ҳукумат бошчиси  
• 1919–1923 (илк)
Кристиан Раковский
• 1988–1991 (сўнгги)
Витолд Фокин
Давлат бошчиси  
• 1919–1938 (илк)
Григорй Петровский
• 1990–1991 (сўнгги)
Леонид Кравчук
Тарихий эра ХХ аср
Аввалги давлат
Кейинги давлат
Украина Халқ Республикаси
Эркин ҳудуд
Иккинчи Полша Республикаси
Руминия Қироллиги
Речскоммиссариат Украина
Генерал-губернаторлик
Полша Халқ Республикаси
Венгрия Қироллиги (1920–46)
Қрим вилояти
Руминия Қироллиги
Молдавия Совет Социалистик Республикаси
Реичскоммиссариат Украина
Генерал-губернаторлик
Полша Халқ Республикаси
Украина
Ҳозирда ҳудудида қуйидагилар мавжуд  Украина
 Россия (соме парц мунозарали)
 Молдова
 Полша

Ўзининг 72 йиллик тарихи давомида Украина ССРнинг чегараси кўп ўзгарган. Ҳозирги Ғарбий Украинанинг йирик қисми 1939-йил Полшадан аннексия қилиб олинган. 1946-йил республика ҳудудига Закарпате қўшиб олинган. Украина ССР иқтисоди кўлами ва аҳолиси сони бўйича Совет Иттифоқида Россия СФСРдан кейин иккинчи ўринда турган.

1919–1934-йилларда Харков шаҳри Украина ССР пойтахти бўлган. 1934-йилдан пойтахти — Киев шаҳри. Республика 480 раёнга бўлинган, 429 шаҳар, 916 шаҳар типидаги посёлкаси бўлган.[1]

1991-йил 24-август куни Украина ССР Совет Иттифоқидан мустақиллигини эълон қилди ва республика номи Украинага ўзгартирилди. Украина мустақиллиги 1991-йилнинг 26-декабрида Совет Иттифоқи парчаланиб кетганидан кейин тан олинди.

Тарихи

Украина ССРда синфий жамият милоддан аввалги 1-минг йилликда вужудга келган. ИХ—ХИИ асрларда Украина ҳудудининг каттагина қисми ягона қадимий рус элатининг шаклланиши учун негиз бўлган Киев Русига кирган. Кейинчалик мазкур элатдан уч шарқий славян халқи: руслар, украинлар, белоруслар таркиб топган. Тахминан 988-йили христианлик (православие оқими) қабул қилиниб, у давлат дини бўлиб қолган.

ХИИ аср охирида Галич-Волин князлиги вужудга келган. ХИИИ асрда Украина мўғуллар босқинига учраган. ХВ асрда Қрим хонлиги вужудга келган. Бу даврга келиб украин элати шаклланиб бўлган эди. 1596-йили православ черкови католик черкови билан бирлашиб, униячилик черковини ташкил қилган.

Қизил армия аскарлари „Фордсон Путиловец“ („Краснй Путиловец“) тракторини ҳайдашни ўрганмоқда. Киров, Украина ССР.

ХВИ аср охирида украинлар поляк-литва шляхтасига ва турк агрессиясига қарши кураш олиб борганлар. Богдан Хмелницкий раҳбарлигида украин халқининг 1648–1654-йиллардаги озодлик уруши Украинанинг Россияга қайта қўшиб олиниши билан якун топган. Чап соҳил Украинаси Россия таркибида автономия ҳуқуқига эга бўлган. Украин казак қўшинлари 1709-йилда Полтава жангида қатнашиб, Шимолий урушнинг боришини Россия фойдасига ўзлаштирган.

ХВИИИ асрнинг 2-ярмида Жанубий Украина ерлари турклардан озод этилган. Ўнг соҳил Украинаси ХВИИИ асрнинг охирида Россияга қайта қўшиб олинган.

Украинада Совет ҳокимияти 1917-йил ноябри — 1918-йил январда ўрнатилган. 1917-йил 12(25)-декабрда Украина Совет Социалистик Республикаси тузилган, социализм қурила бошлаган. Украина ССР 1922-йил 30-декабрдан Совет Иттифоқи таркибига кирган. 1939-йил ноябрда ҳозирги Ғарбий Украинанинг йирик қисми Полшадан аннексия қилиб олинган.

1941–1945-йилларда Украина ССРни немис босқинчилари оккупация қилган. 1943-йил кузига келиб Совет армияси Чап соҳил Украинасини, 1944-йил октабрда республиканинг бутун ҳудудини озод этган. 1945-йил июнида Закарпате Украинаси Украина ССРга қўшиб олинган. 1954-йил Қрим яримороли Россия СФСРдан Украина ССРга берилган. 2014-йилга келиб Россия Қримни аннексия қилиб олди.

1991-йил 24-август куни Украина ССР Совет Иттифоқидан мустақиллигини эълон қилди ва республика номи Украинага ўзгартирилди. Украина мустақиллиги 1991-йилнинг 26-декабрида Совет Иттифоқи парчаланиб кетганидан кейин тан олинди.

Манбалар

  1. ↑ "Украина ССР" (ўзбекча). Энсиклопедик луғат. 2. Тошкент: Ўзбек совет энсиклопедияси. 1988. п. 312. 5-89890-018-7. 

Ҳаволалар