Уфа (бошқирдча: Өфө) Россиянинг Челябинск ва Свердловск вилоятлари ҳамда Бошқирдистон Республикасидаги дарёдир. Оқ Идил дарёсининг ўнг ирмоғи (Кама ҳавзаси). Узунлиги 918 км, ҳавзасининг майдони 53,1 минг км². Ўрта Уралдаги унча катта бўлмаган Уфа кўлидан бошланади. Ўртача сув сарфи 32,9 м/сек. (Павлов ГЕС ёнида). Энг кўп сув сарфи 3740 м’/сек. декабр бошларида музлаб, май бошларида муздан бўшайди. Асосий ирмоклари: Аи, Юрюзан (чапда), Бисерт, Тюй (ўнгда). Даре ҳавзасида карст ривожланган. Ёғоч оқизилади. Дарёда Павлов ГЕС қурилган. ГЕСдан юқорида 135 км ва қуйида 170 км қисмида кема қатнайди. Уфа соҳилида Красноуфимск шимолидқ, қуйилиш жойида Уфа шаҳри жойлашган.

Уфа
Өфө
Тавсиф
Узунлиги 918
Майдони 53 100 км²
Жойлашуви
Давлат Россия

Манбалар