Угом (Оқбурхон, Тиканак) — Тошкент вилоятидаги дарё. Чирчиқ дарёсининг ўнг ирмоғи. Дарё ҳавзаси шимолидан Талас Олатови, ғарбдан Қоржонтов, шарқдан Угом тог тизмалари билан чегараланган. Бир неча булоқ сувларининг қўшилишидан ҳосил бўлади. Узунлиги 68,5 км, хавзасининг майдони 870 км². Угом Чорвоқ сув омборининг қуйи тўғони (бъеф)дан ўтгач, Чирчиқ дарёсига қуйилади. Асосан, қор ва қисман ёмғир сувларидан тўйинади. Дарёнинг ўртача йиллик сув сарфи 43 м³/сек.дан (кўп сувли йилда), 12 м³/сек.гача (кам сувли йилда). Тўлинсув даври мартда бошланади, энг кўп суткалик сув сарфи апрел ва июнда бўлиб ўтади ва 177 м³/сек.дан (кўп сувли йилда) 54,5 м³/сек.гача (кам сувли йилда) етади. Тўлинсув даври августда тугайди. Дарё тез оқади, ўзанида остоналар ҳосил қилган. Ўрта оқими водийсида кенг террасалар, дарахтзор, бутазор ва ўтлоқлар мавжуд. Дарё водийсида Чорвоқ қишлоғи, дам олиш уйлари, болалар оромгоҳлари жойлашган.

Угом


Давлат
Ugom daryosi yozda
Угом дарёси
Угом ва Чирчиқ

Манбалар