41°19′13.356″Н 69°13′57.668″Э / 41.32037667°Н 69.23268556°Э / 41.32037667; 69.23268556

Масжид
Уккоша масжиди
ўзбекча: Уккоша масжиди
Мамлакат  Ўзбекистон
Ҳудуд Тошкент шаҳри
Туман Шайхонтоҳур тумани
Манзил Самарқанд Дарвоза кўчаси, 13А[1]
Йўналиши сунний
Масжид тури Жомеъ-Масжид
Меъморий услуб Ислом меъморчилиги
Мақоми амалда
Ҳолати амалдаги
Таровиҳ

Уккоша масжиди — Тошкентдаги меъморий ёдгорлик (ХВ аср). Чорсунинг жануби-шарқида, Чорсу маҳалласи Самарқанд Дарвоза кўчасида жойлашган. Уккоша масжиди Тошкентнинг энг машҳур ҳамда суви шифобахш ҳисобланган қадимий Уккоша булоғи номи билан аталган (Чорсу меҳмонхонаси қурилиши муносабати билан Чорсу жари ён бағрида жойлашган булоқ беркитиб ташланган). Мезанали дарвозахона (ХИХ аср охири — ХХ аср боши), ҳовли, ғарбда гумбазли хонақоҳ, унга туташ айвон ва пешайвондан иборат (пешайвон ва ҳовлининг шарқидаги дарвозахона ХХ аср охирларида қайта қурилган). Хонақоҳ деворлари қалин, 4 равоқли. Ғарбидаги равоққа меҳроб ишланган, қолган равоқларига эшик ўрнатилган. Линга қисми бўртиқли, ташқи равоқ лингаси эгри чизиқли. Гумбази равоқларга таянган. Гумбаз ости равоқбағаллари ўзига хос. Айвон устунлари 4,8 ва 16 қиррали, устун кўзагидаги мадоҳиллар нафис ишланган. Уккоша масжиди Хожа Аҳрор томонидан қурилган деб тахмин қилинади[2].

Масжид 1991-йил май ойидан бери фаолият юритиб келади. 1998-йил 22-октябрда 107-сонли гувоҳнома билан Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан рўйхатдан ўтказилган[3]. Ҳозирги имом-хатиби Мадалиев Илҳомжон[4].

Галерея

Манбалар

  1. ↑ ҳттп://шош.уз/мойи-муборак-уккоша-жоме-масжиди-тариҳи/
  2. ↑ „Мўйи муборак Уккоша масжиди“, Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг Ўзбекистон миллий энсиклопедияси: 6-жилд (Мирий — Пархиш). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2003 — 704-бет. 
  3. ↑ Мадалиев, Илҳомжон „“Мўйи Муборак Уккоша” жоме’ масжиди тарихи (суратлари билан)“. шош.уз. 2025-йил 17-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 8-апрел 2025-йил.
  4. ↑ „Мўйи муборак Уккоша жоме масжиди“. масжид.уз. Қаралди: 8-апрел 2025-йил.