Ultimate Fighting Championship
Ултимате Фигҳтинг Чампионшип (УФC) (русча: Абсолютный бойцовский чемпионат — Ултимате Фигҳтинг Чампионшип) Америка Қўшма Штатларининг Лас-Вегас шаҳрида жойлашган аралаш яккакурашлар (шунингдек, ММА номи билан ҳам танилган) билан шуғулланувчи спорт ташкилоти (инглизча: Михед Мартиал Арц). Бу ташкилот бутун дунё бўйлаб энг сара спортчиларни рақобатлашиши учун ташкил этилган бўлиб, „Эндеавоур Гроуп Ҳолдингс“ шўба корхонаси „Зуффа“ компаниясига тегишли ҳисобланади ва улар томонидан бошқарилади.
1993-йилда Денверда ўтказилган биринчи турнирнинг муваффақияти янги мусобақаларни ўтказишга туртки бўлган, аммо Невада штатининг босими остида компания қоидаларни сезиларли даражада ўзгартиришга мажбур бўлди ва мусобақани томошадан спортга айланишига олиб келди[1].
2001-йилда Статион Cасинос эгалари Лорензо ва Франк Фертитталар томонидан сотиб олинганидан ва собиқ бокс промоутери Дана Уайт ташкилот президенти этиб тайинланганидан сўнг, КФC АҚШ ва бошқа мамлакатларда агрессив кенгайишини бошлади.
2007-йилда Япониянинг Приде Фигҳтинг Чампионшипс ташкилоти асосий рақиби сотиб олинганидан сўнг, УФC аралаш яккакураш жангларининг дунёдаги энг йирик тарғиботчиларидан бирига айланган[2].
2012-йил ҳолатига кўра, УФC дунёнинг энг яхши ММА жангчиларига мезбонлик қилган[3]. Шунингдек, жанглар 130 мамлакатда 20 хил тилда трансляция қилиб эфирга узатилади[4].

Дастлабки УФC турнирлари очиқ вазн тоифасида ўтказилган ва УФC 3 турнирида Кейт Хекни ва Эммануэл Ярборо ўртасидаги жангда бўлгани каби, икки жангчи ўртасидаги вазн фарқи баъзан 180 килограммга етган[5][6][7]. Бироқ, УФC жанглари бўй ва вазн ғалаба учун ҳал қилувчи омил эмаслигини тез-тез исботлаб турган.
Қарама-қаршилик ва ислоҳот

УФC ўзининг янгилиги, реализми ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилиши туфайли деярли дарҳол оммавий машҳурликка эришган. Жангларнинг шафқацизлиги ва тарғиб қилиш усуллари, хусусан, турнирларни „қоидаларсиз жанглар“ деб реклама қилиш орқали тезда танқидий эътиборни тортган[8]. Сенатор Жон Маккейнга биринчи УФC тадбирининг лентаси юборилганида, Маккейн дарҳол бу турнирни жирканч деб ҳисоблаган. Маккейн шахсан УФCни тақиқлаш учун фаол қаршилик олиб борган ва буни „одамларнинг хўроз уришиши“ деб атаган. Маккейн АҚШнинг 50 та штатларининг ҳукуматларига турнирни тақиқлашни сўраб хатлар юборган[9].
УФC шунингдек, бошқа штатларда, жумладан Аёва, Миссисипи, Луизиана, Ваёминг ва Алабамада рақобатни давом эттириб, давлат спорт қўмиталари билан ишлашда давом этган.
„Зуффа“ни сотиб олиш

Жанглар ўтказиш учун рухсат олиш билан узоқ синовлардан сўнг, СЕГ банкротлик ёқасида қолган. 2001-йилда компания собиқ бокс промоутери Дана Уайт ва „Статион Cасинос“ раҳбарлари Франк ва Лорензо Фертиттадан УФCни сотиб олиш таклифини олди. Бир ой ўтгач, 2001-йил январ ойида Фертитта УФC томонидан махсус яратилган „Зуффа“ компанияси орқали 2 миллион долларга сотиб олинди (италянча: зуффа — кураш)[10].
2007-йил март ойида УФC ва япониялик рақиб „Приде Фигҳтинг Чампионшипс“ келишувни эълон қилди, натижада ака-ука Фертитта ва УФC Приде активларини 70 миллион доллардан камроққа сотиб олишган[11][12].
„Стрикефорcе“ сотиб олиниши
2011-йил март ойида Дана Уайт „Стрикефорcе“ни сотиб олганини эълон қилган. Уайтнинг фикрига кўра, „Стрикефорcе“ аввалгидек ишлашда давом этади[13]. Бироқ, у ҳозир ишламаслигини маълум қилган.
ЭБИТДА (фоизлар, солиқлар ва амортизациядан олдинги даромад) 2005 ва 2006-йиллар орасида икки баравардан кўпроқ ўсди, бу 2006-йилда даромаднинг 40 % дан ортиғини ташкил этди. „Wрестлинг Обсервер Неwслеттер“ шарҳловчиси Дейв Мелтзернинг сўзларига кўра, „Зуффа“ 2006-йилда 190 миллион доллар ишлаб, 76 миллион доллар фойда кўрган (солиқлардан олдин) [14].
Қоидалар

УФC учун амалдаги қоидалар дастлаб Ню-Жерси спорт бошқаруви департаменти томонидан ўрнатилган[15]. Ню-Жерсида қабул қилинган „Аралаш жанг санъатининг ягона қоидалари“ Невада, Луизиана ва Калифорнияда ҳам тасдиқланган. Ушбу қоидалар Қўшма Штатлардаги бошқа промошинлари томонидан қўлланилиб, ушбу шартларни қабул қилган штатлар учун мажбурий бўлиб қолган ва шу билан профессионал ММА спортчилари учун „де-факто“ стандарт қоидалар рўйхати шакллантирилган.
Раундлар
УФC мусобақасининг ҳар бир босқичи беш дақиқа давом этади. Чемпионлик учун ўйинлар (чемпионлик камари учун) ёки асосий мусобақалар учун жанг давомийлиги беш раунд, оддий ўйинлар учун эса уч раунд деб белгиланган. Давралар орасида бир дақиқалик танаффус мавжуд.
Оғирлик тоифалари
2016-йил январ ҳолатига кўра УФCда 9 та вазн тоифаси мавжуд бўлган (номдор бўлмаган жангларда ярим килограммдан ортиқ вазнга рухсат берилган):
| Оғирлиги (кг) | Оғирлиги (лбс) | Ўзбекча туркум номи | Инглиз туркуми номи | Қават |
|---|---|---|---|---|
| 93 — 120 | 206 — 265 | Оғир вазн | Ҳеавйwеигҳт | Эркак |
| 84 — 93 | 186 — 205 | Қуйи оғир вазн | Лигҳт ҳеавйwеигҳт | Эркак |
| 77 — 84 | 171 — 185 | Ўрта вазн | Миддлеwеигҳт | Эркак |
| 70 — 77 | 156 — 170 | Ярим ўрта вазн | Wелтерwеигҳт | Эркак |
| 66 — 70 | 146 — 155 | Енгил вазн | Лигҳтwеигҳт | Эркак |
| 61 — 66 | 136 — 145 | Ярим енгил вазн | Феатҳерwеигҳт | Эркак Аёл |
| 57 — 61 | 126 — 135 | Ярим о'рта енгил вазн | Бантамwеигҳт | Эркак Аёл |
| 53 — 57 | 116 — 125 | Қуйи енгил вазн | Флйwеигҳт | Эркак Аёл |
| 48 — 52 | 106 — 115 | Супер енгил вазн | Страwwеигҳт | Аёл |
| Оғирлиги (кг) | Оғирлиги (лбс) | Русча туркум номи | Инглиз туркуми номи |
|---|---|---|---|
| 120 дан | 266 дан | Супер оғир вазнли | Супер Ҳеавйwеигҳт |
Қоидабузарликлар
Невада штати Атлетика комиссияси ҳозир қуйидаги қоидабузарликлар рўйхатини тузган:
| Тўлиқ рўйхат |
|---|
|
Молиявий мукофотлаш
Қоидага кўра, УФC жангчилари барқарор маош олмайдилар ва уларнинг даромадлари шартнома шартларига қараб ўзгаради. Таниқли бўлмаган жангчилар 4000 доллардан даромад олишлари мумкин[16]. Чемпионлар ва машҳур жангчилар эса ҳар бир жанг учун бир неча миллион долларгача даромад олишлари мумкин[17][18]. Чемпионлар учун шартномада белгиланган маблаг'дан ташқари, ҳар бир ко'риш учун то'ловдан улуш ҳам берилади. Битта жанг учун 1 миллион долларлик шартнома қилган биринчи жангчи Ирландиялик Конор Макгрегор бўлган[19]. Энг катта қийматдаги шартнома таклиф қилинган жангчи эса Френсис Нганноу бо'лган. Жангчилар қанча даромад ишлаб топишидан қат'ий назар ўзи мураббийлари, менежерлари, бурчаклар ва бошқалар хизматларни ко'рсатувчиларга о'злари ҳаражатларни қоплаш учун жавобгардир. Кўпгина жангчилар ҳомийлик орқали ҳам пул ишлашади, бу кўпинча асосий тўловдан анча ортади[16].
Шунингдек, „Туннинг ижроси“ (2 та мукофот) ва „Туннинг энг яхши жанги“ (иккала иштирокчи ҳам мукофотланади) учун асосий тўлов устига 50 000 доллар бонус тизими ҳам мавжуд.
Ҳозирги чемпионлар
(2022-йил 23-август ҳолатидаги маълумотлар)
| Бўлим | Чемпион | Ғолиблик санаси | Ҳимоя сони |
|---|---|---|---|
| Эркаклар | |||
| Оғир вазн | 2023-йил 4-март (УФC 285) | 0 | |
| Енгил оғир вазн | Андоза:Cоунтрй дата Бразилия Алекс Перейра | 2023-йил 11-ноябр (УФC 295) | 1 |
| Ўрта вазн | 2024-йил 20-январ (УФC 297) | 0 | |
| Ярим ўрта вазн | 2022-йил 20-август (УФC 278) | 2 | |
| Енгил вазн | 2022-йил, 22-октабр (УФC 280) | 3 | |
| Ярим енгил вазн | 2024-йил 17-феврал (УФC 298) | ||
| Ярим о'рта енгил вазн | 2023-йил, 19-август (УФC 292) | 1 | |
| Қуйи енгил вазни | Андоза:Cоунтрй дата БразилияАлександр Пантожа | 2023-йил 8-июл (УФC 290) | 2 |
| Аёллар | |||
| Ярим енгил вазн | Эгасиз | ||
| Ярим о'рта енгил вазн | 2024-йил 20-январ (УФC 297) | 0 | |
| Қуйи енгил вазни | 2023-йил 4-март (УФC 285) | 1 | |
| Супер енгил вазн | 2022-йил 12-ноябр (УФC 281) | 2 | |
Манбалар
- ↑ „Фром Спорт то Спеcтаcле“. 2011-йил 20-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 19-08-2010.
- ↑ „Тҳе Ҳисторй оф ММА“ (26-12-2009). — „Меанwҳиле, нумероус эвенц ҳаве спрунг уп анд тҳен фолдед афтер макинг бриэф аттемпц то чалленге тҳе УФC ас тҳе wорлд’с биггест эвент.“. 2011-йил 29-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 18-08--2008.
- ↑ „Шердог Ранкингс“. 2011-йил 13-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 09-08-2010.
- ↑ „УФC Инкс ТВ Деал wитҳ Асиа'с АСН ҲД Спорцт“ (2010-йил 9-март). 2011-йил 20-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 09-08-2010.
- ↑ „Фигҳт cард фор УФC 3“. Шердог. 2007-йил 15-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 5-12-2006.
- ↑ „Фигҳтер профиле фор Кеитҳ Ҳаcкней“. Шердог. 2007-йил 7-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 5-12-2006.
- ↑ „Фигҳтер профиле фор Эммануэл Ярбороугҳ“. Шердог. 2007-йил 30-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 5-12-2006.
- ↑ „Тҳе Ҳоw тҳе Ултимате Фигҳтинг Чампионшип Wоркс“. 2011-йил 29-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 11-08-2010.
- ↑ Плотз, Давид „Фигҳт Cлуббед“. Слате.cом (07-11-1999). 2011-йил 29-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 21-03-2007.
- ↑ Гранацтеин, Соллй „Михед Мартиал Арц: А Неw Кинд Оф Фигҳт“. CБС Неwс (10-12-2006). 2011-йил 29-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 11-12-2006.
- ↑ „УФC буйс Приде фор лесс тҳан $70М“ (27-03-2007). 2011-йил 29-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 15-08-2010.
- ↑ Тҳе Ҳот Лист, ЭСПНеwс, дата эфира 27 марта, 2007
- ↑ „Зуффа Пурчасес Стрикефорcе“ (2011-йил 11-март). 2011-йил 20-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 12-март.
- ↑ Сwифт, Адам „Беҳинд тҳе Cуртаин: Зуффа'с Финанcес Cоме Инто Фоcус“. 2020-йил 30-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 20-08-2010.
- ↑ „Михед Мартиал Арц Унифиэд Рулес оф Cондуcт, Аддитионал Михед Мартиал Арц Рулес“. 2011-йил 29-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 03-04-2006.
- ↑ 16,0 16,1 „Море моней тҳан меэц тҳе эе ин тҳе УФC“. — „Ат тҳе УФC шоw, тҳе лоwест басе пай фор анй оф тҳе 18 фигҳтерс он тҳе cард wас тҳе $4, 000 тҳат Кйле Брадлей маде“. 2011-йил 29-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 20-08-2010.
- ↑ „УФC 76 Салариэс: Чуcк Лидделл Эарнс $500000; Жардине Гец 194000“. 2011-йил 20-августда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „УФC 88 фигҳтер салариэс: Деспите КО лосс, Чуcк Лидделл топ эарнер“. 2011-йил 29-январда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Зарплаты участников УФC 196: Макгрегор - первый боец УФC, заработавший 21 млн“. www.блоодандсwеат.ру. Қаралди: 2016-йил 25-март.
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |