Улубатли Ҳасан - (ба'зан Улуабатлı Ҳасан деб нотўғри талаффуз қилинади), (1428-йил 29-майдан 1453-йилгача) Усмонли империяси султони Меҳмед ИИ хизматида бўлган тимарли сипоҳи бўлиб, муваффақиятли қамалда қаҳрамон турк шаҳиди сифатида афсонавий мақомга эга бўлган.

У Бурса вилоятидаги Улубат ( Караcабей яқинидаги) қишлоғида туғилган.

25 ёшида у Константинопол қамалида қатнашган (1453-йил 6 апрелдан 1453-йил 29 майгача). Турклар Рим империясининг улуғ шаҳри ва сўнгги қал’асини аввал ҳам бир неча бор эгаллашга уринган эдилар, аммо бу сафар ўша пайтда ёши йигирмага кирмаган ва буюк ҳарбий бўлиш салоҳиятини намоён этган Султон Меҳмед ИИ қўмондонлиги остида уларга ғалаба яқиндек туюлади. Аммо бир нечта ҳужумларга ва тўпларнинг қаттиқ зарбаларига қарамай, Константинополнинг катта қўш деворлари 53 кун давомида сақланиб қолган.

Қамалнинг охирги куни, 29-май эрта тонгда, бомдод намозидан сўнг, Усмонли ҳарбий оркестрлари ўзларининг қўшиқларидан бирини ижро этишни бошлашади ва шаҳарга бостириб киришади. Улубатли Ҳасан биринчилардан бўлиб ўттиз нафар яқин дўсти билан Константинопол деворларига кўтарилишади. У фақат бир Усмонли қиличи, кичик бир қалқон ва Усмонли Байроғини кўтаради.  У тошлар, найзалар ва ўқлар остида деворга чиқади. Тепага чиқиши билан у байроқни қўяди ва қолган 12 дўсти келгунига қадар уни ҳимоя қилади. Шундан сўнг у танасида 27 та ўқ билан йиқилади. Усмонлилар байроғини кўриш Усмонли қўшинларини руҳлантиради ва уларнинг руҳини кўтаради - ва аксинча, юнон ҳимоячиларини охир-оқибат Усмонлилар Константинополни забт этгунча тушкунликка солади.

Оммавий маданиятда

  • Улубатли Ҳасан ролини Туран Сейфиоғлу турк филми " Истанбулун Фетҳи " (1951)да ижро этган.
  • Ибраҳим Челиккол турк филми Фетиҳ 1453 (2012)да Ҳасан ролини ўйнайди. Филмда у ва Эра ( Дилек Сербест ) исмли фантастик қаҳрамон ўртасида романтика бўлади.

Яна қаранг

Манбалар