Ulugʻbek Mustafoyev
Улуғбек Мавлонович Мустафоев (1968-йил 14-август, Жиззах вилояти) — ўзбек давлат арбоби, молиячи. 2024-йил 19-декабрдан Жиззах вилояти ҳокими[1].
| Улуғбек Мустафоев | |
|---|---|
| Жиззах вилояти ҳокими | |
|
Мансаб даври 2024-йил 19-декабрдан – ҳозиргача | |
| Президент | Шавкат Мирзиёев |
| Ўтмишдоши | Эргаш Солиев |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1968-йил 14-август Жиззах вилояти, ЎзССР |
Биографияси
1991-йилда Тошкент халқ хўжалиги институтини молия ва кредит мутахассислиги бўйича тамомлаган.
1992-йилдан 2003-йилгача „Саноатқурилишбанк“ Жиззах вилоят филиалида мутахассис, кейинчалик катта мутахассис сифатида ишлади.
2003-йилдан 2010-йилгача Ўзбекистон Республикаси Марказий банки валюта операциялари бошқармаси катта иқтисодчиси, пул муомаласи бўлими бошлиғи лавозимларида ишлаган.
2010-йилдан 2016-йилгача Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари бо'лган.
2016–2017-йилларда Жиззах вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари бўлган.
2017-йил июнида „Ўзбекенерго“ бошқаруви раиси лавозимига тайинланган. 2019-йил мартида мазкур ташкилот ислоҳ қилиниб, ўрнида „Иссиқлик электр стансиялари“, „Ўзбекистон миллий электр тармоқлари“ ҳамда „Ҳудудий электр тармоқлари“ ташкил этилган.
2024-йил 19-декабр куни Жиззах вилояти ҳокими этиб тайинланди[2].