Омар Абдулраҳмон Аҳмад Ал Рақи Ал Амоуди (арабча: عمر عبد الرحمن أحمد الراقي العمودي‎‎; 1991-йил 20-сентябрда туғилган) – профессионал футболчи, БААнинг Шабаб Ал-Аҳли клуби ва Бирлашган Араб Амирликлари терма жамоасида ҳужумкор ярим ҳимоячи сифатида ўйнайди.

Омар Абдулраҳмон
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Омар Абдулраҳман Аҳмед Ал Рақи Ал Амоуди
Таваллуд санаси 1991-йил 20-сентябр (1991-09-20) (35 ёш)
Таваллуд жойи Ар-Риёд, Саудия арабистони
Бўйи 1.73 м (5 фт 8 ин)
Амплуаси Ярим ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Ал Васл
Рақами 11
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2008—2018 Ал Аин ФC 142 (38)
2018—2019 →  Ал Ҳилал 5 (1)
2019—2021 Ал Жазира 21 (3)
2021—2022 Шабаб Ал-Аҳли 5 (1)
2022- Ал Васл 6 (0)
Миллий терма жамоа
2007—2010 Бирлашган Араб Амирликлари У20 4 (1)
2010—2012 Бирлашган Араб Амирликлари У23 15 (1)
2011—2019 Бирлашган Араб Амирликлари 72 (11)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Абдулраҳмон 2008—2009-йилги мавсумда „Ал-Айн“ сафида дебют қилган. Биринчи мавсумида Этисалат кубоги, Президент кубоги ва Суперкубокни қўлга киритган. Кейинги мавсумда тиззасидан жароҳат олган ва олти ойдан кўпроқ вақтга сафдан чиққан. 2010—2011-йилги мавсумда ўз клубига қуйи лигага тушиб кетмасликда ёрдам берган. Мавсумни 29 учрашувда 11 гол билан якунлаган ва йилнинг энг умидли футболчиси деб топилган. 2011—2012-йилги мавсумда Абдулраҳмон яна ўша жароҳатни олди ва олти ойга сафдан чиқди. „Манчестер Сити“ сафидаги икки ҳафталик машғулотдан сўнг, 2012—2013-йилги мавсумда асосий ўйинчига айланиш учун „Ал-Айн“га қайтди ва 2012-йилги Суперкуб ва лига чемпионлигига эришгани учун Ватанида йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

ЭСПН ФC Абдулраҳмонни 2012-йилнинг энг яхши осиёлик футболчилар ўнталигида биринчи ўринга жойлаштирди[1]. 2013-йилда Абдулраҳмон ФИФА томонидан Осиёнинг энг истиқболли келажак юлдузлари рўйхатига киритилган[2]. 2012—2013-йилда Гоал нашрининг мавсумнинг энг яхши ўйинчиларидан тузилган 50 талик рўйхатида 39-ўринни эгаллаган[3][4].

Ёшлиги

Омар Абдулраҳмон Ар-Риёдда ишчи оиласида туғилган. Миллати Яман. Унинг отаси Абдулраҳмон Аҳмад собиқ футболчи. Иккита опаси ва учта акаси бор: Аҳмад, Холид ва Муҳаммад[5]. Ёшлигида Ар-Риёд маҳаллаларида футбол ўйнаган.

Омар шаҳзода Файсал бин Фаҳд стадиони яқинидаги Ал Малаз клуби машғулот майдонида тасодифан уни кўрган скаут (кузатувчи) Абдулраҳмон Эйссанинг эътиборини тортди ва кузатувчи Омардан қайси клубда ўйнаётганлигини сўради. Омар эса ҳеч қайси клуб таркибида ҳаракат қилмаслигини ва БАА фуқаролигига эга эмаслигини айтди.

2000-йилда Абдулраҳмон билан шартнома имзолашдан манфаатдор бўлган „Ал Ҳилол“ судга мурожаат қилган. Чунки бутун оиласига эмас, фақат унинг ўзига БАА фуқаролиги таклиф этилган. Отаси бу таклифни рад этган.

Кейин Абдулраҳмоннинг дўсти Аҳмад Ал Гарунга ёш иқтидорли футболчиларни қидираётган „Ал Аин“нинг фахрий аъзоси Носир бин Талубдан қўнғироқ бўлди. Абдулраҳмон Эйсса унга Омарнинг истеъдоди ва унинг укалари Муҳаммад ва Холид ҳақида гапириб берди. Сўнгра Ал Аин Омарнинг бутун оиласига Бирлашган Араб амирликлари фуқаролигини беришга рози бўлди. Абдулраҳмон икки укаси билан клубга қўшилди ва клубнинг ёшлар академиясида машғулотларда иштирок эта бошлади[6].

Манбалар

  1. ↑ „Топ тен Асиан плаерс оф 2012“. ЭСПН ФC. Қаралди: 2-июн 2013-йил.
  2. ↑ „Неw старс рисе он Асиан сcене“. Фифа. 2013-йил 19-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2-июн 2013-йил.
  3. ↑ „39. Омар Абдул Раҳман“. Гоал.cом. Қаралди: 4-август 2013-йил.
  4. ↑ „Ал Аин'с Абдулраҳман жоинс Месси & Роналдо ин wорлд'с топ 50“. Спорт360. 2013-йил 3-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 4-август 2013-йил.
  5. ↑ „Ит ис оне оф тҳе бест моменц wе аре ливинг тҳесе дайс“. Тҳе Натионал (19-май 2012-йил). Қаралди: 20-апрел 2013-йил.
  6. ↑ „Абдулраҳман Эисса: И дисcоверед (Амоорй) анд нот Ал Жабер!!“. Ал Яум (13-январ 2013-йил). Қаралди: 22-феврал 2013-йил.

Ҳаволалар