Ummon Sultonligi
Ўмон — Арабистон яриморолнинг жануби-шарқий қисмида жойлашган давлат. Майдони — 309,5 минг км² (ғарбда чегара чўлдан ўтганлиги учун аниқ белгиланмаган). Аҳолиси — 4,7 млн. киши (2018). Пойтахти — Маскат шаҳри Маъмурий жиҳатдан 59 вилоятга бўлинади.
Уммон Султонлиги سلطنة عُمان Салṭанат ʿУмāн | |
|---|---|
| Шиор: Йўқ | |
|
Мадҳия: نشيد السلام السلطاني "ас-Салāм ас-Сулṭāнī" | |
|
| |
| Пойтахт | Маскат |
| Расмий тил(лар) | Араб тили |
| Ҳукумат | Мутлақ Монархия |
• Қирол |
Ҳайсам ибн Ториқ |
| Мустақиллик (1970-йил) | |
| Майдон | |
• Бутун |
309,5 минг км² км2 (70-ўрин) |
• Сув (%) |
<1 |
| Аҳоли | |
• 2018-йилги рўйхат |
4,7 млн |
| • Зичлик | 14/км2 |
| ЙИМ (ХҚТ) | 2005-йил рўйхати |
• Бутун |
40,220 млн. $ (86-ўрин) |
• Жон бошига |
13400 $ |
| Пул бирлиги | Уммон риёли (ОМР) |
| Вақт минтақаси | УТC+4 |
• Ёз (ДСТ) |
УТC+4 |
| Қисқартма | МУ |
| Телефон префикси | 968 |
| Интернет домени | .ом |
|
| |
Давлат тузуми
Уммон — султон бошчилигидаги монархия. Амалдаги конституцияси 1996-йил 6 ноябрда кабул килинган. Давлат бошлиғи — султон (1970-йилдан Қобус бин Сайд). Шўро кенгаши ва Давлат кенгашидан иборат Ўмон Кенгаши маслаҳат органи мавжуд. Ижрочи ҳокимиятни султон ва ҳукумат амалга оширади.
Табиати
Уммон Форс ва Уммон қўлтиқлари, Арабистон денгизи билан ўралган. Шимолий қисмини Уммон тоғлари (мамлакатнинг энг баланд нуқтаси 3353 м — Шом тоғи) эгаллайди. Уммон қўлтиғи соҳилидаги АлБатина пасттекислигида бир қанча воҳалар бор. У.нинг марказий қисмида Рубъ улХоли қумли чўлининг шарқий чеккаси, жануби-ғарбида Дофар (Зуфар) платоси (бал. 500–1000 м ва ундан ортиқ) жойлашган. Ер остидан нефт, табиий газ, мис, хром, тошкўмир, марганец, қўрғошин, олтин ва кумуш қазиб олинади. Иклими тропик, ҳудудининг катта қисмида чўл иқлими. Ҳавонинг ўртача температураси июнда 32°, январда 21° (максимал температура 45—50°). Йиллик ёғин — 150 мм, тоғли жойларда 500–700 мм гача. У.да мунтазам оқар дарёлар йўқ. Ер ости сувларидан коризпар ёрдамида кенг фойдаланилади. Тоғлар саванна ва барг тўқувчи ўрмонлар, ўтлоқлар билан қопланган. Воҳаларда хурмозор ва кокос палмазорлари бор. Дофар платосида смола олинадиган ладан ва коммифора дарахтлари ўсади. Ҳайвонот дунёси: сут эмизувчилардан араб ғизоли (оҳу), тулки, чиябўри, сиртлон учрайди, қўшоёқ, калтакесак, илон, қирғоққа яқин сувда балиқ кўп. ВазиСерин қўриқхонаси ташкил этилган.
Аҳолисининг 90%дан кўпроғи уммонлар (У. араблари). Балужлар, форслар, Ҳиндистон, Покистон, Африка мамлакатларидан келганлар ҳам яшайди. Расмий тил — араб тили. Давлат дини — ислом. Аҳолининг аксарияти Уммон қўлтиғи соҳилларида истиқомат қилади. Шаҳар аҳолиси 72%. Муҳим шаҳарлари: Маскат, Салола, Сур, Матраҳ.
Тарихи
Ҳозирги У. соқилида мил. ав. 4-минг йилликдан Шимолий Африка, Форс қўлтиғи мамлакатлари ва Ҳиндистон ўртасида воситачи савдо марказлари мавжуд бўлган. ВИ—В асрларда У.нинг соҳил қисмлари Ахоманийлар хукмронлиги остида бўлган. Мил. ВИ асрда сосоний Хисрав И Ануширвон (Нуширавон) қўшинлари томонидан вайрон қилинди. ВИИ аср ўрталарида У. Араб халифалиги таркибига киритилди, ислом дини тарқалди. ВИИИ аср ўрталарида халифа ноибига қарши қўзғолондан сўнг У. мустақил давлат — имомликка айланди, уни имом идора қила бошлади. ИХ аср охирида Аббосийлар У.ни ўзига итоат қилдирди. ХИ аср охирига келиб мамлакат яна мустақилликка эришди. 1515-йил У.нинг барча соҳил қисмини португаллар босиб олди. 1650-йил озод қилинди. ХВИИИ асрнинг 2-ярмида Буюк Британия билан Франсия У.ни эгаллаш учун ўзаро кураш бошлади. 1792-йил имомнинг укаси султон ибн Аҳмад У. соҳилларини, жумладан, Маскат ва Суҳор шаҳарларини эгаллаб, алоҳида давлат — Маскат султонлиги тузилганлигини эълон қилди. Айни вақтда ваҳҳобийлар эгаллаб олган Форс қўлтиғи ва Ҳўрмуз бўғози соҳиллари У.дан ажралиб чиқди. Шу тариқа ХИХ аср бошларига келиб, мамлакат У. имомлиги, Маскат султонлиги, У.нинг шимолий соҳили (инглиз адабиётида „Қароқчилар Соҳили“ деб аталадиган ҳудуд)га бўлиниб кетди. ХИХ асрнинг 2-ярмида Маскат билан „Қароқчилар Соҳили“ Англия протекторати (Маскат ва Шартномали Уммон—ҳозирги Бирлашган Араб Амирликлари)га айлантирилди. У. имомлигининг соҳил бўйларидан маҳрум бўлиши унинг савдосотиқдаги мавқеига путур етказади. 1865, 1886, 1890-йилларда У.да мустамлакачиларга қарши халқ қўзғолонлари бўлиб ўтди. Қўзғолончилар Маскатни У. билан бирлаштириш ва Маскат билан Буюк Британия ўртасида тузилган асоратли шартномани бекор қилинишини талаб қилдилар. Аммо қўзғолонлар ҳар сафар шафқацизлик билан бостирилди.
1913-йил имом Салим алХарусий бошчилигидаги У. кабила қўшинлари Маскатнинг кўп қисмини озод қилдилар. 1920-йил 25 сентабрда инглиз мустамлакачилари билан Маскат султони АсСиб қишлоғида У. имомлигини мустақил давлат деб тан олувчи шартномани имзоладилар. Бироқ У.да йирик нефт конлари очилгач, Англия қўшинлари АсСиб шартномасини бузиб, 1955-йил кузда У.га бостириб кира бошлади, инглиз аск’арлари ва Маскат султони Сайд ибн Таймур лашкарлари У.нинг Назва, Рустоқ ва бошқа шаҳарларини эгаллаб олди. У. ахрлисининг бир қисми имом Ғолиб ибн Али бошчилигида босқинчиларга қарши кураш бошлади. 1959-йилга келиб имомлик ҳудудининг анчагина қисми инглизлар қўлига ўтди. Кўп уммонликлар ватанини тарк этишга мажбур бўлди. 1958-йилдан У. тақдири масаласи БМТда бир неча бор муҳокама қилинди. Осиё ва Африка мамлакатларининг талаби билан БМТ Бош Ассамблеясининг 18-сессияси У. масаласи билан шугулланувчи махсус қўмита тузди. БМТ Бош Ассамблеясининг 20-сессияси (1965) У. ҳудудидан инглиз қўшинларини чиқариб юбориш ва У.га мустақиллик бериш ҳақида қўмита таклифини маъқуллади. 1970-йил охирида Маскат султонининг ўгли Қобус бин Сайд Маскат султонлиги билан У. имомлигини бирлаштириб, У. Султонлиги тузилганини эълон қилди. У. — 1971-йилдан БМТ аъзоси. Миллий байрами — 18- ноябр — Миллий кун (1970).
Сиёсий партиялари ва касаба уюшмалари йўқ.
Таъкидлаб ўтамиз, 2023-йил Уммон султомлигининг Ўзбекистондаги янги элчиси ўз фаолиятини бошлаган[сайт ишламайди].
Хўжалиги
У. нефт ва газ саноати ривожланаётган аграр мамлакат. Йирик нефт конлари очилганлиги туфайли 1967-йилдан нефт ва газ қазиб олиш ривожлана бошлади. Ялпи ички маҳсулотда нефт ва газ саноатининг улуши 38,5%, қишлоқ хўжалигининг улуши 2,9%. Ҳудудининг 0,1%да деҳқончилик қилинади, аҳолининг 75% қишлоқ хўжалигида банд. Суғориладиган ерларда ер ости каналлари (коризлар) ёрдамида воҳа деҳқончилиги йўлга қўйилган. Экспорт учун хурмо (финик палмаси), лимон ва тамаки экилади. Ички эҳтиёж учун тариқ, буғдой, арпа, сабзавот, полиз экинлари, маккажўхори, пахта, шакарқамиш, мева ҳам етиштирилади. Кўчманчи бадавийлар чорвачилик (қўй, эчки, туя боқиш) билан шуғулланади. Денгиздан балиқ овланади. Уммон саноатида қувур ва пластмасса маҳсулотлари, шунингдек, кимё, нефтни қайта ишлаш, семент заводлари, қ, х, маҳсулотларини қайта ишловчи, кондитер, унёрма, металлсозлик, машинасозлик, кемасозлик корхоналари бор. Йилига ўртача 7,8 млрд. кВцоат электр энргия ҳосил қилинади. Автомобил йўллари узунлиги 30,8 минг км; темир йўл йўқ. Асосий денгиз портлари — Маскат ва Матраҳ. Маскат яқинидаги АсСиб шаҳрида халқаро аэропорт бор. У. четга нефтдан ташкари нефт маҳсулотлари, рангли металл, хурмо, қуритилган балиқ, тамаки, ситрус мевалар чиқаради. Четдан машина ва ускуна, транспорт воситалари, озиқ-овқат маҳсулотлари, газлама, қурилиш материаллари олади. Буюк Британия, Япония, Корея Республикаси, Сингапур, АҚСҲ билан савдо қилади. Пул бирлиги — Уммон риали.
Маорифи. 1970-йиллардан халқ маорифини ривожлантириш чоратадбирлари курила бошлади. Диний мактаблар билан бир қаторда дунёвий ўқув юртлари очилди. Болаларга таълим бериш, уларни дарслик, мактаб кийимлари ва бошқаларлар билан таъминлашни давлат ўз заммасига олган. Ёшларга касбҳунар ўргатувчи таълим марказлари очилган. Уммон ишлари Маскат шаҳридаги У. маданий мероси директората, У. тарихий ассоциацияси ва бошқа муассасаларда олиб борилади.
Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви. У.да нашр этиладиган асосий газ.лар: „АлВатан“ (араб тилидаги кундалик газета, 1971-йилдан), „Уммон“ (араб тилидаги кундалик газ.), „Оман дейли обсервер“ („Уммоннинг кундалик шарҳловчиси“, инглиз тилидаги кундалик газета, 1981-йилдан), „Тайме офОмон“ („Уммон вақти“, инглиз тилидаги кундалик газета, 1975-йилдан). Давлатга карашли У. ахборот агентлиги 1984-йил тузилган. У. Султонлиги радиоси 1970-йил, У. телевидениеси 1974-йил ташкил этилган.
Маданияти
У. адабиёти ва санъати умумараб маданиятининг бир қисми сифатида ривожланиб келган. У.нинг жануби-ғарбидаги Дофар вилоятида милоднинг дастлабки аерларида равнақ топган АлБалид, Рубат, Таки шаҳарлари, ХорРори (кад. Самхарам) портининг харобалари сақданиб қолган. Тошдан ибодатхоналар (жумладан, ой маъбудасига бағишланган ибодатхоналар) қурилган, жез ҳайкаллар ясалган (бўлаклари топилган). ВИИ асрда ислом дини қабул қилингач, маежид ва мадрасалар барпо этила бошлади. ХВИ асрдан бошлаб, португаллар ҳукмронлиги даврида денгиз соҳилидаги Маскат, РасалХайма, Матраҳ шаҳарларида, мамлакат ичкарисидаги Назва, Ибрида маҳобатли тош қўрғонлар курилди. У. шаҳарлари, асосан, ўрта аср қиёфасини сақлаб қолган. Шаҳарлардаги уйлар 2—3 қаватли, дераза ва айвонларига панжара тутилган. Соҳилда ўрнашиб олган балуж ва африкаликлар қамиш ва бордондан ясалган, томи палма япроғи билан ёпилган кулбаларда яшайдилар. Қад. бадиий ҳунармандчиликдан заргарлик (зебзийнат буюмлари, қурол, айниқса, сопига ўйиб нақш солинган чиройли пичоқлар), мис ва сополдан сирланган идиш, чарм буюм (эгаржабдуқ, қамчи, шиппак)лар ясаш, каштачилик, ёғоч ўймакорлиги касблари сақданиб қолган.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |