Умму Ҳаром бинти Милҳон (араб. أم حرام بنت ملحان; туркча: Ҳала Султон) Муҳаммад алайҳиссаломнинг она томондон холалари ва у зотнинг аёл саҳобаларидан эди[1] . У Мадина ансорларидан бўлган.[2].

Умму Ҳаром
Вафоти тах. 648
Фуқаролиги Рашидун халифалиги
Қўшин турлари Рашидун халифалиги армияси
Хизматдаги йиллари 625-648
Жанг/уруш
Алоқа Бану Нажжор (уруғ)

Ҳаёти

У Умму Сулаймнинг синглиси эди ва уларнинг уйига Муҳаммад алайҳиссалом тез-тез ташриф буюрардилар. Икки укаси Ҳаром ибн Милҳон ва Сулайм ибн Милҳон Бадр ва Уҳуд жангларида қатнашганлар. У Муҳаммад алайҳиссаломнинг саҳобалари Убода ибн Сомит билан турмуш қурган. Убода ансорийлардан биринчи бўлиб Ақаба бай’атида қатнашган. Умму Ҳаром Анас ибн Моликнинг ҳам холаси эди [2][3][4] .

Умму Ҳаром қабри

Умму Ҳаром мақбараси Кипрнинг Ларнака шаҳрида жойлашган ва унинг ёнида масжид қурилган. Масжид “Ҳала Султан Теккеси” номи билан машҳур[5].

Манбалар